Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
2025 йил учун ишлаб чиқариш календари Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган. 2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгиловчи Президент фармони қабул қилинмади. Бу ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилганини ва расмий қарорлар қабул қилинишига қараб янгиланиб боришини англатади.
Январь ойи учун маълумотлар Президентнинг «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ янгиланган 24.12.2024 й. ПҚ-452-сон..
Байрамлар ва иш кунларини кўчириш билан боғлиқ барча ўзгартиришларни календарь долзарблигини йўқотмаслиги учун унга ўз вақтида киритамиз.
Ушбу материалда:
- иш кунлари сони ва иш вақти нормалари:
– 2025 йил январда;
– 2025 йил февралда;
– 2025 йил мартда;
- 2025 йил I чоракдаги иш кунлари ва иш соатлари йиғма жадвали;
- 2025 йилда Ўзбекистондаги барча байрам саналари.
Барча янгиликлардан бохабар бўлиш учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг ва биринчи бўлиб долзарб ахборотга эга бўлинг!
Январь
Жами кунлар: 31
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.
Дам олиш ва байрам кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 9;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 6.
2025 йил 1 январь, чоршанба, – ишланмайдиган байрам куни 24.12.2024 й. ПҚ-452-сон..
2025 йил 2 январь, пайшанба 24.12.2024 й. ПҚ-452-сон.
– 6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
– 5 кунлик иш ҳафтаси учун кейинчалик шанба 4 январда ишлаб бериладиган дам олиш куни (иш кунини кўчириш).
2025 йил январдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 176 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 167 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 150 с.
2025 йил январь ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Февраль
Жами кунлар: 28
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 24.
Дам олиш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 8;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 4.
2025 йил февралдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 160 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 160 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 144 с.
2025 йил февраль ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Март
Жами кунлар: 31
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 18;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 23.
Дам олиш ва байрам кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 13;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 8.
2025 йил 8 март, шанба, – барча учун ишланмайдиган байрам куни МК 208-м. 1-қ.. Бу кун 5 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун дам олиш кунига тўғри келиши боис улар қўшимча равишда 10 март, душанба куни дам оладилар МК 208-м. 2-қ..
2025 йил 21 март, жума, – Наврўз, барча учун ишланмайдиган байрам куни.
31 март – «Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни, барча учун ишланмайдиган байрам куни.
2025 йил мартдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 142 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 151 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 136 с.
2025 йил март ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
2025 йил I чоракдаги иш кунлари ва иш соатлари йиғма жадвали
Иш ҳафтаси |
Январь |
Февраль |
Март |
I чорак |
Иш вақти давомийлиги |
||||
5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси |
176 |
160 |
142 |
478 |
6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси |
167 |
160 |
151 |
478 |
6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси |
150 |
144 |
136 |
430 |
Иш кунлари сони |
||||
5 кунлик иш ҳафтаси |
22 |
20 |
18 |
60 |
6 кунлик иш ҳафтаси |
25 |
24 |
23 |
72 |
2025 йилда Ўзбекистондаги барча байрам саналари
2025 йилдаги ишланмайдиган байрам кунлари:
- 1 январь – Янги йил;
- 8 март – Хотин-қизлар куни;
- 21 март – Наврўз байрами;
- 31 март – «Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
- 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
- 7 июнь – «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни;
- 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
- 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
8 март ва 7 июндаги байрамлар 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш кунига тўғри келади. Дам олиш куни байрам кунига тўғри келган тақдирда, у байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади МК 208-м. 2-қ..