Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 120-сон, Ички ишлар вазирлигининг 3/1-6-1199-сон, Мудофаа вазирлигининг 24-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 7-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 95-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-33-сон "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги 09.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.08.2017 й. 2222-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.08.2017 й.

N 2222-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2017 й.

N 120


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2017 й.

N 3/1-6-1199


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2017 й.

N 24


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.08.2017 й.

N 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

09.08.2017 й.

N 95


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.08.2017 й.

N 01-02/5-33


ҚАРОРИ



Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5110-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сон қарори (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда) билан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг I боби қуйидаги мазмундаги 2-3-банд билан тўлдирилсин:

"2-3. 2017 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари ҳамда "Коммунхизмат" агентлигининг бошқарув ходимлари жумласига кирадиган мутахассислари сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари бўлган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Пенсияларни тўлаш тўлиқ миқдорда, агар юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият пенсионернинг ягона иш жойи бўлган тақдирда амалга оширилади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Ички ишлар вазири

А. Азизов

Мудофаа вазири

К. Бердиев

Фавқулодда вазиятлар вазири

Р. Джураев

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 869-модда