Полезное для бухгалтера в декабре:
Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади
Икки муҳим ҳужжат тасдиқланди (07.11.2024 й. ВМҚ-745-сон):
1) Умумий овқатланиш, меҳмонхона ва туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом;
2) Умумий овқатланиш корхоналари томонидан жисмоний шахслардан нақд пулга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилинганда, кирим ҳужжатларини электрон тарзда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда. Батафсил маълумотлар - бизнинг шарҳимизда:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСни қайтариш
Тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2028 йил 1 январгача амал қилади.
2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.
2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш корхоналари давлат бюджетидан қуйидагиларни қайтариб олиши мумкин:
- товарлар (хизматлар)нинг ойлик айланмасининг камида 60 фоизи нақд пулсиз шаклда бўлган тақдирда тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
- 60 фоизлик чегарага эришилмаган тақдирда тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.
Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмай солиқнинг бир қисмини қайтариб олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда солиқнинг бир қисми автоматик равишда қайтарилади:
- ҳисобот даври учун ҚҚС бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқни бюджетга тўлиқ тўлаганда;
- ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларининг умумий айланмаси жами айланманинг камида 90 фоизини ташкил этганда;
- ҳисоб-фактураларда ёки НКТ чекларида реализация қилинган товарлар (хизматлар) номенклатураси ва амалга оширилаётган фаолиятнинг аниқ хусусиятлари ёки турларига мос келадиган идентификация кодларини акс эттирганда.
Нақд пулга сотиб олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қандай кирим қилиш керак
Умумий овқатланиш корхоналари умумий овқатланишда фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бевосита сотувчилардан нақд пулга сотиб олганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ёки солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали электрон шаклда қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузадилар.
07.11.2024 йилдаги ВМҚ-745-сон қарор ҳар икки илова 08.11.2024 йилдан кучга кирди.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия этади: