Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Инвестициявий чегирмани қандай тўғри қўллаш мумкин
Илгари фойда солиғи тўловчиларда харажатлар аниқ гуруҳланган бўлиб, улар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилган ёки чегирилмаган.
Харажатлар корхона уларни қайси харажатлар марказларига киритганига боғлиқ ҳолда гуруҳлар ва моддалар бўйича тақсимланган;
- моддий харажатлар – хом ашё, инвентарь, ёқилғидан шаклланган;
- меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари – ходимларга ҳисобланган иш ҳақи, турли тўловлар ва мукофотлар;
- амортизация харажатлари – АВ ва НМА эскиришида амортизация ажратмалари;
- бошқа харажатлар – бизнес юритиш учун турли хизматлар қиймати, реклама харажатлари, вакиллик харажатлари;
- чегириб ташланмайдиган харажатлар – бу бевосита тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли бўлмаган харажатлар.
Кўрсатиб ўтилган харажатларни гуруҳлаш 2007 йил таҳриридаги СКга ва Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга асосланган эди. Янги СКда харажатларни гуруҳлаш ўзгартирилган.
2020 йилдан бошлаб норматив базага киритилган харажатлар турларидан бирини тушуниб олишга ҳаракат қиламиз. Бу – инвестициявий чегирма. Уни СКнинг 308-моддаси тартибга солади.
Инвестициявий чегирма нима?
Инвестициявий чегирма – бу компания солиқ солинадиган фойдани камайтириш мақсадида фойдаланиши мумкин бўлган харажатлар шакли.
Чегирмани узоқ муддатли активлар – асосий воситалар ва номоддий активларга нисбатан қўллаш мумкин. Бунда активлар маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланилиши керак .
Агар компания раҳбарият томонидан бевосита бизнес юритиш ва фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган вакиллик ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган автомобиль сотиб олса, инвестициявий чегирмани қўллаш мумкин эмас. Масалан, хизмат машинасида раҳбарнинг фарзандларини мактабга олиб боришади ёки уни ташриф вақтида бизнес-ҳамкорларга тақдим этишади.
Шу каби, агар корхона бинонинг маъмурий иморатини реконструкция қилса, бундай харажатларга чегирма қўллаб бўлмайди.
Жорий ҳолатдаги меъёр шундай кўринишга эга. Эҳтимол, балки кейинроқ қонун чиқарувчилар чегирмани қўллаш имкониятини кенгайтиришар.
Қандай қўлланилади?
Амортизация харажатлари узоқ муддатли активга инвестициявий чегирма миқдорида ҳисобланмайди.
Шунингдек, амортизация орқали корхона томонидан амалга оширилган АВ объектларини реконструкция қилиш, модернизациялаш ва бошқа тарзда яхшилаш харажатларини ҳам инобатга олишга рухсат берилмайди.
Корхонанинг АВ ва НМА сотиб олиш учун, капитализация учун харажатлари нормалари белгиланмаган. Ҳаммаси корхонанинг бюджети ва молиявий аҳволига боғлиқ. Бироқ узоқ муддатли активлар гуруҳлари бўйича инвестициявий чегирмани қўллаш учун фоизларда ифодаланган чекловчи омил мавжуд.
Инвестициявий чегирмани компания қуйидаги харажатларга қўллаши мумкин:
1) 1-гуруҳ қуйидагиларга қилинган харажатларнинг 10%и миқдорида инвестициявий чегирмани қўллайди:
- янги технологик ускуналарни ишга туширишга. Янги технологик ускуна деганда: машиналар, аппаратлар, қурилмалар, механизмлар тушунилади. Агар ускуна ишлаб чиқарилган кундан 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у янги ҳисобланади. Ускунанинг ишлаб чиқарилган йили сотувчи ёки етказиб берувчи томонидан активга тақдим этиладиган паспортда, кафолат талонида, кузатув ва техник ҳужжатларда кўрсатилади. Сотиб олинган ускуна инвестициявий чегирмани қўллаш учун албатта “мойи билан” бўлиши шарт эмас. Агар корхона активни 2020 йилда сотиб олса, 2017 йилдан кеч бўлмаган вақтда ишлаб чиқарилган бўлса, у янги ҳисобланади.;
- ўз ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга. АВ объектларининг технологик ёки хизматга оид мўлжалланилган мақсадини ўзгартиришга, уларнинг унумдорлигини оширишга ёки бошқа сифат хусусиятларини яхшилашга қаратилган ишлар модернизация қилиш деб эътироф этилади. Мазкур ҳолатда автомобиллар автопаркини бензин ва дизель ёқилғисидан замонавий газ баллонли ускунага ўтказиш модернизация ҳисобланиши мумкин;
- ахборот тизимларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган дастурий таъминотни харид қилиш.
1-гуруҳ учун чегирма ҳисоб-китоби формуласи: Инвестициявий чегирма = 1-гуруҳ бўйича харажатлар х 10%
Чегирманинг қўлланилишини мисолда кўриб чиқамиз:
Кўрсаткичлар |
Ҳисобга олинадиган ҚҚС |
|
бир йўла |
||
|
150 000 000,0 |
22 500 000,0 |
|
30 000 000,0 |
|
|
10.03.2020 й.
|
|
|
15 000 000,0 |
|
(30 000 000 : 12 х 9 ой) |
22 500 000,0
|
|
|
7 500 000,0 (22 500 000 – 15 000 000) |
|
2) 2-гуруҳ қуйидагиларга қилинган харажатлар суммасининг 5%и миқдорида инвестициявий чегирмани қўллайди:
- ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга. Ушбу гуруҳда инвестициявий чегирмани қўллаш учун қурилиш деганда компания товарларни ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ҳисобланади;
- бино ва иншоотларни реконструкция қилишга. Реконструкция тасдиқланган реконструкция қилиш лойиҳасига асосан ишлаб чиқариш қувватларини яхшилаш, товарлар ва хизматлар сифати ва номенклатурасини яхшилаш учун амалга оширилиши керак.
2-гуруҳ учун чегирма ҳисоб-китоби формуласи: Инвестициявий чегирма = 2-гуруҳ бўйича харажатлар х 5%
Инвестициявий чегирмани умумбелгиланган солиқлар тизими бўйича солиқ ҳисобини юритувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўллаши мумкин.
Чегирмани қўллаш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
- корхонанинг Ҳисоб сиёсатида солиқ солиш мақсадларида инвестициявий чегирма қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни белгилаш. Агар чегирмани қўллаш тўғрисидаги бошқарув қарори молиявий йил бошидан қабул қилинмаган бўлса, ҳисоб сиёсатига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур;
- АВ ва НМА объектлари корхона балансида ҳисобга олинган бўлиши керак. Корхонада активларга нисбатан мулк ҳуқуқи бўлиши керак. Яъни корхона оператив ижара шартномасига асосан ижарага олинган (лизинг объектлари бундан мустасно) активларга нисбатан чегирма ҳуқуқини қўллашга ҳақли эмас;
- агар корхона ишлаб чиқаришни модернизация, техник қайта жиҳозлаш ёки реконструкция қилишни амалга оширса, амалга оширилган чиқимлар бўйича барча харажатлар асослантирилган ва ҳужжат билан тасдиқланган бўлиши даркор. Бирламчи ҳужжатларни расмийлаштиришга Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом талаблари қўлланилади.
- у Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида жойлашганлигидан қатъи назар;
- СКнинг 306-моддасида белгиланган амортизация гуруҳлари активлари бўйича;
- узоқ муддатли актив ишга туширилган даврда ёки унинг баланс қиймати рухсат этилган капитализация миқдорига оширилган пайтда АВ ва НМА бўйича инвестициявий чегирмани қўллаши мумкин.
Чегирма қўлланилган объектларни сотиш мумкинми?
Кейинчалик компания уларга нисбатан инвестициявий чегирмани қўллаган АВ ёки НМА объектларини улардан фойдали тарзда фойдаланиш муддати ўтгунга қадар сотиши мумкин. Узоқ муддатли активларни сотиш ёки уларнинг бошқача кўринишда чиқиб кетиши бўйича қонунчиликда тақиқлар назарда тутилмаган.
Юлия ПАКИДИШЕВА,
Profi Training бизнес мураббийи,
ACCA DipIFR сертификатланган халқаро амалиётчи бухгалтери,
20 йилдан зиёд стажга эга бош бухгалтер