Полезное для бухгалтера в декабре:
Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда
Президентнинг «Таълим соҳасида хусусий секторнинг иштирокини оширишга доир қўшимча чоралар тўғрисида»ги ПҚ-403-сонли қарори билан илгари 2025 йил 1 январгача белгиланган солиқ имтиёзлари 2030 йил 1 январгача узайтирилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Жумладан, қуйидаги имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди :
- нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун – барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимлардан;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарлар ва моддий-техник ресурслар учун – божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича;
- нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ишлайдиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар учун – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан.
Шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга йўналтирилган тўловлар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини қуриш лойиҳаларига нисбатан қўлланилмайди.