ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми

preview

«Умумбелгиланган солиқларни тўловчи МЧЖ чакана савдо билан шуғулланади. Савдо фаолиятида қуриш, тўкилиш, оқиш ва бошқа шунга ўхшаш омиллар натижасида юзага келадиган табиий камайишнинг тасдиқланган ставкалари (нормалари) борми, токи бу йўқотишларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш мумкин бўлсин?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Табиий камайиш – бу ТМҚнинг сақлаш ёки ташиш вақтида қуриш, тўкилиш, куйиш (иссиқлик билан ишлов берилганда вазннинг камайиши), оқиш ва бошқа шунга ўхшаш жараёнлар натижасида массаси ёки ҳажмининг табиий камайишидир.

Табиий камайиш нормалари тармоқ идоралари томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан, қуйидагилар учун нормативлар тасдиқланган:

  • дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари ;
  • янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум ;
  • АЁҚШдаги газ ва нефть маҳсулотлари .

Агар корхона фойдаланадиган ТМҚ учун тасдиқланган камайиш нормалари бўлмаса, корхона уларни мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Бунинг учун қийматликларнинг массасини (ёки ҳажмини) таққосланг:

  • етказиб берувчи ҳужжатларида кўрсатилган ва амалда қабул қилинган;
  • сақлашга қабул қилинган ва сақлаш тугагандан кейинги.

Олинган фарқларни тизимлаштиринг ва буйруқ билан табиий камайиш нормалари сифатида тасдиқланг.

Ҳисоб сиёсатида корхона қандай табиий камайиш нормаларидан – идоравий ёки ўзиникиданми – фойдаланишини акс эттириш лозим.

Тасдиқланган табиий камайиш нормалари доирасидаги йўқотишлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлардир.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ul/publish/doc/text204412_tmqning_tasdiqlangan_tabiiy_kamayish_normativlari_bormi