Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2024 йил июль ойи учун бош бухгалтер режаси
5 июль:
- 2024 йил июнь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*.
9 июль:
- 2024 йил июль ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
10 июль:
- 2024 йил июнь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил июль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2024 йил июль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .
- 2024 йил июнь ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномаларини тақдим этишнинг сўнгги куни .
Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади МК 399-м.
14 июль:
(14 июль якшанба бўлганлиги сабабли 15 июлга кўчирилади**):
Тавсия қиламиз:
15 июль:
- 2024 йилнинг III чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
- 2024 йил июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни.
ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади. Шунингдек ижтимоий солиқни солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади ;
- 2024 йил июль ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
Тавсия қиламиз:
- 2024 йил июнь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно) .
- 2024 йил июнь ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни .
17 июль:
- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил август ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни* .
Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли .
Тавсия қиламиз
20 июль:
(20 июль шанба бўлганлиги сабабли 22 июлга кўчирилади**):
ҚҚС тўловчилар ва шундай солиқ тўловчиси бўлиш арафасида турганлар учун фойдали маълумотлар:
- 2024 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2024 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди .
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва тўланади ;
- 2024 йил июль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;
- 2024 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
- 2024 йил июнь ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни :
– чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;
– давлат мулкига оид операциялар бўйича .
ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади ;
- 2024 йилнинг II чораги учун жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
Чет эл юридик шахслари томонидан электрон хизматлар юридик шахсларга ва Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритувчи норезидентларга кўрсатилганда, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган солиқ агентлари ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар .
- 2024 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2024 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
- 2024 йилнинг II чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлганда) .
Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.
- 2024 йил июнь ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни .
23 июль:
- 2024 йил июль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди .
25 июль:
- 2024 йил июнь ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .
** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади .