Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзэнергоинспекция нима учун жарима солади
Фақат сўнгги 2 кунда 264 та корхонанинг мансабдор шахслари кундузги вақтда ёритиш асбобларидан фойдаланганлиги учун жаримага тортилди. Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати рейдлар ва солинган жарималар ҳақида хабар берди.
Buxgalter.uz жавобгарлик чораси ва уни қўллаш асосларини аниқлаштирди.
Муҳим янгиликлар ва тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаганлик учун мансабдор шахсларга МЖТК 100-м. жавобгарлик белгиланган, яъни:
- биринчи марта – БҲМнинг 5-15 баравари миқдорида жарима (исрофгарчилик даражасига қараб);
- маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун – БҲМнинг 15-30 баравари миқдорида жарима.
Ўзэнергоинспекция ёритиш асбобларидан фақат зарурат бўлганда фойдаланишни тавсия этади. Идора маълумотларига кўра, йил бошидан буён ўтказилган рейдлар натижасида кундузги вақтда ёритиш асбобларидан беҳуда фойдаланишнинг 2 356 та ҳолати аниқланган. Улардан 442 таси бўйича мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 5 та корхонага нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида баённомалар тузилган.
Ҳисоблаш асбобларини қасддан бузганлик, электр тармоқларини етарлича қўриқламаганлик, иссиқликни исрофгарчилик билан ишлатганлик ва бошқа қоидабузарликлар учун жарималар ҳақида бу ерда ўқинг:
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади