Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ҳудудлар кесимида ижаранинг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентлар тасдиқланди
Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари 2026 йилда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича солиқ базасини ҳисоблаш учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан коэффициентларни тасдиқлади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, ижара шартномаси тарафлари ўзаро келишувга кўра ижара ҳақини белгилашга ҳақли. Бироқ, солиқлар ҳисоблаб чиқариладиган сумма оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаслиги керак (25.12.2025 й. ЎРҚ-1105-сон 8-илова, 25.12.2025 й. ЎРҚ-1105-сон 12-м.).
Маҳаллий ҳокимият органларининг 2026 йил учун энг кам ижара ставкаларига коэффициентлар билан қабул қилинган ва эълон қилинган қарорларига ҳаволалар келтирамиз:
- Андижон вилояти – 12-илова;
- Бухоро вилояти – 5-илова;
- Фарғона вилояти – 10-илова;
- Жиззах вилояти – 7-илова;
- Навоий вилояти (йўқ)
- Наманган вилояти –11-илова;
- Қашқадарё вилояти – 10-илова;
- Қорақалпоғистон Республикаси (йўқ);
- Самарқанд вилояти – 3-илова;
- Сирдарё вилояти (йўқ);
- Сурхондарё вилояти (йўқ);
- Тошкент вилояти – 14-илова;
- Хоразм вилояти – 6-илова.
Тошкент шаҳри учун энг кам ставкаларга оширувчи коэффициентларни бу ерда кўринг.
![]()