2025 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Июнь ойида бизда Қурбон ҳайити нишонланади,   ҳозирча байрамнинг биринчи куни қайси санага тўғри келиши ва қўшимча дам олиш кунлари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шу сабабдан солиқ тўловчиларнинг дастлабки календари қуйидагича белгиланди.

Ҳар қандай ҳолда биз ҳамма нарсани режа бўйича қилишимиз керак, асосийси – сўнгги кунгача чўзиб юрмаслик:

 

5 июнь – қуйидагиларни тўлашнинг сўнгги куни:

  • банклар томонидан 2025 йил майда норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини бюджетга тўлаш .

 

7 июнь – қуйидагиларни тўлашнинг сўнгги куни (7 июнь – шанба бўлгани учун 9 июнга кўчирилади**):

  • 2025 йил майда натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲ бадалларини тўлаш  .

Натура шаклида даромадлар тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲ бадаллари даромад тўланган ойдан кейин 5 кун* ичида тўланади.

 

9 июнь – қуйидагиларни тўлашнинг сўнгги куни:

  • умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари томонидан 2025 йил июнь ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлаш .

 

10 июнь – қуйидагиларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни:

  • 2025 йил май ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш  ;

 

  • Марказий депозитарий томонидан 2025 йил майда ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил июнь учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 2025 йил июнь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

 

  • 16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига қўшимча дам олиш куни учун юридик шахс харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2025 йил май ойи учун ариза тақдим этиш .

16 ёшгача бўлган ногирон болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойда бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 июнь – қуйидагиларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (14 июнь – шанба бўлгани учун 16 июнга кўчирилади**):

  • 2025 йил май ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш  .

 

15 июнь – қуйидагиларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (15 июнь – якшанба бўлгани учун 16 июнга кўчирилади**):

  • 2025 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўланаётган пайтда тўланади, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмаслик керак  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади .

 

  • 2025 йил июнь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайдилар ;

 

  • 2025 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)   .

Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган . Бунда улар солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайдилар ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • 2025 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

 

16 июнь – қуйидагиларни тақдим этишнинг сўнгги куни:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил июлдан бошлаб қатъий суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этиш .

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

20 июнь – қуйидагиларни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни:

  • 2025 йил май ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш ;

 

  • 2025 йил май ойи учун солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш :

– хорижий шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно .

ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар ;

Эътибор беринг

2025 йилдан солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилиш операциялари бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан бу операциялар бўйича имтиёз берилган  .

 

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш :

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан 2025 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 2025 йил II чорак учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил II чорак учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил II чорак учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича 2025 йил май ойи учун ҳисобот тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил май ойи учун дивиденд ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно)  .

Солиқ дивиденд ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • юридик шахслар томонидан 2025 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш ;

 

  • 2025 йил май ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил май ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 июнь  .

 

23 июнь – қуйидагиларни тўлашнинг сўнгги куни:

  • 2024 йил тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил июнь учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди .

Жорий чоракда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, бундай ошиш юз берган тўлиқ чорак ўтганидан кейин ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар .

 

25 июнь қуйидагиларни тўлашнинг сўнгги куни:

  • ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармасининг 2025 йил май ойи учун харажатларини қоплаш маблағларини тўлаш

_________________________________

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни ҳисобланади .

** Агар муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади  .

 



2025 йил 2025 йил 2025 йил /uz/publish/doc/text209141_2025_yil_iyun_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi