Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

(IFRS) 12 "Бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб бериш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 38-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

38-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 12 "БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРДАГИ

УЛУШЛАРНИ ЁРИТИБ БЕРИШ"



Мақсад


1. Мазкур стандартнинг мақсади ташкилотдан унинг молиявий ҳисоботи фойдаланувчиларига қуйидагиларни баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб беришни талаб қилишдан иборат:

(a) унинг бошқа ташкилотлардаги улушларининг характерини ва улар билан боғлиқ рискларни; ва

(б) бундай улушларнинг ташкилот молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига таъсирини.



Мақсадга мувофиқлиги


2. 1-банднинг талабларини бажариш учун ташкилот қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) қуйидагиларни белгилашда қабул қилган аҳамиятли мулоҳазалар ва фаразларни:

(i) бошқа ташкилот ёки келишувдаги ўз улушининг характери;

(ii) у улушга эга бўлган биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг тури (7-9-бандлар);

(iii) агар қўллаш мумкин бўлса, у инвестиция ташкилоти таърифига мос келиши (9А банди); ва

(б) унинг қуйидагилардаги улушлари тўғрисидаги маълумотларни:

(i) шўъба ташкилотлари (10-19-бандлар);

(ii) биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар ва таъсир остидаги ташкилотлар (20-23-бандлар); ва

(iii) ташкилот томонидан назорат қилинмайдиган тузилмавий ташкилотлар (консолидациялашмаган тузилмавий ташкилотлар)да (24-31-бандлар).


3. Агар мазкур стандартда талаб этилган маълумотларнинг ёритиб берилиши бошқа стандартларда талаб этилган маълумотларнинг ёритиб берилиши билан бирга 1-банддаги мақсадга мос келмаса, ташкилот мазкур мақсадга мос келиш учун зарур бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим.


4. Ташкилот маълумотларни ёритиб бериш мақсадини қаноатлантириши учун зарур бўладиган тафсилотлар даражасини ва мазкур стандарт талабларининг ҳар бирига қанчалик эътибор қаратилишини ҳисобга олиши лозим. Катта миқдордаги аҳамиятсиз тафсилотларни киритиш ёки турли хил хусусиятларга эга моддаларни жамлаш орқали фойдали маълумотларни мавҳумлаштирмаслик мақсадида ташкилот ёритиб берилаётган маълумотларни жамлаши ёки ажратиши лозим (Б2-Б6-бандларига қаранг).



Қўллаш доираси


5. Мазкур стандарт қуйидаги ташкилотларнинг исталган бирида улушга эга бўлган ташкилот томонидан қўлланиши лозим:

(а) шўъба ташкилоти;

(б) биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар (яъни биргаликдаги операциялар ёки қўшма корхоналар);

(в) таъсир остидаги ташкилотлар;

(г) консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлар.


5A. Б17-бандда тавсифланганлардан ташқари, мазкур МҲХСнинг талаблари ташкилотнинг 5-бандда келтирилган 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган ёки тугатилган фаолият (ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилган) сифатида таснифланган улушларига нисбатан қўлланади.


6. Мазкур стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

(а) 19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари" қўлланадиган мехнат фаолиятидан кейинги даромадлар дастурларига ёки ходимларнинг бошқа узоқ муддатли даромадлари;

(б) ташкилотнинг 27-сон БҲХС "Алоҳида молиявий ҳисобот" қўлланадиган алоҳида молиявий ҳисоботига. Лекин:

(i) агар ташкилот консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотларда улушга эга бўлса ва молиявий ҳисобот сифатида фақат алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрласа, у бундай алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрлашда 24-31-бандларда назарда тутилган талабларни қўллаши лозим;

(ii) 10-сон МҲХСнинг 31-бандига мувофиқ ўзининг барча шўба корхоналарини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолайдиган инвестиция ташкилоти мазкур МҲХСда талаб қилинадиган инвестиция ташкилотларига доир ёритиб бериладиган маълумотларни тақдим этиши лозим;

(в) биргаликдаги фаолият бўйича келишувда иштирок этадиган, лекин бунда мазкур келишув устидан биргаликдаги назоратга эга бўлмаган ташкилотнинг улуши, бундай улуш келишувга аҳамиятли таъсир кўрсатадиган ёки тузилмавий ташкилотдаги улушни ўзида ифодалайдиган ҳоллар бундан мустасно;

(г) 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"га мувофиқ ҳисобга олинадиган бошқа ташкилотдаги улуш. Лекин, ташкилот мазкур стандартни қуйидаги ҳолларда қўллаши лозим:

(i) бундай улуш 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"га мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган таъсир остидаги ташкилот ёки қўшма корхона улуши бўлганда; ёки

(ii) бундай улуш консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги улуш бўлганда.



Аҳамиятли мулоҳазалар ва фаразлар


7. Ташкилот қуйидагиларни аниқлашда амалга оширган аҳамиятли мулоҳазалар ва фаразлар (ва мазкур мулоҳазалар ва фаразларга киритилган ўзгартиришлар) тўғрисида маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот"нинг 5 ва 6-бандларида тавсифлангани каби бошқа ташкилот, яъни инвестиция объекти устидан назоратга эга эканлиги;

(б) у бирор келишув устидан биргаликдаги назоратга ёки бошқа ташкилот устидан аҳамиятли таъсирга эга эканлиги; ва

(в) келишув алоҳида тузилма орқали тузилган бўлганда, биргаликдаги фаолият бўйича келишувнинг (яъни, биргаликдаги фаолият ёки қўшма корхона) тури.


8. 7-бандга мувофиқ ёритиб бериладиган аҳамиятли мулоҳазалар ва фаразлар ташкилот томонидан фактлар ва ҳолатлардаги ўзгаришлар натижасида ташкилотнинг бошқа ташкилот устидан назоратга, биргаликдаги назоратга ёки аҳамиятли таъсирга эга эканлиги тўғрисидаги хулоса ҳисобот даври мобайнида ўзгарган ҳолда қабул қилинадиган мулоҳазалар ва фаразларни ўз ичига олади.


9. 7-банд талабларига амал қилган ҳолда, ташкилот, масалан, қуйидагиларни аниқлашда қабул қилинган аҳамиятли мулоҳазалар ва фаразларни ёритиб бериши лозим:

(а) у бошқа ташкилотда овоз бериш ҳуқуқларининг ярмидан кўпига эга бўлса ҳам ушбу ташкилотни назорат қилмаслиги;

(б) у бошқа ташкилотда овоз бериш ҳуқуқларининг ярмидан камига эга бўлса ҳам ушбу ташкилотни назорат қилиши;

(в) у агент ёки принципал бўлиб ҳисобланиши (10-сон МҲХСнинг 58-72-бандларига қаранг);

(г) у бошқа ташкилотнинг овоз бериш ҳуқуқларининг ҳатто 20 фоизига ёки ундан кўпига эга бўлса ҳам аҳамиятли таъсирга эга эмаслиги;

(д) у бошқа ташкилотнинг овоз бериш ҳуқуқларининг ҳатто 20 фоизидан камига эга бўлса ҳам аҳамиятли таъсирга эгалиги.



Инвестиция ташкилотининг мақоми


9A. Агар бош ташкилот 10-сон МҲХСнинг 27-бандига мувофиқ инвестиция ташкилоти эканлигини аниқлаган бўлса, мазкур инвестиция ташкилоти у ўзи инвестиция ташкилоти ҳисобланишини аниқлашда амалга оширган аҳамиятли мулоҳазалар ва фаразлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим. Агар мазкур инвестиция ташкилоти инвестиция ташкилотига хос бўлган бир ёки ундан ортиқ хусусиятларга эга бўлмаса (10-сон МҲХС нинг 28-бандига қаранг), у ўзи инвестиция ташкилоти ҳисобланиши тўғрисида хулоса чиқаришига асос бўлган сабабларни ёритиб бериши лозим.


9Б. Агар ташкилот инвестиция ташкилотига айланган ёки инвестиция ташкилоти мақомини йўқотган бўлса, у ўзининг инвестиция ташкилоти сифатидаги мақоми ўзгаргани тўғрисидаги маълумотларни бундай ўзгариш сабабларини кўрсатган ҳолда ёритиб бериши лозим. Бундан ташқари, инвестиция ташкилоти бўлган ташкилот ўз мақоми ўзгаришининг тақдим этилган давр учун молиявий ҳисоботга таъсири тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) мақом ўзгарган санада консолидацияланиши тўхтатиладиган шўъба ташкилотлар ҳаққоний қийматининг умумий суммасини;

(б) агар мавжуд бўлса, 10-сон МҲХС нинг Б101-бандига мувофиқ ҳисобланган умумий фойда ёки зарар; ва

(в) ушбу фойда ёки зарар тан олинган (агар у алоҳида тақдим этилмаса) фойда ёки зарар таркибидаги ҳисобот моддаси (моддалари).



Шўъба ташкилотларда иштирок этиш


10. Ташкилот ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботи фойдаланувчиларига қуйидаги имкониятларни берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) тушуниш учун:

(i) гуруҳ тузилмаси; ва

(ii) гуруҳ фаолияти ва пул оқимларида назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг улуши (12-банд); ва

(б) баҳолаш учун:

(i) унинг гуруҳ активларидан фойдаланиш ва гуруҳ мажбуриятларини сўндириш имкониятига нисбатан аҳамиятли чекловларнинг характери ва даражаси (13-банд);

(ii) унинг консолидациялашган тузилмавий ташкилотлардаги улушлари билан боғлиқ рискларнинг характери ва улардаги ўзгариш (14-17-бандлар);

(iii) унинг шўъба ташкилотда эгалик улушидаги назоратни йўқотишга олиб келмайдиган ўзгаришининг оқибатлари (18-банд); ва

(iv) ҳисобот даври мобайнида шўъба ташкилот устидан назоратни йўқотишнинг оқибатлари (19-банд).


11. Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган шўъба ташкилотнинг молиявий ҳисоботи консолидациялашган молиявий ҳисобот санаси ёки давридан фарқ қиладиган сана ёки даврга тузилган бўлса (10-сон МҲХС нинг Б92 ва Б93-бандларига қаранг), ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) мазкур шўъба ташкилот молиявий ҳисоботининг ҳисобот даври якунланадиган санаси; ва

(б) бошқа сана ёки даврдан фойдаланиш сабаби.



Гуруҳнинг назорат кучига эга бўлмаган улушлари

фаолияти ва пул оқимларидаги улуши


12. Ташкилот ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган назорат кучига эга бўлмаган улушлари мавжуд бўлган шўъба ташкилотларнинг ҳар бири бўйича қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) шўъба ташкилотнинг номи;

(б) шўъба ташкилот ўз фаолиятини амалга оширадиган асосий жой (ва у юридик жиҳатдан рўйхатдан ўтказилган мамлакат, агар у фаолият амалга ошириладиган асосий жойдан фарқ қилса);

(в) назорат кучига эга бўлмаган улушларга тегишли эгалик улушларининг фоизи;

(г) назорат кучига эга бўлмаган улушларга тегишли эгалик улушларининг фоизидан фарқ қилса, уларга тегишли овоз бериш ҳуқуқларининг улуши;

(д) ҳисобот даври мобайнида шўъба ташкилотнинг назорат кучига эга бўлмаган улушларига тақсимланган фойда ёки зарар;

(е) ҳисобот даври охирида шўъба ташкилотнинг жамғарилган назорат кучига эга бўлмаган улушлари;

(ё) шўъба ташкилот тўғрисида умумлаштирилган молиявий маълумотлар (Б10-бандга қаранг).



Аҳамиятли чекловлар характери ва даражаси


13. Ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) унинг гуруҳ активларидан фойдаланиш ва гуруҳ мажбуриятларини бажариш имкониятларига нисбатан аҳамиятли чекловлар (масалан, қонунда белгиланган, шартномада назарда тутилган ва тартибга солувчи органлар томонидан белгиланган чекловларни), хусусан:

(i) пул маблағлари ёки бошқа активларни гуруҳнинг бошқа ташкилотларига (ёки гуруҳнинг бошқа ташкилотларидан) ўтказиш бўйича бош ташкилот ёки унинг шўъба ташкилотларининг имкониятини чеклайдиган чекловлар;

(ii) гуруҳнинг бошқа ташкилотларига (ёки гуруҳнинг бошқа ташкилотларидан) тўланадиган дивидендлар ва бошқа капитални тақсимлашларини ёки кредитлар ва бўнакларни беришни ёки қайтаришни чеклаши мумкин бўлган кафолатлар ёки бошқа талаблар;

(б) назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг ҳимоя қилиш ҳуқуқлари ташкилотнинг гуруҳ активларидан фойдаланиш ва гуруҳ мажбуриятларини бажариш имкониятларини аҳамиятли даражада чеклаши мумкин бўлган чекловлар характери ва даражасини (масалан, бош ташкилот ўз мабуриятларини ҳисоб-китоб қилишдан олдин шўъба ташкилотнинг мажбуриятларини ҳисоб-китоб қилишни амалга ошириши шарт бўлган ҳолда ёки шўъба ташкилот активларидан фойдаланиш ёхуд унинг мажбуриятларини ҳисоб-китоб қилиш учун назорат кучига эга бўлмаган улушлар рухсати талаб этилганда);

(в) мазкур чекловлар қўлланадиган активлар ва мажбуриятларнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботдаги баланс қийматлари.



Ташкилотнинг консолидациялашадиган

тузилмавий ташкилотлардаги улушлари

билан боғлиқ рискларнинг характери


14. Ташкилот бош ташкилот ёки унинг шўъба ташкилотлари консолидациялашадиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёрдам кўрсатишини талаб қилиши мумкин бўлган ҳар қандай шартномавий келишувларнинг шартлари, шу жумладан ҳисобот берувчи ташкилотга зарар етказиши мумкин бўлган ҳодисалар ёки вазиятлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим (масалан, тузилмавий ташкилотнинг активларини харид қилиш ёки унга молиявий ёрдам кўрсатиш мажбуриятлари билан боғлиқ ликвидлик келишувлари ёки кредит рейтинги шартлари).


15. Агар ҳисобот даври мобайнида бош ташкилот ёки унинг шўъба ташкилотларидан исталган бири шартномавий мажбуриятга эга бўлмай туриб, консолидациялашадиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатган (масалан, тузилмавий ташкилотнинг активларини ёки у чиқарган молиявий инструментларни харид қилиш орқали) бўлса, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) тузилмавий ташкилотга молиявий ёрдамни олишга бош ташкилот ёки унинг шўъба ташкилотлар ёрдамлашган вазиятларни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилган ёрдам тури ва суммаси; ва

(б) бундай ёрдам кўрсатилиши сабаблари.


16. Агар ҳисобот даври мобайнида бош ташкилот ёки унинг шўъба ташкилотлардан исталган бири шартномавий мажбуриятга эга бўлмай туриб, олдин консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатган ва бундай ёрдам ташкилот тузилмавий ташкилот устидан назоратни қўлга киритишига олиб келган бўлса, ташкилот бундай қарорни қабул қилишга доир омиллар хусусида тушунтиришлар бериши лозим.


17. Ташкилот консолидациялашадиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай жорий ниятларини, шу жумладан тузилмавий ташкилотга молиявий ёрдам олишда кўмаклашиш ниятларини ёритиб бериши лозим.



Бош ташкилотнинг шўъба ташкилотдаги

улушида назоратни йўқотишга олиб келмайдиган

ўзгаришларнинг оқибатлари


18. Ташкилот унинг шўъба ташкилотдаги улушида назоратни йўқотишга олиб келмайдиган ҳар қандай ўзгаришларнинг бош ташкилот эгаларига тегишли бўлган хусусий капиталга таъсирини кўрсатадиган жадвални тақдим қилиши лозим.



Ҳисобот даври мобайнида шўъба ташкилот

устидан назоратни йўқотиш оқибатлари


19. Ташкилот 10-сон МҲХС 25-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган фойда ёки зарар (агар у мавжуд бўлса) ва қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) назоратни йўқотиш санасида собиқ шўъба ташкилотда сақланиб қолган ҳар қандай инвестицияни ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашга тегишли фойда ёки зарарнинг қисми; ва

(б) мазкур фойда ёки зарар тан олинган фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот моддаси (агар у алоҳида тақдим этилмаса).



Консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотлар

(инвестиция ташкилотлари)даги улушлар


19A. 10-сон МҲХСга мувофиқ консолидация бўйича итиснони қўллаши ва буни ўрнига шўба ташкилотидаги ўзининг инвестициясини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олиши талаб қилинадиган инвестиция ташкилоти ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


19Б. Инвестиция ташкилоти ҳар бир консолидациялашмайдиган шўъба ташкилоти бўйича қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) шўъба ташкилотнинг номи;

(б) шўъба ташкилот ўз фаолиятини амалга оширадиган асосий жой (ва у юридик жиҳатдан рўйхатдан ўтказилган мамлакат, агар у фаолият амалга ошириладиган асосий жойдан фарқ қилса);

(в) инвестиция ташкилотига тегишли эгалик улушининг улуши ва агар фарқли бўлса, унга тегишли овоз бериш ҳуқуқлари улуши.


19В. Агар инвестиция ташкилоти бошқа инвестиция ташкилотининг бош ташкилоти ҳисобланса, бош ташкилот ҳам шўъба инвестиция ташкилоти назорат қиладиган инвестициялар бўйича 19Б(а)-(в)-бандларга мувофиқ маълумотларни ёритиб бериши лозим. Мазкур ёритиб бериладиган маълумотлар бош ташкилотнинг молиявий ҳисоботига шўъба ташкилот(лари)нинг юқорида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган молиявий ҳисоботини киритиш орқали таъминланиши мумкин.


19Г. Инвестиция ташкилоти қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотининг инвестиция ташкилотига пул кўринишида дивидендларни тўлаш ёки унга инвестиция ташкилоти берган қарзлар ёки бўнакларни қайтариш имконияти бўйича аҳамиятли чекловларнинг (масалан, қарз малағларини бериш тўғрисидаги битимлар, тартибга солиш органларининг талаблари ёки шартнома бўйича келишувлар натижасида юзага келган) характери ва кўлами; ва

(б) консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича мавжуд ҳар қандай мажбуриятлар ёки ниятлар, шу жумладан шўъба ташкилотга молиявий ёрдам олишда кўмаклашиш бўйича мажбуриятлар ёки ниятлар.


19Д. Агар ҳисобот даври мобайнида инвестиция ташкилоти ёки унинг шўъба ташкилотлардан бири консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотга, тегишли шартномавий мажбуриятга эга бўлмасдан туриб, молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатган бўлса (масалан, шўъба ташкилот активларини ёки у чиқарган инструментларни харид қилиш ёки шўъба ташкилотга молиявий ёрдам олишда кўмаклашиш), у қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотларнинг ҳар бирига кўрсатилган ёрдам тури ва суммаси; ва

(б) бундай ёрдам кўрсатилиши сабаблари.


19Е. Инвестиция ташкилоти ўзидан ёки унинг консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотларидан консолидациялашмайдиган, назорат қилинадиган, тузилмавий ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишни талаб қилиши мумкин бўлган келишувларнинг шартларини, шу жумладан ҳисобот берувчи ташкилот зарар кўришига олиб келиши мумкин бўлган ҳодисалар ёки вазиятларни (масалан, тузилмавий ташкилот активларини харид қилиш ёки молиявий ёрдам кўрсатиш мажбуриятлари билан боғлиқ ликвидлик келишувлари ёки кредит рейтинги шартлари) ёритиб бериши лозим.


19Ё. Агар ҳисобот даври мобайнида инвестиция ташкилоти ёки унинг консолидациялашмайдиган шўъба ташкилотларидан бири, тегишли шартномавий мажбуриятга эга бўлмасдан туриб, инвестиция ташкилоти назорат қилмайдиган, консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатган ва бу ёрдам кўрсатиш инвестиция ташкилотига тузилмавий ташкилот устидан назоратни қўлга киритишига олиб келган бўлса, инвестиция ташкилоти бундай ёрдамни кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилишдаги тегишли омилларни тушунтирадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим.



Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар

ва таъсир остидаги ташкилотлардаги улушлар


20. Ташкилот ўзнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар ва таъсир остидаги ташкилотлардаги ўз улушининг характери, даражаси ва молиявий таъсири, шу жумладан унинг биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар ва таъсир остидаги ташкилотлар устидан биргаликдаги назорат, ёки аҳамиятли таъсирга эга бошқа инвесторлар билан шартномавий муносабатларининг характери ва таъсири (21 ва 22-бандлар); ва

(б) қўшма корхоналар ва таъсир остидаги ташкилотлардаги улушлари билан боғлиқ рискларнинг характери ва улардаги ўзгаришлар (23-банд).



Ташкилотнинг биргаликдаги фаолият

бўйича келишувлар ва таъсир остидаги

ташкилотлардаги улушларининг характери,

даражаси ва молиявий таъсирлари


21. Ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган ҳар бир биргаликдаги фаолият бўйича келишув ва таъсир остидаги ташкилот бўйича:

(i) биргаликдаги фаолият бўйича келишув ва таъсир остидаги ташкилот номи;

(ii) ташкилотнинг биргаликдаги фаолият бўйича келишув ёки таъсир остидаги ташкилот билан муносабатларининг характери (масалан, биргаликдаги фаолият бўйича келишув ёки таъсир остидаги ташкилот фаолиятининг характери ва улар ташкилот фаолияти учун стратегик аҳамиятга эга ёки эга эмаслигини тавсифлаш орқали);

(iii) биргаликдаги фаолият бўйича келишув ёки таъсир остидаги ташкилотнинг асосий фаолияти амалга ошириладиган асосий жой (ва у юридик жиҳатдан рўйхатдан ўтказилган мамлакат, агар у фаолият амалга ошириладиган асосий жойдан фарқ қилса);

(iv) ташкилотнинг эгалик ёки иштирок улушининг улуши ва агар фарқли бўлса, овоз бериш ҳуқуқларининг улуши (агар ўринли бўлса);

(б) ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган ҳар бир қўшма корхона ва таъсир остидаги ташкилот бўйича:

(i) қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотга инвестициялар улушли қатнашиш усулидан фойдаланиб ёки ҳаққоний қийматда баҳоланиши;

(ii) Б12 ва Б13 бандларда белгиланганидек, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилот тўғрисида умумлаштирилган молиявий маълумотлар;

(iii) агар қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотга инвестиция улушли қатнашиш усули ёрдамида ҳисобга олинадиган бўлса, ушбу инвестициянинг котировка қилинадиган бозор баҳоси мавжуд бўлганда, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотга инвестицияларнинг ҳаққоний қиймати;

(в) ташкилотнинг алоҳида тарзда муҳим ҳисобланмайдиган қўшма корхона ва таъсир остидаги ташкилотларга инвестициялари тўғрисидаги Б16-бандда белгилангани каби молиявий маълумотлар:

(i) алоҳида тарзда муҳим бўлмаган барча қўшма корхоналар бўйича жамланган ҳолда ва алоҳида;

(ii) алоҳида тарзда муҳим бўлмаган барча таъсир остидаги ташкилотлар бўйича жамланган ҳолда.


21A. Инвестиция ташкилоти 21(б)-21(в) бандлари бўйича талаб этиладиган маълумотларни ёритиб бериши шарт эмас.


22. Ташкилот қуйидагиларни ҳам ёритиб бериши лозим:

(а) қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотларнинг ташкилотга пул маблағи кўринишида дивидендлар тўлаш ёки ташкилот томонидан берилган қарзлар ёки бўнакларни қайтариш имкониятига ҳар қандай аҳамиятли (масалан, қарз келишувлари, тартибга солувчи талаблар ёки амалга оширадиган қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилот устидан биргаликда назоратга ёки аҳамиятли таъсирга эга инвесторлар ўртасидаги шартномавий келишувлар натижасида юзага келадиган) чекловларнинг характери ва даражаси;

(б) агар улушли қатнашиш усулида ҳисобга олинадиган қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотнинг молиявий ҳисоботи ташкилотнинг ҳисобот санаси ёки давридан фарқ қиладиган санада ёки давр учун тузиладиган бўлса:

(i) мазкур қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилот молиявий ҳисоботининг ҳисобот даври якунланадиган сана; ва

(ii) бошқа сана ёки даврдан фойдаланиш сабаблари;

(в) ташкилот улушли қатнашиш усулида ҳисобга олинган қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотнинг зарарларида ўз улушини тан олишни тўхтатган бўлса, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотнинг ҳисобот давридаги, ҳам даврлар бўйича жамғарилган зарарларидаги тан олинмаган улуш.



Ташкилотнинг қўшма корхоналар

ва таъсир остидаги ташкилотлардаги

улуши билан боғлиқ рисклар


23. Ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) Б18-Б20-бандларда белгиланган бошқа мажбуриятлар суммасидан алоҳида унинг қўшма корхоналарига тегишли мажбуриятлари;

(б) 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"га мувофиқ, агар зарар кўриш эҳтимоли кам бўлса, у ўзининг қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотлардаги улушларига тегишли шартли мажбуриятларни (шу жумладан унинг қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилот устидан биргаликда назорат ёки аҳамиятли таъсирга эга бошқа инвесторлар билан бирга олинган шартли мажбуриятлардаги улушини) бошқа шартли мажбуриятлар суммасидан алоҳида.



Консолидациялашмайдиган тузилмавий

ташкилотлардаги улушлар


24. Ташкилот молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятларни берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(а) унинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотларидаги улуши характери ва даражасини тушуниш учун (26-28-бандлар); ва

(б) унинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотларидаги улуши билан боғлиқ рисклар характери ва ўзгаришини баҳолаш учун (29-31-бандлар).


25. 24(б) бандга мувофиқ талаб этиладиган маълумотлар, ташкилот ҳисобот санасида тузилмавий ташкилот билан шартномавий муносабатларга ортиқ эга бўлмаса ҳам, ташкилотнинг олдинги даврларда унинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотдаги улуши (масалан, тузилмавий ташкилотга ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш) муносабати билан юзага келадиган рискка таъсирчанлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.


25A. Инвестиция ташкилоти назорат қиладиган ва 19A-19Ё бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб берадиган консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилот бўйича 24-бандда талаб этиладиган маълумотларни ёритиб бериши шарт эмас.



Улушларнинг характери


26. Ташкилот консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги ўзининг улушлари тўғрисида сифат ва миқдорий маълумотларни, шу жумладан тузилмавий ташкилотнинг характери, мақсади, фоизи ва фаолиятлари ҳамда тузилмавий ташкилотни молиялаштириш усулларини ёритиб бериши лозим.


27. Агар ташкилот у 29-бандга мувофиқ талаб этиладиган маълумотларни тақдим этмайдиган (масалан, у ҳисобот санасида мазкур ташкилотда иштирокчи сифатида улушга эга бўлмагани туфайли) консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотга ҳомийлик ёрдами кўрсатган бўлса, ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) у қайси тузилмавий ташкилотларга ҳомийлик ёрдами кўрсатганини қандай аниқлагани;

(б) ҳисобот даврида мазкур тузилмавий ташкилотлардан олинган даромадни, шу жумладан ҳисоботда акс эттирилган даромад турлари тавсифини; ва

(в) ҳисобот даври мобайнида мазкур тузилмавий ташкилотларга ўтказилган барча активларнинг (ўтказиш санасидаги) баланс қийматини.


28. Ташкилот 27(б) ва (в) бандларга мувофиқ маълумотларни, агар бошқа формат ўринлироқ бўлмаса, жадвал кўринишида ёритиб бериши ва ўз ҳомийлик фаолиятини тегишли тоифалар бўйича таснифлаши лозим (Б2-Б6-бандларга қаранг).



Рискларнинг характери


29. Ташкилот қуйидаги маълумотлар жамланмасини, агар бошқа формат ўринлироқ бўлмаса, жадвал кўринишида ёритиб бериши лозим:

(а) унинг молиявий ҳисоботида консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотларда унинг улушларига тегишли тан олинган активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматлари;

(б) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда мазкур активлар ва мажбуриятлар тан олинган ҳисобот моддалари;

(в) ташкилотнинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги иштироки улушлари бўйича юзага келадиган зарар кўриш рискига унинг таъсирчанлиги даражасининг юқори чегарасини энг аниқ акс эттирадиган суммани, шу жумладан зарар кўриш рискига таъсирчанлик даражасининг юқори чегараси қандай аниқланганини. Агар ташкилот консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотларда ўз иштироки улушлари бўйича юзага келадиган зарар рискига таъсирчанлиги даражасининг юқори чегарасини миқдор жиҳатидан ифодалай олмаса, у бу фактни ва бунинг сабабларини ёритиб бериши лозим;

(г) ташкилотнинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотларидаги улушларига тегишли бўлган активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматлари билан ташкилотнинг мазкур ташкилотлардан зарар кўришга таъсирчанлиги даражасининг юқори чегарасини таққослаш.


30. Агар ташкилот ҳисобот даври мобайнида, тегишли шартномавий мажбуриятга эга бўлмасдан туриб, ўзи илгари ёки ҳозирда улушга эга бўлган консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатган бўлса (масалан, тузилмавий ташкилотнинг активларини ёки у чиқарган инструментларни харид қилиш), ташкилот қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(а) кўрсатилган ёрдам тури ва суммасини, шу жумладан ташкилот тузилмавий ташкилотга молиявий ёрдам олишга кўмаклашган вазиятлар; ва

(б) бундай ёрдам кўрсатилиши сабаблари.


31. Ташкилот консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар қандай жорий ниятларини, шу жумладан тузилмавий ташкилотга молиявий ёрдам олишга кўмаклашиш ниятларини ёритиб бериши лозим.

          

         




А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир

           

         

тузилмавий ташкилотдан олинган даромад


Мазкур стандарт мақсадлари учун тузилмавий ташкилотдан олинган даромад кўп марталик ёки бир марталик тўловлар, фоизлар, дивидендлар, тузилмавий ташкилотлардаги улушларини қайта баҳолаш ёки уларни тан олишни бекор қилишдан олинган фойда ёки зарарлар ва тузилмавий ташкилотга активлар ва мажбуриятларни беришдан олинган фойда ёки зарарларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланмайди.


бошқа ташкилотдаги улуш


Мазкур стандарт мақсадлари учун бошқа ташкилотдаги улуш деганда ташкилотнинг шартнома асосида ёки шартномасиз бошқа ташкилот фаолиятидан олинадиган даромаднинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ рискларга таъсир кўрсатадиган иштирок этиш назарда тутилади. Бошқа ташкилотдаги улуш ташкилот улушли ёки қарз инструментларининг эгаси ҳисобланиши билан, шунингдек молиялаштириш, ликвидликни қўллаб-қувватлаш, кредитнинг сифатини ошириш ва кафолатлар каби иштирок этишнинг бошқа шакллари билан тасдиқланиши мумкин, лекин улар билан чекланмайди. У ташкилот назорат ёки биргаликдаги назоратни амалга ошириш ёки бошқа ташкилотга аҳамиятли таъсир кўрсатиш орқали фойдаланадиган воситаларни ўз ичига олади. Ташкилот фақат "етказиб берувчи ва харидор" одатий муносабатлари туфайли, бошқа ташкилотда улушга эга бўлиши шарт эмас.

Б7-Б9-бандларда бошқа ташкилотлардаги улуш тўғрисида қўшимча маълумотлар берилган.

10-сон МҲХСнинг Б55-Б57-бандларида даромаднинг ўзгарувчанлигига изоҳ берилган.


тузилмавий ташкилот

Овоз бериш ҳуқуқлари фақат маъмурий вазифаларга доир бўлгандаги ва тегишли фаолиятлар эса шартномавий келишувлар асосида амалга оширилгандаги каби овоз бериш ҳуқуқи ёки бошқа шунга ўхшаш ҳуқуқлар ташкилотни ким назорат қилишини аниқлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланмайдиган ташкилот.

Б22-Б24-бандларда тузилмавий ташкилотлар тўғрисида қўшимча маълумотлар берилган.

          

          

          

Қуйидаги атамалар 27-сон БҲХС (2011 йилдаги таҳрири), 28-сон БҲХС (2011 йилдаги таҳрири), 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар"да таърифланган ва улар мазкур стандартда ўша МҲХСда белгиланган маъноларда фойдаланилган:

- таъсир остидаги ташкилот;

- консолидациялашган молиявий ҳисобот;

- ташкилот устидан назорат;

- улушли қатнашиш усули;

- гуруҳ;

- инвестиция ташкилоти;

- биргаликдаги фаолият бўйича келишув;

- кўшма назорат;

- биргаликдаги операция;

- қўшма корхона;

- назорат кучига эга бўлмаган улуш;

- бош ташкилот;

- ҳимоя қилиш ҳуқуқлари;

- ўринли фаолият;

- алоҳида молиявий ҳисобот;

- алоҳида тузилма;

- аҳамиятли таъсир;

- шўъба ташкилоти.

         

          




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир. Ушбу илова 1-31-бандларнинг қўлланишини ифодалайди ва МҲХСнинг бошқа қисмлари билан тенг кучлидир.



Б1. Мазкур иловадаги мисоллар фаразларга асосланган ҳолатларни тасвирлайди. Мисолларнинг айрим жиҳатлари реал далиллар тарзида мавжуд бўлиши мумкин бўлсада, ушбу хусусий барча мисоллардаги ўринли далиллар ва ҳолатлар 12-сон МҲХСни қўллашда баҳоланиши зарур бўлади.



Маълумотларни жамлаш

(4-банд)


Б2. Ташкилот ўз шароитини ҳисобга олиб, фойдаланувчиларнинг маълумотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун у қай даражада батафсил маълумотлар тақдим этиши, талабларнинг турли жиҳатларига қай даражада аҳамият бериши ва маълумотларни қандай жамланиши лозимлигини ҳал қилиши лозим. Молиявий ҳисоботни улардан фойдаланувчиларга ёрдам бермаслиги мумкин бўлган ортиқча тафсилотлар билан бойитмаслик ва айни вақтда кўп сонли маълумотларни жамлашда зарур маълумотлар тушиб қолишига йўл қўймаслик лозим.


Б3. Агар маълумотларни жамлаш маълумотни ёритиб бериш мақсади ва Б4-банд талабига мос келса ва тақдим этилаётган маълумотлар ноаниқ бўлиб қолмаса, ташкилот ўхшаш ташкилотлардаги улуши бўйича мазкур стандартга мувофиқ ёритиб берилиши талаб этиладиган маълумотларни жамлаши мумкин. Ташкилот ўзининг ўхшаш ташкилотлардаги улушларини қандай жамлаганини ёритиб бериши лозим.


Б4. Ташкилот ўзининг қуйидаги ташкилотлардаги улуши тўғрисидаги маълумотларни алоҳида тақдим этиши лозим:

(а) шўъба ташкилотлар;

(б) қўшма корхоналар;

(в) биргаликдаги операциялар;

(г) таъсир остидаги ташкилотлар; ва

(д) консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлар.


Б5. Маълумотларни жамлаш ёки жамламасликни аниқлашда, ташкилот маълумотларни жамлаш мақсадида кўриб чиқадиган ҳар бир ташкилот риски ва даромадининг турли хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек бундай ташкилотлардан ҳар бирининг ҳисобот берувчи ташкилот учун аҳамияти тўғрисида миқдорий ва сифат маълумотларни кўриб чиқиши лозим. Ташкилот маълумотларни молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга унинг бошқа ташкилотлардаги улушларининг характери ва даражасини аниқ тушунтирадиган тартибда ёритиб бериши лозим.


Б6. Қуйида 4-бандда тавсифланган ташкилотлар тоифалари доирасида маълумотларни жамлашнинг ўринли даражаларига мисоллар келтирилган:

(а) фаолият характери (масалан, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот, янгиланадиган кредит карталари хавфсизлигини таъминловчи ташкилот);

(б) тармоқ таснифи;

(в) географик (масалан, мамлакат ёки минтақа).



Бошқа ташкилотлардаги улуш


Б7. Бошқа ташкилотдаги улуш деганда ҳисобот берувчи ташкилотни бошқа ташкилотнинг фаолиятидан олинадиган даромадининг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ рискларга таъсирчан шартнома асосида ёки шартномасиз иштирок этиши тушунилади. Бошқа ташкилотнинг мақсади ва тузилмасини ҳисобга олиш ҳисобот берувчи ташкилотга у мазкур ташкилотда улушга эга ёки эга эмаслигини ва шунга кўра, у мазкур стандартга мувофиқ маълумотларни ёритиб бериши талаб этилиши ёки талаб этилмаслигини баҳолашда ёрдам бериши мумкин. Мазкур баҳолаш бошқа ташкилот яратган рискларни ва ҳисобот берувчи ташкилотга ва бошқа томонларга ўтказилган рискларни кўриб чиқишни ўз ичига олиши лозим.


Б8. Одатда ҳисобот берувчи ташкилот инструментларга эгалик қилиш (масалан, бошқа ташкилот томонидан чиқарилган улушли ёки қарз инструментлари) ёки даромаднинг ўзгарувчанлигини ўзига жалб қилувчи бошқа турдаги иштирок этиш орқали бошқа ташкилот фаолиятидан олинадиган даромаднинг ўзгарувчанлигига таъсирчан бўлади. Масалан, тузилмавий ташкилот кредит портфелига эгалик қиладиган ҳолатни фараз қилайлик. Тузилмавий ташкилот кредитлар бўйича фоизлар ва қарзнинг асосий суммасини тўлашда ўзини дефолтдан ҳимоя қилиш мақсадида бошқа ташкилот (ҳисобот берувчи ташкилот)дан кредит дефолти свопини олади. Ҳисобот берувчи ташкилот ўзини тузилмавий ташкилот фаолиятидан олинадиган даромаднинг ўзгарувчанлигига таъсирчан иштирок этиш улушига эга бўлади, чунки кредит дефолти свопи тузилмавий ташкилот даромадларининг ўзгарувчанлигига таъсирини камайтиради.


Б9. Баъзи инструментлар рискни ҳисобот берувчи ташкилотдан бошқа ташкилотга ўтказиш учун мўлжалланган бўлади. Бундай инструментлар бошқа ташкилотнинг даромадларига ўзгарувчан тус беради, бироқ, одатда, ҳисобот берувчи ташкилотни бошқа ташкилот фаолиятидан олинадиган даромадларнинг ўзгарувчанлигига таъсирчан қилмайди. Масалан, тузилмавий ташкилот Z ташкилотнинг кредит рискини қабул қилиш ниятида бўлган инвесторлар учун инвестиция имкониятларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган, деб фараз қилайлик (Z ташкилот келишувда иштирок этувчи ҳеч бир томон билан боғлиқ эмас). Тузилмавий ташкилот мазкур инвесторларга Z ташкилотнинг кредит риски билан боғлиқ векселлар(кредитга алоқадор векселлар) чиқариш йўли билан молиялаштиришга эга бўлади ва пул маблағлари тушишидан рисксиз молиявий активлар портфелига инвестиция киритиш учун фойдаланади. Тузилмавий ташкилот своп бўйича контрагент билан кредит дефолти свопи (КДС)ни тузиш орқали Z ташкилотнинг кредит рискини қабул қилади. КДСга мувофиқ Z ташкилотнинг кредит риски своп бўйича контрагент томонидан тўланадиган мукофот эвазига тузилмавий ташкилотга ўтади. Тузилмавий ташкилот инвесторлари тузилмавий ташкилотнинг активлар портфелидан олинадиган даромадни ва КДС бўйича мукофотни ўзида акс эттирадиган юқорироқ даромад олади. Своп бўйича контрагент ўзини тузилмавий ташкилот фаолиятидан олинадиган даромаднинг ўзгарувчанлигига таъсирчан қиладиган тузилмавий ташкилотдаги улушга эга бўлмайди, чунки КДС тузилмавий ташкилот даромадларининг ўзгарувчанлигини қабул қилиш ўрнига ўзгарувчанликни тузилмавий ташкилотга ўтказади.



Шўъба, қўшма ва таъсир остидаги ташкилотлар

бўйича умумлаштирилган молиявий маълумот

(12 ва 21-бандлар)


Б10. Ҳисобот берувчи ташкилот учун назорат кучига эга бўлмаган, муҳим улушлар мавжуд бўлган ҳар бир шўъба ташкилотга нисбатан қуйидаги маълумотлар ёритиб берилиши лозим:

(а) назорат қилинмайдиган улушларга тўланадиган дивидендлар;

(б) шўъба ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, фойда ёки зарарлари ва пул оқимлари тўғрисида фойдаланувчиларга гуруҳ фаолияти ва пул маблағлари оқимларида назорат кучига эга бўлмаган улушларнинг иштирок этиш улуши тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини берадиган умумлаштирилган молиявий маълумот. Бундай маълумот шу жумладан, қисқа муддатли активлар, узоқ муддатли активлар, қисқа муддатли мажбуриятлар, узоқ муддатли мажбуриятлар, даромад, фойда ёки зарар ва жами умумлашган даромадни ўз ичига олади.


Б11. Б10(б) бандига мувофиқ талаб этиладиган умумлаштирилган молиявий маълумот гуруҳ компаниялари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар чиқариб ташлангунга қадар бўлган суммаларни ўзида ифодалаши лозим.


Б12. Ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган ҳар бир қўшма корхона ва таъсир остидаги ташкилот бўйича қуйидаги маълумотлар ёритиб берилиши лозим:

(а) қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдан олинган дивидендлар;

(б) қуйидагиларни ўз ичига оладиган, лекин улар билан чекланиши шарт бўлмаган, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотга доир умумлаштирилган молиявий маълумот(Б14 ва Б15-бандларга қаранг):

(i) жорий активлар;

(ii) узоқ муддатли активлар;

(iii) жорий мажбуриятлар;

(iv) узоқ муддатли мажбуриятлар;

(v) даромад;

(vi) давом этаётган фаолиятдан олинган фойда ёки зарар;

(vii) тугатилган фаолиятнинг солиқ солингандан кейинги фойда ёки зарари; ва

(viii) бошқа умумлашган даромад;

(ix) жами умумлашган даромад.


Б13. Б12-бандга мувофиқ талаб этиладиган умумлаштирилган молиявий маълумотга қўшимча равишда, ташкилот ҳисобот берувчи ташкилот учун муҳим бўлган ҳар бир қўшма корхона бўйича қуйидаги суммаларни ёритиб бериши лозим:

(а) Б12(б)(i) бандга киритилган пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентлари;

(б) Б12(б)(iii) бандга киритилган жорий молиявий мажбуриятлар (савдо ва бошқа кредиторлик қарзлари ва баҳоланган мажбуриятлар бундан мустасно);

(в) Б12(б)(iv) бандига киритилган узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар (савдо ва бошқа кредиторлик қарзлари ва баҳоланган мажбуриятлар бундан мустасно);

(г) эскириш ва амортизация;

(д) фоиз даромадлари;

(е) фоиз харажатлари;

(ё) фойда солиғи харажати ёки даромади.


Б14. Б12 ва Б13-бандларига мувофиқ тақдим этилган умумлаштирилган молиявий маълумотда қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотнинг МҲХСга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботига киритилган суммалар бўлиши лозим (ташкилотнинг мазкур суммалардаги улуши эмас). Агар ташкилот ўзининг қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдаги улушини улушли қатнашиш усулидан фойдаланиб ҳисобга олса:

(а) қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотнинг МҲХСга асосан тузилган молиявий ҳисоботига ташкилот харид қилиш пайтдаги ҳаққоний қиймат тузатишлари ва ҳисоб сиёсатидаги фарқлар бўйича тузатишлар каби улушли қатнашиш усули ёрдамида киритган тузатишларни акс эттириш учун ушбу суммаларга тузатишлар киритиши лозим;

(б) ташкилот тақдим этилган умумлаштирилган молиявий маълумотни ўзининг қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдаги улушининг баланс қиймати билан солиштирмасини таъминлаши лозим.


Б15. Ташкилот Б12 ва Б13-бандларида талаб этилган умумлаштирилган молиявий маълумотни қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотнинг молиявий ҳисоботи асосида тақдим этиши мумкин, агар:

(а) ташкилот ўзининг қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдаги улушини 28-сон БҲХС (2011 йилдаги таҳрири)га мувофиқ ҳаққоний қиймат бўйича баҳоласа; ва

(б) қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилот молиявий ҳисоботини МҲХСга мувофиқ тайёрламаса ва мазкур асосда тайёрлаш амалда имконсиз бўлса ёки асоссиз сарфларга олиб келса.

Бу вазиятда ташкилот умумлаштирилган молиявий маълумотни тайёрлаш асосини ёритиб бериши лозим.


Б16. Ташкилот алоҳида тарзда муҳим бўлмаган, ҳисоб юритишда улушли қатнашиш усули ёрдамида акс эттириладиган барча қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотларда улушларининг жамланган баланс қийматини ёритиб бериши лозим. Ташкилот ўзининг қуйидагилардаги улуши жамланган суммасини ҳам алоҳида ёритиб бериши лозим:

(а) давом этаётган фаолиятидан олинган фойда ёки зарар;

(б) тугатилган фаолиятдан солиқ солишдан кейинги фойда ёки зарар;

(в) бошқа умумлашган даромад;

(г) жами умумлашган даромад.

Ташкилот қўшма корхоналар ва таъсир остидаги ташкилотлар бўйича маълумотларни алоҳида ёритиб беради.


Б17. Агар ташкилотнинг шўъба ташкилоти, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдаги улуши (ёки унинг қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдаги улушининг бир қисми) 5-сон МҲХСга мувофиқ (ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилган) сотиш учун мўлжалланган деб тавсифланган бўлса, ташкилот Б10-Б16-бандларига мувофиқ мазкур ташкилот, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилот бўйича умумлаштирилган молиявий маълумотни ёритиб бериши талаб этилмайди.



Қўшма корхоналар бўйича

шартномавий мажбуриятлар

(23(a)-банд)


Б18. Ташкилот ўзининг қўшма корхоналардаги улушларига доир ҳисобот санасида қабул қилган, лекин тан олмаган жами шартномавий мажбуриятлари (шу жумладан у қўшма корхона устидан биргаликдаги назоратга эга бошқа инвесторлар билан бирга қабул қилган шартномавий мажбуриятлардаги ўз улушини) ёритиб бериши лозим. Шартномавий мажбуриятлар деганда келгусида пул маблағлари ёки бошқа ресурслар чиқиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган мажбуриятлар тушунилади.


Б19. Келгусида пул маблағлари ёки бошқа ресурслар чиқиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган тан олинмаган шартномавий мажбуриятларга қуйидагилар киради:

(а) масалан, қуйидагилар муносабати билан юзага келадиган маблағлар ёки ресурсларни бериш бўйича тан олинмаган шартномавий мажбуриятлар:

(i) қўшма корхонани ташкил этиш ёки харид қилиш келишувлари (масалан, ташкилотдан белгиланган давр мобайнида маблағлар киритишни талаб қиладиган);

(ii) қўшма корхона амалга ошираётган капитал талаб лойиҳалари;

(iii) харид қилиш бўйича шартсиз мажбуриятлар, шу жумладан ташкилотнинг қўшма корхонадан ёки унинг номидан харид қилишга келишилган ускуналар, захиралар ёки хизматлар;

(iv) қўшма корхонага кредитлар бериш ёки бошқа молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича тан олинмаган шартномавий мажбуриятлар;

(v) қўшма корхонага активлар ёки хизматлар каби ресурслар киритиш бўйича тан олинмаган шартномавий мажбуриятлар;

(vi) қўшма корхонага тааллуқли бўлган бошқа бекор қилинмайдиган тан олинмаган шартномавий мажбуриятлар;

(б) агар муайян ҳодиса келажакда юз берса ёки юз бермаса, бошқа томоннинг қўшма корхонадаги эгалик улушини (ёки бундай эгалик улушининг бир қисмини) харид қилиш бўйича тан олинмаган шартномавий мажбуриятлар.


Б20. Б18 ва Б19-бандлардаги талаблар ва мисоллар 24-сон БҲХС "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш"нинг 18-бандига мувофиқ ёритиб бериш талаб этиладиган маълумотларнинг айрим турларини ўзида акс эттиради.



Консолидациялашмайдиган

тузилмавий ташкилотлардаги улуш

(24-31-бандлар)


Тузилмавий ташкилотлар


Б21. Тузилмавий ташкилот овоз бериш ҳуқуқлари фақат маъмурий вазифаларга доир бўлгандаги ва тегишли фаолият эса шартномавий келишувлар асосида амалга оширилгандаги каби овоз бериш ҳуқуқи ёки шунга ўхшаш ҳуқуқлар ташкилотни ким назорат қилишини аниқлашда ҳал қилувчи омил бўлмаслиги учун шакллантирилган ташкилотдир.


Б22. Тузилмавий ташкилот кўпинча қуйидаги хусусиятлар ёки белгиларнинг барчаси ёки айримларига эга бўлади:

(а) чекланган фаолиятлар;

(б) солиқ имтиёзига эга бўлган ижарага олишни амалга ошириш, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш, ташкилотни капитал билан таъминлаш ёки молиялаштириш ёки тузилмавий ташкилотнинг активлари билан боғлиқ рисклар ва мукофотларни инвесторларга ўтказиш орқали инвесторларга инвестицион имкониятлар яратиш каби махсус ва аниқ белгиланган мақсад;

(в) тузилмавий ташкилотга субординацияланган молиявий ёрдамсиз ўз фаолиятини молиялаштиришга нисбатан хусусий капитал етишмовчилиги;

(г) кредит рисклари ёки бошқа рискларни (траншларни) жамлайдиган инвесторлар билан шартномалар бўйича кўп марта ўзаро боғлиқ инструментлар шаклидаги молиялаштириш.


Б23. Тузилмавий ташкилотлар ҳисобланадиган ташкилотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланмайди:

(а) секьюритизация тузилмалари;

(б) активлар билан таъминланган молиялаштириш;

(в) айрим инвестиция фондлари.


Б24. Овоз бериш ҳуқуқлари ёрдамида назорат қилинадиган ташкилот шунчаки тузилмавий ташкилот бўлмайди, чунки у реструктуризация қилингандан сўнг учинчи томонлардан молиялаштириш учун маблағлар олади.



Консолидациялашмайдиган тузилмавий

ташкилотлардаги улушлар билан боғлиқ

рискларнинг характери

(29-31-бандлар)


Б25. Ташкилот 29-31-бандларда талаб этиладиган маълумотлардан ташқари, 24(б) банддаги маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим.


Б26. Вазиятга қараб, ташкилот консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотда улушга эга бўлганда дуч келиши мумкин бўлган рискларни баҳолашга боғлиқ бўлиши мумкин бўлган қўшимча маълумотларга мисоллар:

(а) қуйидагиларни ўз ичига оладиган, келишувнинг ташкилотдан консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотга молиявий ёрдам кўрсатишини талаб қиладиган шартлари (масалан, тузилмавий ташкилотнинг активларини харид қилиш ёки унга молиявий ёрдам кўрсатиш мажбуриятлари билан боғлиқ ликвидлик келишувлари ёки кредит рейтинги шартлари):

(i) ҳисобот берувчи ташкилотда зарар кўриш риски пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳодисалар ёки вазиятлар тавсифи;

(ii) мажбуриятни чеклайдиган ҳар қандай шартларнинг мавжудлиги;

(iii) молиявий ёрдам кўрсатадиган бошқа томонлар мавжудлиги ва агар мавжуд бўлса, ҳисобот берувчи ташкилот мажбуриятининг бошқа бундай томонлар мажбуриятлари билан ўзаро нисбати қандай бўлиши;

(б) ташкилотнинг ҳисобот даврида консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги улуши бўйича кўрган зарарлари;

(в) ташкилотнинг ҳисобот даврида консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги улуши бўйича олган даромадининг турлари;

(г) ташкилот консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилот кўрган зарарларни бошқа томонлардан олдин қоплашни талаб этилган ёки талаб этилмаганлиги, ташкилот учун бундай зарарларнинг максимал чегараси ва (агар ўринли бўлса) улушлари ташкилотнинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотдаги улушидан паст деб даражалаштирилган томонлар кўрган потенциал зарарларнинг таққосламаси ва суммалари;

(д) ташкилотнинг консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотлардаги улушларининг ҳаққоний қийматига ёки рискларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган учинчи томонлар билан ҳар қандай ликвидлик келишувлари, кафолатлар ёки бошқа мажбуриятлар тўғрисида маълумотлар;

(е) консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилот ҳисобот даври мобайнида ўз фаолиятини молиялаштиришда дуч келган ҳар қандай қийинчиликлар;

(ё) консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотни молиялаштиришга боғлиқ молиялаштириш шакллари (масалан, тижорат ёки ўрта муддатли векселлар) ва уларнинг ўртача тортилган даври. Агар тузилмавий ташкилот нисбатан қисқа муддатли молиялаштириш маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган узоқроқ муддатли активларга эга бўлса, бундай маълумотлар консолидациялашмайдиган тузилмавий ташкилотни активлар ва молиялаштиришнинг муддатлар бўйича таҳлилини ўз ичига олиши мумкин.

          

       




В ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисми бўлиб, МҲХСнинг бошқа қисмлари каби тенг кучлидир.



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


В1. Мазкур МҲХС ташкилот томонидан 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади.


В1A. 2012 йил июн ойида эълон қилинган "Консолидациялашган молиявий ҳисобот, биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар ва бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб бериш: Ўтиш бўйича кўрсатма" (10-сон МҲХС, 11-сон МҲХС ва 12-сон МҲХСга ўзгартиришлар)га мувофиқ В2А-В2Б бандлар киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2013 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 12-сон МҲХСни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу ўзгаришларни ушбу олдинги давр учун қўллаши лозим.


В1Б. 2012 йил октябрь ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 27-сон БҲХСга тузатишлар)га мувофиқ 2-банд ва А иловага ўзгартиришлар киритилган, шунингдек 9A-, 19A-19Ё, 21A ва 25A бандлари киритилган. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни 2014 йил 1 январь ёки ушбу санадан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги даврга нисбатан қўлласа, у бу фактни ёритиб бериши ва шу даврга нисбатан "Инвестиция ташкилотилари"га киритилган барча ўзгартиришларни ҳам қўллаши лозим.


В1Г. 2014 йил декабрь ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари:консолидациялаш бўйича истиснони қўллаш" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 28-сон БҲХСларга ўзгартиришлар) бўйича 6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2016 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


В1Г. 2016 йил декабрь ойида эълон қилинган "2014-2016 йилларда МҲХСларни такомиллаштиришлар"га мувофиқ 5А банд киритилган ва Б17 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгаришларни 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ 2017 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун ретроспектив тарзда қўллаши лозим.


В2. Ташкилотга мазкур стандарт талаб этадиган маълумотларни 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлардан олдинроқ тақдим этиши тавсия қилинади. Мазкур стандартда ёритиб берилиши талаб этиладиган баъзи маълумотлар ташкилотга мазкур стандартнинг барча талабларига муддатидан олдин риоя қилиш ёки 10-сон МҲХС, 11-сон МҲХС, 27-сон БҲХС (2011 йилдаги таҳрири) ва 28-сон БҲХС (2011 йилдаги таҳрири)ни муддатидан олдин қўллаш мажбуриятини юкламайди.


В2A. Мазкур стандартнинг маълумотларни ёритиб бериш бўйича талаблари 12-сон МҲХС қўлланадиган биринчи йиллик даврдан олдинги йиллик даврларга нисбатан қўлланиши шарт эмас.


В2Б. 24-31-бандлардаги маълумотларни ёритиб бериш талаблари ва мазкур стандартнинг Б21-Б26-бандларидаги тегишли кўрсатмалар 12-сон МҲХС қўлланадиган биринчи йиллик даврдан олдин бошланадиган даврларга нисбатан қўлланиши шарт эмас.



9-сон МҲХСга ҳаволалар


B3. Агар ташкилот мазкур стандартни қўллаган, лекин ҳали 9-сон МҲХСни қўлламаган бўлса, 9-сон МҲХСга ҳар қандай ҳавола 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"га ҳавола тарзида ўқилиши лозим. Тан олиш ва баҳолаш.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь