Пригодятся в январе материалы экспертов:
Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ЭҲФ хавфларини баҳолаш реестри my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда пайдо бўлди. У хизматларда – юридик шахс профилида – «ЭҲФ ҳавф даражаси» саҳифасида жойлашган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Барчамизга яхши маълумки, 1 январдан бошлаб корхоналарда ҳисобот даврида уларнинг умумий сонида «юқори хавфга эга» ЭҲФларнинг сони 10 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
Бунда корхоналар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш учун техник тўсиққа дуч келмаслиги керак (камида – ушбу 10 фоиз доирасида). Лекин харидор «қизил» ЭҲФ бўйича ҚҚСни ҳисобга олишни хоҳласа, у ёки етказиб берувчи солиқни тўлашини кутиши, ёки солиқни бюджетга ўз ҳисобидан тўлаши керак.
ЭҲФ хавфларини баҳолаш реестри бу ерда:
Реестрдаги маълумотлар 2026 йил январь ойидан бошлаб шакллантирилади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади



