Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.1994 й. 215-сон "Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.1994 й.

N 215



ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ

БИЛАН ШУFУЛЛАНИШ УЧУН МАХСУС

РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР) БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг "Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, хорижий ва қўшма корхоналар (ташкилотлар) фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосида шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 18 апрелдаги 1034-ХII-сон қарорига мувофиқ ҳамда фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 октябрдаги 462-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 мартдаги 147-сон қарорининг 2-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 июядаги 290-сон қарори 6-бандининг учинчи хат боши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 октябрдаги 481-сон қарорининг 6-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 610-сон қарори.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 4, 23-модда.