Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2012 й. 23-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2012 й.

N 23




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТИ КОМИССИЯСИНИНГ

ЯНГИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, истеъдодли қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маданий-маънавий қадриятларни юксалтиришдаги ибратли тажрибани қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (Э. Баситханова)га комиссия аъзолари томонидан иқтидорли қизларнинг имкониятларини намоён қилиш, уларнинг билим ва салоҳиятларини ҳаётга кенг татбиқ этиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш, ушбу йўналишда ҳудудий Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияларига амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 1 февралдаги 12-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарори)" 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сон қарорига илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.И. Баситханова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 46-модда