Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Агар қарзни ундиришнинг имкони бўлмаса, нима қилиш керак
Кенг тарқалган вазият: контрагент битим бўйича қарз бўлди, судга берилди – ютиб чиқилди, ҳужжатлар олинди ва ижрога берилди. Бироқ бирмунча вақтдан кейин ҳужжатлар ижро этиш имконсизлиги сабабли қайтарилади. Бу қонунийми ва бундай вазиятда кейинчалик нима қилиш лозимлиги ҳақида юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди:
- Ижро ишини юритиш, яъни қарздордан ундириш жараёни вақт билан чекланган. Қонунга асосан умумий муддатга қуйидагилар киради:
1) дастлабки 15 кун - ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорга бериладиган энг кўп муддат . Аниқ муддат ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади ва қоидага кўра, давлат ижрочиси ихтиёрига кўра камроқ бўлади;
2) кейинги 2 ой – мажбурий ижро учун максимал муддат . Агар бунинг учун асос мавжуд бўлса, давлат ижрочиси уни:
Шунда вақт ҳадлари, тегишинча, сурилади.
Ундириш бўйича чоралар кўрган ҳолда, давлат ижрочиси кўрсатилган муддатларни ёдда тутиши керак. Ва агар, мисол учун, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулкини топишнинг иложи бўлмаган бўлса, муддатлар эса ўтиб кетса, ҳужжатларни яна ушлаб туришнинг маъноси бўлмайди. Бу ҳолда давлат ижрочиси уларни "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ундирувчига қайтаради.
Бунда давлат ижрочиси:
- ундирувни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида далолатнома тузади ;
- ижро иши юритиш тамомланганлиги тўғрисида қарор чиқариши ва кейинги кундан кечиктирмай унинг кўчирма нусхасини ундирувчига юбориши керак .
Агар сиз ижро иши юритиш тамомланганлиги тўғрисида қарорнинг кўчирма нусхаси ва ижро варақасининг асл нусхасини олсангиз, сиз:
- агар бунинг учун белгиланган муддат ўтмаган бўлса , ижро варақасини янгидан ижрога топширишга ;
- агар давлат ижрочиси қарздорнинг мол-мулкини қидириш бўйича барча зарур чораларни кўрмаган (сизда қарздорда мол-мулк мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд), шу боис ижро ҳужжатини қайтариш ижро ишини юритишни тамомлаш ноқонуний деб тахмин қилишга асос бўлса, давлат ижрочиси қарори устидан шикоят беришга ҳақлисиз. Шикоят ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки юқори турувчи органга - мансабдор шахсга 10 кунлик муддатда бериш лозим.
Бироқ, ҳатто агар ушбу вариантлардан ҳеч бири сизга тўғри келмаган ёки натижа бермаган бўлса ҳам, ҳали ҳаммаси йўқотилган бўлмайди. Субсидиар жавобгарлик деган тушунча мавжуд. Юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича таъсисчилари, аъзолари, бошлиғи, мулкдори ва ҳ.к. жавоб беради. Қонун ҳужжатларида қуйидагиларнинг субсидиар жавобгарлиги назарда тутилган:
- ишлаб чиқариш ва матлубот кооперативлари аъзоларининг ;
- давлатнинг – давлат корхонаси мажбуриятлари бўйича ;
- муассаса мол-мулкининг эгасининг ;
- уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар аъзоларининг ;
- деҳқон ҳужалиги аъзоларининг ;
- фермер хўжалиги бошлиғининг ;
- қўшимча масъулиятли жамият иштирокчиларининг - ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан каррали миқдорда ;
- тўлиқ ширкат иштирокчиларининг ва коммандит ширкатнинг тўлиқ шерикларининг ;
- хусусий корхона мулкдорининг ;
- оилавий корхона иштирокчиларининг .
Яъни, агар ижро варақаси бўйича қарздор, мисол учун, хусусий корхона бўлса ва ҳужжат қайтарилган бўлса, ижро иши юритиш тамомланган бўлса, қарз унинг мулкдоридан ундирилиши мумкин.
Бунда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
а) хусусий корхона мулкдори жисмоний шахс ҳисобланади . Шу боис даъво аризасини фуқаролик ишлари бўйича судга бериш керак ;
б) даъво жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади . Бунда судлар туманлараро тамойил бўйича фаолият юритади. Юрисдикция ҳудудлари бу ерда кўрсатилган, судларнинг боғланиш маълумотлари – бу ерда.
в) даъво беришда қуйидагиларни тўлаш зарур:
- давлат божи – даъво нархининг, яъни жавобгардан ундириладиган сумманинг 4%и. Давлат божининг суммаси БҲМнинг 1 бараваридан (материални эълон қилиш санасида 223 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмас. Тўлов реквизитлари – бу ерда;
- почта харажатлари – БҲМнинг 7%и (материални эълон қилиш санасида 15 610 сўм). Тўлов реквизитлари – бу ерда.
Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинади ;
г) даъво таъминоти – жавобгарга тегишли бўлган мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаш тўғрисида ариза бериш мақсадга мувофиқдир. Бу жавобгарни ўз мол-мулкини иш суд томонидан кўрилмагунча қариндошлари ва бошқа шахслар номига қайта расмийлаштиришдан маҳрум қилади;
д) суд муҳокамаси натижалари бўйича суд ҳал қилув қарорини қабул қилади, у кучга киргандан кейин эса – ижро варақасини беради. Шундан кейин ҳужжатлар ижрога тақдим этилади. Қарздор жисмоний шахс бўлганлиги боис:
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан қарз тўлиқ сўндирилгунга қадар 50%дан кўп бўлмаган сумма ушлаб қолинади .