Корхона тугатилганда мол-мулк қандай тасарруф этилади

preview

Ташқи ёки ички қийинчиликлар бизнеснинг тугатилишига олиб келиши мумкин. Муассислар ана шундай қарорга келган бўлсалар, корхона активлари қандай тасарруф этилади, деган савол юзага келади. Унга тааллуқли операциялар ҳисобда қандай акс эттирилади, улар қандай солиқ оқибатларига олиб келади?

Buxgalter.uz тушунтиради:


– Мол-мулкни иштирокчилар ўртасида тақсимлашдан олдин барча қарзларни сўндириш, кредиторлар, бюджет, ходимлар билан ҳисоблашиш лозим. Пул маблағлари етмаётган бўлса:

  • оборотдаги активлар – товарлар, маҳсулотлар, материалларнинг қолдиқларини реализация қилинг;
  • дебиторларингиз билан ишланг, барча тугалланмаган шартномаларни мантиқий якунига етказинг;
  • асосий воситаларни реализация қилинг.

Диққат
Ушбу операцияларнинг барчаси солиқ оқибатларига олиб келади, шу сабабли пул маблағларини буткул тақсимлаётганда улар солиқларни тўлашга етиши кераклигини ҳисобга олинг.

Қарзлар сўндирилганидан кейин корхона балансида қиймати бўйича ўз капиталига тенг бўлган активлар (соф активлар) қолади. Одатда асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий активлар қолади. Улар ҳар бир муассиснинг устав капиталидаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши кераклиги боис асосий воситаларни тақсимлашда қийинчиликлар юзага келади.

Кўп ҳолларда мулкдорлар нимани киритган бўлсак, ўшани олиб кетишимиз керак деб ҳисоблайдилар. Бунда энди у корхонанинг мулки эканлигини унутмаслик лозим. Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши бу ҳақда қарор қабул қилса, бундай ёндашувни оқлаш мумкин.

Корхона фаолият юритган даврда харид қилинган асосий воситаларни тақсимлаш жуда мушкул. Бу муаммони қуйидагича ҳал қилиш мумкин:

  • АВни реализация қилиб, муассисларга уларнинг улушларига мутаносиб миқдорда пул маблағларини тўлаш;
  • муассисларнинг қарори билан АВни тақсимлаш. Бунда асосий восита қиймати ва муассиснинг улуши ўртасидаги ижобий фарқни у корхонанинг счётига тўлаши ёки унинг даромади деб тан олиниши мумкин. Салбий фарқ пул маблағлари ёки бошқа активлар билан сўндирилиши мумкин.

Диққат
Активларнинг мулкдорлар ўртасида тақсимланиши солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин, шу сабабли пул маблағларини тақсимлаётганда ҳисобланган солиқларни тўлаш заруратини назарда тутинг.

Активларни тақсимлаётганда корхонанинг ўз капитали таркибини ҳисобга олинг. Одатда унга устав капитали, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), жамғарилган қайта баҳолаш киради.

АВни қолдиқ қийматидан паст бўлмаган қийматда тақсимлаш чоғида жамғарилган қайта баҳолаш уларнинг чиқиб кетишидан олинган солиқ солинадиган даромадга айланади.

Тақсимланмаган фойдани тақсимлаётганда дивидендлар ҳисобланади, улардан солиқ ушлаб қолиш лозим.

Қопланмаган зарар мавжуд бўлса, муассислар киритганидан кўра камроқ сумма тақсимланиши аён. Яъни зарар суммаси ҳар бир иштирокчининг улушига мутаносиб ҳиссанинг қайтариладиган суммасини камайтиради.


Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланади

Зарур хатти-ҳаракатларни мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Тугатилаётган ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона мулкдорлари – 60% ва 40% улуш қўшган иккита жисмоний шахс. Барча қарзлар сўндирилганидан кейин корхона баланси қуйидаги кўринишга эга: 

Актив

Сумма, минг сўмда

Пассив

Сумма, минг сўмда

Асосий воситалар (0100)

180 000

Устав капитали (8300)

100 000

АВнинг эскириши суммаси (0200)

60 000

Резерв капитали (8500)

30 000

АВнинг қолдиқ қиймати

120 000

Тақсимланмаган фойда (8700)

70 000

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари (5100)

80 000

 

 

Актив бўйича жами

200 000

Пассив бўйича жами

200 000

Балансда бир вақтнинг ўзида харид қилинган 2 та бир хил АВ объекти бор. Ҳар бир объект характеристикаси: 

  • баланс қиймати – 90 000 минг сўм;
  • эскириш – 30 000 минг сўм;
  • қайта баҳолаш сальдоси – 15 000 минг сўм.

Муассислар ҳар бирига биттадан объект қолдиқ қиймати бўйича берилиши ҳақида қарор қабул қилдилар.


1-қадам. Ўз капиталини тақсимлаш

Операция

Сумма, минг сўмда

Дебет

Кредит

Корхона муассисларига ҳиссаларни қайтариш

100 000

8330

6620

Фойдани тақсимлаш

70 000

8700

6610

Дивидендлар тарзидаги даромаддан солиқ ушлаб қолиш (70 000 х 5%)

3 500

6610

6410

Капитал тақсимлангач ва дивидендлардан солиқ ушлаб қолингач, корхона муассисларга қуйидагиларни бериши керак:

  • дивидендлар: 70 000 – 3 500 = 66 500 минг сўм. Шу жумладан:

– 1-муассисга: 66 500 х 60% = 39 900 минг сўм;

– 2-муассисга: 66 500 х 40% = 26 600 минг сўм;

  • устав капиталига ҳиссалар: 100 000 минг сўм. Шу жумладан:

– 1-муассисга: 100 000 х 60% = 60 000 минг сўм;

– 2-муассисга: 100 000 х 40% = 40 000 минг сўм.


2-қадам. Муассисларга асосий воситаларни бериш

АВни бериш қиймати: қолдиқ қиймат + ҚҚС.

Қолдиқ қиймат: 90 000 – 30 000 = 60 000 минг сўм.

ҚҚС: 60 000 х 15% = 9 000 минг сўм.

Бериш қиймати: 60 000 + 9 000 = 69 000 минг сўм.

Операция

Сумма, минг сўмда

Дебет

Кредит

1-муассис – улуши 60%

АВнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш

90 000

9210

0100

Қолдиқ қийматга ҚҚС ҳисоблаш

((90 000 – 30 000) х 15%)

9 000

9210

6410

Жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш

30 000

0200

9210

Қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш

15 000

8510

9210

Муассис олдидаги дивидендлар бўйича қарзни сўндириш

39 900

6610

9210

Дивидендлардан солиқ бюджетга тўланди

2 100

6410

5110

УФга ҳисса бўйича қарзни сўндириш

(69 000 – 39 900)

29100

6620

9210

АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойдани аниқлаш

15 000

9210

9310

Ушбу операция натижасида:

  • АВни реализация қилишдан фойда юзага келди – 15 000 минг сўм, у фойда солиғини ҳисоблаш чоғида жами даромадга киритилади;
  • дивидендлар бўйича муассис олдидаги қарз сўндирилди 39 900 минг сўм ва бир вақтнинг ўзида дивидендлардан солиқ бюджетга ўтказилди 2 100 минг сўм; 
  • 29 100 минг сўмлик суммадаги УФга ҳисса бўйича муассис олдидаги қарз қисман сўндирилди. Қарз қолдиғи:

 60 000 – 29 100 = 30 900 минг сўм. 

Операция

Сумма, минг сўмда

Дебет

Кредит

2-муассис – улуши 40%

АВнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқариш

90 000

9210

0100

Қолдиқ қийматга ҚҚС ҳисоблаш

((90 000 – 30 000) х 15%)

9 000

9210

6410

Жамғарилган эскиришни ҳисобдан чиқариш

30 000

0200

9210

Қайта баҳолаш сальдосини ҳисобдан чиқариш

15 000

8510

9210

Муассис олдидаги дивидендлар бўйича қарзни сўндириш

26 600

6610

9210

Дивидендлардан солиқ бюджетга тўланди

1 400

6410

5110

УФга ҳисса бўйича қарзни сўндириш

40 000

6620

9210

Муассиснинг корхона олдидаги қарзини аниқлаш

(69 000 – 26 600 – 40 000)

2 400

4890

9210

Муассис қарзни сўндирди

2 400

5110

4890

АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойдани аниқлаш

15 000

9210

9310

Ушбу операция натижасида:

  • АВни реализация қилишдан фойда юзага келди – 15 000 минг сўм, у фойда солиғини ҳисоблаш чоғида жами даромадга киритилади;
  • дивидендлар бўйича муассис олдидаги қарз сўндирилди 26 600 минг сўм ва бир вақтнинг ўзида дивидендлардан солиқ бюджетга ўтказилди 1 400 минг сўм;
  • 40 000 минг сўмлик суммадаги УФга ҳисса бўйича муассис олдидаги қарз сўндирилди;
  • муассисда 2 400 минг сўмлик суммадаги қарз юзага келди, уни корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказди.


АВни бериш чоғида ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари тўғрисидаги янги низомда АВнинг чиқиб кетиши чоғида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга оид алоҳида қоидалар белгиланмаган. Шу сабабли ҳисобварақ-фактурани товарни реализация қилиш чоғида бўлганидек одатдаги тартибда расмийлаштиринг.

АВни бериш чоғида ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисмини расмийлаштириш:

 

 

Т/р

 

 

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

 

 

Ўлчов бирлиги

 

 

Миқдори

 

 

Нархи

 

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

 

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставка

 

 

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

 

1

 

Асосий восита

 

 

дона

 

1

 

60 000 000

 

60 000 000

 

15%

 

9 000 000

 

69 000 000

 

Жами тўлашга: Олтмиш тўққиз миллион сўм

60 000 000

 

9 000 000

69 000 000


 3-қадам. Солиқларни ҳисоблаш ва ўтказиш, молиявий натижани шакллантириш 

Операция

Сумма, минг сўмда

Дебет

Кредит

АВнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан фойда солиғини ҳисоблаш

(30 000 х 15%)

4 500

9810

6410

Фойда солиғини тўлаш

4 500

6410

5110

ҚҚС тўлаш (шартли равишда ҳисобга олинмаган деб тахмин қиламиз)

18 000

6410

5110

Молиявий натижани шакллантириш

30 000

4 500

25 500

9310

9910

9910

9910

9810

8710

 Амалга оширилган операциялардан кейин корхона баланси:

Актив

Сумма, минг сўмда

Пассив

Сумма, минг сўмда

Асосий воситалар (0100)

Устав капитали (8300)

АВнинг эскириши суммаси (0200)

Резерв капитали (8500)

АВнинг қолдиқ қиймати

Тақсимланмаган фойда (8700)

25 500

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари (5100)

80 000 – 3 500 + 2 400 – 4 500 – 18 000 = 56 400

Муассисларга бўлган қарз (6620)

30 900

Актив бўйича жами

56 400

Пассив бўйича жами

56 400


4-қадам. Фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китоб

АВ чиқиб кетганидан кейин корхонада 25 500 минг сўм миқдорида қўшимча фойда юзага келди. Уни улушларга мутаносиб равишда тақсимлаймиз:

  • 1-муассис: 25 500 х 60% = 15 300 минг сўм;
  • 2-муассис: 25 500 х 40% = 10 200 минг сўм.

Солиқни ушлаб қоламиз: 25 500 х 5% = 1 275 минг сўм.

Дивидендлар бўйича корхонанинг қарзи:

  • 1-муассис: 15 300 х 95% = 14 535 минг сўм;
  • 2-муассис: 10 200 х 95% = 9 690 минг сўм.

Операция

Сумма, минг сўмда

Дебет

Кредит

Дивидендларни ҳисоблаш

25 500

8710

6610

Дивидендлардан солиқ ушлаб қолиш (5%)

1275

6610

6410

Дивидендларни тўлаш

24 225

6610

5110

Бюджетга солиқ тўлаш

1275

6410

5110

УФга ҳисса бўйича қарзнинг қолдиғини сўндириш

30 900

6620

5110

Бюджет ва муассислар билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилгандан кейин баланснинг барча моддалари нолга тенг.

Наталья МЕМЕТОВА,

«Норма» етакчи эксперти.

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /uz/publish/doc/text162157_korhona_tugatilganda_mol-mulk_qanday_tasarruf_etiladi