Агар ҳомиладор аёл енгилроқ ишга ўтишдан бош тортса

preview

Зарарли ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳомиладор ходимага енгилроқ меҳнат тайинланган. Бу ҳақда тиббий хулосада айтилган. Бундай иш корхонада фақат омборда мавжуд. Бироқ ходима унинг розилигисиз ўтказиш имконсизлигини баён этган ҳолда, у ерга ўтишни рад этди. Унинг сўзларига кўра, “декретгача” у уйда ўтиради, иш берувчи эса унга ўртача иш ҳақини тўлаши шарт. Шундайми?

Вазиятни “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

 

- Ҳақиқатан, ҳомиладор аёлларга тиббий хулосага мувофиқ ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари қисқартирилади ёки улар ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно қиладиган енгилроқ ишга ўтказилади. Бунда уларга аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади .

Бундай ўтказиш - иш берувчи учун мажбурий, сабаби қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар рўй бериши муносабати билан амалга оширилади. Кўриб чиқилаётган ҳолда ходима соғлиғининг ҳолати шундай ҳолат ҳисобланади. Яъни иш берувчи тақдим этилган тиббий хулосани бажариши ва ходимани бошқа ишга ўтказиши шарт, агар корхонада бундай иш мавжуд бўлса.

Корхонада тўғри келадиган иш ёки бўш иш жойи мавжуд бўлмасачи? Бу ҳолда аёлга енгилроқ иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун у ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим . Агар тўғри келадиган иш пайдо бўлмаса, ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига қадар уйда бўлиш (у касаллик варақаси асосида ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан берилади) ва бунда иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга.

- Агар тиббий хулосага асосан ҳомиладор учун тўғри келадиган иш мавжуд бўлса, масалан - худди шу омбор, бироқ у ўтказишга рози бўлмасачи? Бу ҳолда ўртача иш ҳақи сақланадими?

-  Бу саволга амалдаги қонунчилик аниқ жавоб бермайди. Бир томондан, ходим учун МКнинг 226-моддасига мувофиқ енгилроқ ишга ўтказишни рад этиш назарда тутилмаган. Бошқа томондан - бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топшириш фақат унинг розилиги билан мумкин . Фақат жамоа шартномаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда белгиланган ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин . Ушбу вариантни бизнинг ҳолда қўллаб бўлмайди.

Шу боис, МКнинг 226-моддаси мазмунидан келиб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман: ходимни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш мажбурияти иш берувчида фақат корхонада енгилроқ иш мавжуд бўлмаганда ёки бундай иш тақдим этилгунга қадар юзага келади. Агар тўғри келадиган иш - мавжуд бўлса ва иш берувчи уни ҳомиладор аёлга таклиф этган бўлса, ҳақ тўланадиган озод этиш учун асослар - йўқ.

Шу тариқа, ҳомиладорни янги жойда ишлашга мажбурлаш мумкин эмас. У ўтказишни рад этиши мумкин, бироқ ўртача иш ҳақи сақланишини энди - талаб қила олмайди. Шу билан бирга ҳомиладорлар меҳнат шартномасининг иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишидан ҳимояланган . Шу боис ҳатто ходима унга таклиф қилинган енгилроқ ишга чиқишни рад этган тақдирда ҳам уни прогуллар учун ишдан бўшатиш мумкин эмас. Бироқ бу иш берувчига табелда “0” қўйиш ва ҳомиладорга иш ҳақи ҳисобламасликка халақит бермайди.

Ҳаммаси қонуний бўлиши учун, иш берувчи ходима енгилроқ ишга ўтказилишини рад этганлиги ҳолатини ҳужжат билан қайд этиши зарур. Бунинг учун ходимага тиббий хулосага асосан ўтказиш зарурати тўғрисида ёзма хабарнома топширинг - янги лавозим (касб)ни кўрсатган ҳолда. Агар ходима хабарнома билан танишиш ва уни олишни рад этса, бир неча нафар гувоҳлар ҳозирлигида уни овоз чиқариб ўқиб беринг, у тўғрисида далолатнома тузинг. Ходимадан ўтказишни ёзма равишда рад этишини ёзиб беришини сўранг, бунга рози бўлмаган тақдирда эса - яна далолатнома тузинг. Далолатномада ходима унга тиббий хулосада тавсия қилинган таклиф қилинган енгилроқ ишни рад этганлигини кўрсатинг.

Бошқа томондан, иш берувчи, албатта, ҳомиладорнинг “истагини ҳисобга олиши” - ҳатто ўтказишни рад этган тақдирда - ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда уни ишдан озод қилиши мумкин, агар бунга корхонанинг молиявий ҳолати имкон берса.

Бошқа ишга ўтиш Бошқа ишга ўтиш Бошқа ишга ўтиш /uz/publish/doc/text173009_agar_homilador_ael_engilroq_ishga_utishdan_bosh_tortsa