Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2022 й. 385-сон "Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2022 й.

N 385



ГЕОГРАФИК КЎРСАТКИЧЛАРНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ   БЎЙИЧА   ДАВЛАТ   ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Географик кўрсаткичлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДи:


1. "Географик кўрсаткичлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

минтақавий брендларни ривожлантиришга қаратилган интеллектуал мулк объекти сифатида географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби;

жисмоний ва (ёки) юридик шахс (талабнома берувчи) томонидан географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани ваколатли орган  (Адлия вазирлиги)га топшириш тартиби ва шартлари;

талабномани резидентлар учун - ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали, норезидентлар учун - ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали топшириш, почта алоқаси орқали топшириш бундан мустасно;

талабнома топширилгандан кейинги барча ҳаракатларни ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали амалга ошириш;

давлат хизматини кўрсатишда талабнома берувчи томонидан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорларда патент божини тўлаш тартиби;

ваколатли орган томонидан талабномани давлат экспертизасидан (бунда расмий экспертиза - ўн беш кун, талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси бир ой муддатда амалга оширилади) ўтказиш тартиби;

географик кўрсаткичларни ва (ёки) географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини Географик кўрсаткичлар давлат реестрида уч иш куни ичида рўйхатдан ўтказиш ва уч иш куни ичида махсус ахборот тизими орқали талабнома берувчига географик кўрсаткичлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани юбориш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 июлдаги

385-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

       

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида:


а) 6-3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига" сўзлари "Адлия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 13-1-банднинг бешинчи хатбошидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 13-банди иккинчи хатбошидаги "20 кунгача" сўзлари "15 кунгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорининг муқаддимасидаги "ҳамда "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги" сўзлари "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида" ҳамда "Географик кўрсаткичлар тўғрисида"ги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) "Давлат ахборот ресурслари номи" устуни қуйидаги мазмундаги 3-7 - 3-19-позициялар билан тўлдирилсин:

         

3-7.

Ихтиролар давлат реестри


3-8.

Фойдали моделлар давлат реестри


3-9.

Саноат намуналари давлат реестри


3-10.

Ўсимликлар навлари давлат реестри


3-11.

Ҳайвонларнинг зотлари давлат реестри


3-12.

Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари давлат реестри


3-13.

Товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари давлат реестри


3-14.

Дастурий маҳсулотлар давлат реестри


3-15.

Маълумотлар базаси давлат реестри


3-16.

Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестри


3-17.

Патент вакиллари давлат реестри


3-18.

Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномалари ва ҳуқуқларни бериш тўғрисида шартномалар маълумотлар банки


3-19.

Географик кўрсаткичлар давлат реестри


          

б) 5 - 16-позициялари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Мадрид Битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

78 фоизи - Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига;

2 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади;

20 фоизи - Адлия вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда улардан фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасида қолдирилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 17-позициясида:

"Вазирликлар ва идораларнинг номи" устунидаги "Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "8" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди "б" кичик бандидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда):


а) 5-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банддан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 27-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида:


а) 7-банднинг биринчи хатбошиси ва 10-банддан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-иловада:


11-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорининг 7 ва 10-бандларидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорида:


а) 2-банддан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


6-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


29 ва 30-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарори билан тасдиқланган Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 7 - 9, 16 ва 17 - 20-позицияларининг "Битимларни амалга оширувчи ёки хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар" устунидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги 442-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "адлия органлари фаолиятини такомиллаштиришга" сўзлари "суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганишга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат ташкилотларидаги илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлашга доир рағбатлантириш шартлари Институт ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "в" кичик банди учинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан тасдиқланган Кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш ҳамда "Кексалар ҳафталиги"ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 10-позиция "Чора-тадбирлар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари" сўзлари "давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг "Тошкент шаҳар" бўлими 74-позицияси "Объект тўлиқ номи" ва "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ" устунларидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октабрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд "хизмат кўрсатиш белгилари" сўзларидан кейин "географик кўрсаткичлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 5-бандда:

"а" кичик банднинг бешинчи хатбошиси "хизмат кўрсатиш белгилари" сўзларидан кейин "географик кўрсаткичлар" сўзлари билан тўлдирилсин;

"б" кичик банднинг олтинчи хатбошиси "хизмат кўрсатиш белгиси" сўзларидан кейин "географик кўрсаткичдан ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

"в" кичик банднинг учинчи хатбошиси "хизмат кўрсатиш белгиларига" сўзларидан кейин "географик кўрсаткичлардан ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

"г" кичик банддаги "товар келиб чиққан жой номи" сўзлари "географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Апелляция кенгаши айни пайтда ушбу рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган гувоҳномаларнинг амал қилишини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади".


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "агентлиги ҳудудий бўлинмалари" сўзлари "марказлари" сўзи билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги 338-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошиси ва 6-бандидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорида:


а) 4-банднинг "г" кичик бандидан "Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари -" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


8-банддаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига" сўзлари "Адлия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан маълумотлар алмашишни йўлга қўядиган ташкилотлар рўйхатининг 3-позиция "Маълумотни тақдим қилувчи идоралар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 64-банди "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида низомнинг 49-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ваколатига кирувчи масалаларда" сўзлари "ўз ваколатига кирувчи бошқа масалаларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламентининг 23-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, туман (шаҳар)" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларининг изоҳ қисмидаги "Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари "Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 465-сон қарорида 6-бандидан ва 1-илованинг 25-бандидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти 14-банди "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги низомнинг 20-банди тўққизинчи хатбошисидан "фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 2-бандидан "ва унинг ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорида:


а) 10-банддан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


10-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси ва "б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармаси" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 43-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига" сўзлари "қонунчиликка мувофиқ тегишли чора кўради" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 10-банди ва 5-илованинг 12-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидан "ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомда:


а) 14-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 29-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 81-банддаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомда:


а) 14-банди тўртинчи хатбошисидаги ва 29-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 80-банддаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида ягона низомда:


а) 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига" сўзлари "Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 67-банддаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.

45. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентининг 17-бандидаги "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари "Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уларни амалга ошириш бўйича "йўл харита"сининг 5-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Давлат хизматлари агентлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 июль