Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

(IAS) 39 "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 24-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

24-ИЛОВА



БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IAS) 39 "МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР:

ТАН ОЛИШ ВА БАҲОЛАШ"



1. [Чиқариб ташланган]



Қўллаш доираси


2. Мазкур стандарт қуйидаги шартларда ва даражада барча ташкилотлар томонидан 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"нинг қўллаш доирасида бўлган молиявий инструментларнинг барча турларига нисбатан қўлланилиши лозим:

(а) 9-сон МҲХС мазкур стандартнинг хежлаш ҳисоби талабларини қўллашга рухсат берса; ва

(б) молиявий инструмент хежлаш муносабатларининг бир қисми бўлиб, мазкур стандартга мувофиқ хежлаш ҳисоби қўлланиши талабларига жавоб берса.


2А-7. [Чиқариб ташланган]



Таърифлар


8. 13-сон МҲХС, 9-сон МҲХС ва 32-сон БҲХСда таърифланган атамалардан мазкур стандартда 13-сон МҲХСнинг А иловасида, 9-сон МҲХСнинг А иловасида ва 32-сон БҲХСнинг 11-бандида белгиланган маъноларда фойдаланилади. 13-сон МҲХС, 9-сон МҲХС ва 32-сон БҲХС қуйидаги атамаларни таърифлайди:

- молиявий активнинг ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қиймати

- тан олишни бекор қилиш

- дериватив

- эффектив фоиз ставкаси усули

- эффектив фоиз ставкаси

- улушли инструмент

- ҳаққоний қиймат

- молиявий актив

- молиявий инструмент

- молиявий мажбурият

ва ушбу таърифларни қўллаш бўйича кўрсатма беради.


9. Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:

Хежлаш ҳисобига тегишли таърифлар


Қатъий шартномавий мажбурият - бу белгиланган келгуси сана ёки саналарда белгиланган нархда ресурсларнинг белгиланган миқдорини айрибошлаш бўйича мажбурий келишувдир.


Прогноз қилинган операция - бу мажбурий бўлмаган, лекин кутилаётган келгуси операциядир.


Хежлаш инструменти - бу белгиланган дериватив ёки (фақат чет эл валютаси курсидаги ўзгариш рискининг хежи учун) белгиланган нодериватив молиявий актив ёки белгиланган нодериватив молиявий мажбурият бўлиб, уларнинг ҳаққоний қиймати ва пул оқимлари белгиланган хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларни қоплаши кутилади (72 - 77-бандлар ва А илованинг ҚК94 - ҚК97 бандлари хежлаш инструментининг таърифини янада аниқлаштиради).


Хежланган модда - бу актив, мажбурият, қатъий шартномавий мажбурият, юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция ёки чет элдаги бўлинмага соф инвестиция бўлиб, бунда у (а) ташкилотни ҳакқоний қийматдаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар рискига дучор қилади ва (б) хежланадиган модда сифатида белгиланади (78 - 84-бандлар ва А-илованинг ҚК98 - ҚК101 бандлари хежланган моддаларнинг таърифини янада аниқлаштиради).


Хеж самарадорлиги - бу хежланган рискга тегишли бўлган хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларнинг хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар билан қопланиш даражасидир (А илованинг ҚК105 - ҚК113А бандларига қаранг).


10-70. [Чиқариб ташланган]



Хежлаш


71. Агар ташкилот 9-сон МҲХСни қўлласа ва ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида мазкур стандартнинг хежлаш ҳисобига оид талабларни (9-сон МҲХСнинг 7.2.21 бандларига қаранг) қўллашни давом эттирмаса, у ҳолда у 9-сон МҲХСнинг 6 бўлимидаги ҳежлаш ҳисоби талабларини қўллаши лозим. Лекин, молиявий актив ёки молиявий мажбурият портфелининг фоиз ставкаси билан боғлиқ рискларни ҳаққоний қийматини хежлашда, ташкилот 9-сон МҲХСнинг 6.1.3 бандга мувофиқ 9-сон МҲХС ўрнига мазкур стандартнинг хежлаш ҳисоби талабларини қўллаши мумкин. Мазкур ҳолатда ташкилот фоиз ставкаси рискининг портфель хежлашга нисбатан (81А, 89А ва ҚК114 - ҚК132 бандларга қаранг) хаққоний қийматни хежлаш ҳисобининг махсус талабларини ҳам қўллаши лозим.



Хежлаш инструментлари


Хежлаш инструменти таърифига жавоб

берадиган инструментлар


72. Агар 88-банддаги шартлар қаноатлантирилса, мазкур стандарт деривативни хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин бўлган ҳолатларни чекламайди, бундан айрим чиқарилган опционлар мустасно (А илованинг ҚК94-бандига қаранг). Лекин, нодериватив молиявий актив ёки нодериватив молиявий мажбурият фақат чет эл валютаси рискининг хежида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин.


73. Хежлаш ҳисоби мақсадларида, фақат ҳисобот берувчи ташкилотга (яъни, гуруҳга ёки фаолияти бўйича ҳисобот берувчи алоҳида ташкилотга) нисбатан ташқи томонни ўз ичига оладиган инструментлар хежлаш инструментлари сифатида белгиланиши мумкин. Консолидациялашган гуруҳ ичидаги алоҳида ташкилотлар ёки ташкилот ичидаги бўлинмалар бошқа гуруҳ ичидаги ташкилотлари ёки ташкилот ичидаги бўлинмалар билан хежлаш операцияларини амалга ошириши мумкин бўлсада, бундай гуруҳ ичидаги операциялар консолидациялашда чиқариб ташланади. Шунинг учун, бундай хежлаш операциялари гуруҳнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги хежлаш ҳисоби сифатида таснифланмайди. Лекин, агар улар фаолияти бўйича ҳисобот берувчи алоҳида ташкилотга нисбатан ташқи томон бўлса, улар гуруҳ ичидаги алоҳида ташкилотларининг индивидуал ёки алоҳида молиявий ҳисоботидаги хежлаш ҳисоби сифатида таснифланиши мумкин.



Хежлаш инструментларини белгилаш


74. Одатда бутун хежлаш инструменти учун ягона ҳаққоний қиймат мавжуд бўлади ва ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларга сабаб бўладиган омиллар ўзаро боғлиқ бўлади. Шу сабабли, хежлаш муносабати ташкилот томонидан бутун хежлаш инструменти учун белгиланади. Бунда рухсат берилган истиснолар қуйидагилардан иборат:

(а) опцион шартномасининг ички қийматини ва вақт қийматини ажратиш ва хежлаш инструменти сифатида фақат опционнинг ички қийматидаги ўзгаришни белгилаш ва унинг вақт қийматидаги ўзгаришни истисно қилиш; ва

(б) форвард шартномасининг фоиз элементини ва спот нархини ажратиш.

Опционнинг ички қиймати ва форвард бўйича мукофот умуман олганда алоҳида баҳоланиши мумкинлиги сабабли, ушбу истисноларга рухсат берилади. Опцион шартномасининг ҳам ички қийматини ҳам вақт қийматини баҳолайдиган динамик хежлаш стратегияси хежлаш ҳисоби сифатида таснифланиши мумкин.


75. Бутун хежлаш инструментининг бир қисми, масалан номинал қийматнинг 50 фоизи, хежлаш муносабатида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин. Лекин, хежлаш муносабати хежлаш инструменти амалда бўлган муддатнинг фақат маълум қисми учун белгиланиши мумкин эмас.


76. Ягона хежлаш инструменти қуйидаги шартларда бир нечта риск турининг хежи сифатида белгиланиши мумкин: (а) хежланган рисклар аниқ аниқланиши мумкин бўлса; (б) хеж самарадорлигини намоён этиши мумкин бўлса; ва (в) хежлаш инструменти ва турли риск ҳолатларининг муайян белгиланиши мавжуд бўлишини таъминлаш имкони бўлса.


77. Икки ёки ундан ортиқ деривативлар ёки уларнинг қисмлари (ёки валюта рискининг хежи ҳолатида, икки ёки ундан ортиқ нодеривативлар ёки уларнинг қисмлари ёки деривативлар ва нодеривтивлар комбинацияси ёҳуд уларнинг қисмлари), биргаликда инобатга олиниши ва хежлаш инструменти сифатида биргаликда белгиланиши мумкин, масалан айрим деривативлардан юзага келадиган риск(лар) бошқа деривативлардан юзага келадиган риск(лар)ни ўзаро қоплайдиган ҳолат шу жумладан. Лекин, агар у ҳақиқатда соф чиқарилган опцион (соф мукофот олинадиган опцион) бўлса, коллар фоиз ставкаси ёки чиқарилган опцион билан сотиб олинган опционни бирлаштирадиган бошқа дериватив инструмент хежлаш инструменти сифатида таснифланмайди. Шу каби, икки ёки ундан ортиқ инструментлар (ёки уларнинг қисмларлари), фақат агар уларнинг ҳеч бири чиқарилган опцион ёки соф чиқарилган опцион бўлмаса хежлаш инструменти сифатида биргаликда белгиланиши мумкин.



Хежланган моддалар


Хежланган модда таърифига жавоб берадиган моддалар


78. Хежланган модда тан олинган актив ёки мажбурият, тан олинмаган қатъий шартномавий мажбурият, юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция ёки чет элдаги бўлинмага соф инвестиция бўлиши мумкин. Хежланган модда (а) ягона актив, мажбурият, қатъий шартномавий мажбурият, юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция ёки чет элдаги бўлинмага соф инвестиция, (б) ўхшаш риск хусусиятларига эга активлар, мажбуриятлар, қатъий шартномавий мажбуриятлар, юқори эҳтимолли прогноз қилинган операциялар ёки чет элдаги бўлинмага соф инвестициялар гуруҳи ёки (в) фақат фоиз ставкаси риски бўйича портфель хежида, хежланадиган риск тақсимланган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфелининг бир қисми бўлиши мумкин.


79. [Чиқариб ташланган]


80. Хежлаш ҳисоби мақсадларида, фақат ташкилотга нисбатан ташқи томонни ўз ичига оладиган активлар, мажбуриятлар, қатъий шартномавий мажбуриятлар ёки юқори эҳтимолли прогноз қилинган операциялар хежланган моддалар сифатида белгиланиши мумкин. Бундан хежлаш ҳисоби айнан бир гуруҳдаги ташкилотлар ўртасидаги операцияларга нисбатан гуруҳнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида эмас, балки фақат ушбу ташкилотларнинг индивидуал ёки алоҳида молиявий ҳисоботида қўлланиши келиб чиқади, бундан 10-сон МҲХСда таърифланган инвестиция ташкилотининг консолидациялашган молиявий ҳисоботи мустасно бўлиб, 10-сон МҲХСга мувофиқ инвестиция ташкилоти билан ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган унинг шўъба ташкилотлари ўртасидаги операциялар консолидациялашган молиявий ҳисоботдан чиқариб ташланмайди. Истисно тариқасида, агар у ҳисоботни консолидациялашда 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари"га мувофиқ тўлиқ чиқариб ташланмайдиган валюта курси ошиши ёки камайиши таъсирига дучор бўлишга олиб келса, гуруҳ ичидаги монетар моддага тегишли (масалан, иккита шўъба ташкилотлари ўртасидаги дебиторлик/кредиторлик қарзи) чет эл валютаси риски консолидациялашган молиявий ҳисоботда хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин. Гуруҳ ичидаги монетар модда бўйича операция турли функционал валюталарга эга гуруҳнинг икки ташкилоти ўртасида амалга оширилганда, 21-сон БҲХСга мувофиқ, гуруҳ ичидаги монетар моддалар бўйича валюта курси ўзгаришидан олинадиган фойда ёки зарарлар консолидациялашда тўлиқ чиқариб ташланмайди. Шу билан бирга, гуруҳ ичидаги юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция бўйича чет эл валютаси риски, агар операция уни амалга ошираётган ташкилотнинг функционал валютасидан бошқа валютада ифодаланган бўлса ва чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир кўрсатса, консолидациялашган молиявий ҳисоботда хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин.



Молиявий моддаларни хежланган

моддалар сифатида белгилаш


81. Агар хежланган модда молиявий актив ёки молиявий мажбурият бўлса, у хежлашнинг самарадорлигини баҳолаш мумкин бўлиши шарти билан фақат унинг пул оқимларининг ёки ҳаққоний қийматининг бир қисми (масалан, бир ёки ундан ортиқ танланган шартномавий пул оқимлари ёки уларнинг қисмлари ёки ҳаққоний қийматнинг улуши) билан боғлиқ рискларга нисбатан хежланган модда бўлиши мумкин. Масалан, фоизли актив ёки фоизли мажбурият бўйича фоиз ставкаси рискининг аниқланадиган ва алоҳида баҳоланадиган қисми хежланган риск сифатида белгиланиши мумкин (масалан, рискдан ҳоли фоиз ставкаси ёки хежланган молиявий инструмент бўйича жами фоиз ставкаси рискининг таянч фоиз ставкаси қисми).


81А. Молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфели бўйича фоиз ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежида (ва фақат бундай хежда), хежланган қисм индивидуал активлар (ёки мажбуриятлар) сифатида эмас, балки валюта суммаси сифатида (масалан, доллар, евро, фунт стерлинг ёки рэнд суммасида) белгиланиши мумкин. Портфель, рискни бошқариш мақсадларида, активларни ва мажбуриятларни ўз ичига олиши мумкин бўлишига қарамай, белгиланган сумма активлар суммаси ёки мажбуриятлар суммасига тенг бўлади. Активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги фарққа тенг бўлган соф суммани хежланган модда сифатида белгилашга рухсат этилмайди. Ташкилот ушбу белгиланган сумма билан боғлиқ фоиз ставкаси рискининг қисмини хежлаши мумкин. Масалан, олдиндан тўланадиган активларни қамраб оладиган портфель хежи ҳолатида, ташкилот, шартномавий эмас, балки кутилаётган қайта нархлаш саналари асосида хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришга тегишли бўлган ҳаққоний қийматдаги ўзгаришни хежлаши мумкин. Хежланган қисм кутилаётган қайта нархлаш саналарига асосланса, хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришларнинг ушбу кутилаётган қайта нархлаш саналарига нисбатан таъсири хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни аниқлашда инобатга олиниши лозим. Ўз навбатида, агар олдиндан тўланадиган моддаларни қамраб оладиган портфель олдиндан тўланмайдиган дериватив билан хежланган бўлса ва хежланган портфелдаги моддаларнинг олдиндан тўланиши кутилаётган саналар ўзгартирилса ёки ҳақиқий олдиндан тўлов саналари кутилаётган саналардан фарқ қилса, самарасизлик юзага келади.



Номолиявий моддаларни хежланган

моддалар сифатида белгилаш


82. Агар хежланган модда номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият бўлса, у қуйидагилар учун хежланган модда сифатида белгиланиши лозим: (а) чет эл валютаси рисклари учун; ёки (б), чет эл валютаси рискларидан бошқа муайян рискларга тегишли бўлган пул оқимларининг ёки ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларнинг ўринли қисмини ажратиш ва баҳолаш қийин бўлгани сабабли, хежланган модданинг бутун ҳолатида у билан боғлиқ бўлган барча рисклар учун.



Моддалар гуруҳларини хежланган

моддалар сифатида белгилаш


83. Агар гуруҳдаги индивидуал активлар ёки индивидуал мажбуриятлар ўртасида хежланадиган сифатида белгиланган риск тақсимланса, ўхшаш активлар ёки ўхшаш мажбуриятлар умумлаштирилиши ва гуруҳ сифатида хежланиши лозим. Бундан ташқари, гуруҳдаги ҳар бир индивидуал модда бўйича хежланган рискга тегишли ҳаққоний қийматдаги ўзгариш моддалар гуруҳининг хежланган рискига тегишли ҳаққоний қийматдаги умумий ўзгаришга тахминан пропорционал бўлиши назарда тутилиши лозим.


84. Ташкилотни хеж самарадорлигини хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимидаги ўзгаришни хежланган модда билан қиёслаш орқали баҳолаши туфайли, хежлаш инструментини муайян хежланган модда билан эмас, балки умумий соф позиция (масалан ўхшаш сўндириш муддатларига эга барча фоизлари қатъий белгиланган активлар билан фоизлари қатъий белгиланган мажбуриятлар ўртасидаги фарққа тенг соф позиция) билан қиёслаш хежлаш ҳисоби сифатида таснифланмайди.



Хежлаш ҳисоби


85. Хежлаш ҳисобида хежлаш инструменти билан хежланган модданинг ҳаққоний қийматларидаги ўзгаришларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши натижасида фойда ёки зарарга бўлган таъсир тан олинади.


86. Хежлаш муносабатлари уч хил бўлади:

(a) ҳаққоний қиймат хежи: тан олинган активнинг ёки мажбуриятнинг ёки тан олинмаган қатъий шартномавий мажбуриятнинг ёки бундай активнинг, мажбуриятнинг ёки қатъий шартномавий мажбуриятнинг аниқланадиган қисмининг, ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга дучор бўлиш рискининг хежи бўлиб, у муайян рискга тегишли бўлади ва фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин.

(б) пул оқими хежи: пул оқимларидаги ўзгарувчанликка дучор бўлиш рискининг хежи бўлиб, у (i) тан олинган актив ёки мажбурият (масалан ўзгарувчан фоизли қарз бўйича барча ёки айрим келгуси фоиз тўловлари) ёки юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция билан боғлиқ муайян рискга тегишли бўлади ва (ii) фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин.

(в) 21-сон БҲХСда таърифланганидек, чет элдаги бўлинмага соф инвестициянинг хежи.


87. Қатъий шартномавий мажбурият бўйича чет эл валютаси рискининг хежи ҳаққоний қиймат хежи сифатида ёки пул оқими хежи сифатида ҳисобга олиниши мумкин.


88. Хежлаш муносабати, агар қуйидаги шартларнинг барчаси қаноатлантирилса, 89 - 102 бандларга асосан хежлаш ҳисоби сифатида таснифланади.

(a) хежлаш муносабатлари бошланишида, хежлаш муносабатининг ва ташкилотнинг хежни амалга ошириш бўйича рискни бошқариш мақсади ва стратегияси расмий белгиланган ва ҳужжатлаштирилган бўлса. Ушбу ҳужжатлаштириш хежлаш инструментини, хежланган модда ёки операцияни, хежланадиган риск хусусиятини ва ташкилот хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ёки хежланган рискга тегишли пул оқимларидаги ўзгаришларга дучор бўлишни ўзаро қоплаш бўйича хежлаш инструментининг самарадорлигини қандай баҳолашини аниқлашни ўз ичига олади.

(б) Муайян хежлаш муносабати бўйича дастлабки ҳужжатлаштирилган рискни бошқариш стратегиясига мос тарзда, хеж хежланган рискга тегишли ҳаққоний қийматдаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларни ўзаро қоплашга эришишда юқори самарадор (А илованинг ҚК105 - ҚК113А бандларига қаранг) бўлиши кутилади.

(в) Пул оқими хежларида, хежнинг предмети бўлган прогноз қилинган операция юқори эҳтимолли бўлиши шарт ва якуний босқичда фойда ёки зарарга таъсир этиши мумкин бўлган пул оқимларининг ўзгаришига нисбатан дучор бўлишни акс эттириши лозим.

(г) Хежнинг самарадорлиги ишончли баҳоланиши мумкин, яъни хежланган рискга тегишли хежланган модданинг ҳаққоний қиймати ёки пул оқимлари билан хежлаш инструментининг ҳаққоний қиймати ишончли баҳоланиши мумкин.

(д) Хеж мунтазам асосда баҳоланиб, у хеж белгиланган молиявий ҳисобот даврлари мобайнида юқори самарадор бўлгани учун аниқланади.



Ҳаққоний қиймат хежлари


89. Агар ҳаққоний қиймат хежи давр мобайнида 88-банддаги шартларни қаноатлантирса, у қуйидагича ҳисобга олиниши лозим:

(a) хежлаш инструментини ҳаққоний қийматда (дериватив хежлаш инструменти учун) ёки 21-сон БҲХСга мувофиқ баҳоланган унинг баланс қийматининг чет эл валютаси қисмини (нодериватив хежлаш инструменти учун) қайта баҳолашдан юзага келадиган фойда ёки зарар фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим; ва

(б) хежланган рискга тегишли хежланган модда бўйича фойда ёки зарар хежланган модданинг баланс қийматини тузатиши ва фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Бу тартиб хежланган модда бошланғич қийматда баҳоланганда қўлланади. Хежланган рискга тегишли хежланган модда бўйича фойда ёки зарарни, агар хежлаш объекти бўлган молиявий актив 9-сон МҲХСнинг 4.1.2А бандига мувофиқ бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қийматда баҳоланганда, фойда ёки зарар таркибида тан олинади.


89A. Молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфелининг қисми бўйича фоиз ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежида (ва фақат бундай хежда), 89(б)-банддаги талаб хежланган моддага тегишли фойда ёки зарарни қуйидагича акс эттириш орқали қаноатлантирилиши мумкин:

(a) хежланган модда актив бўлган қайта нархлаш даврлари учун, активлар ичидаги битта ажратилган сатр моддаси; ёки

(б) хежланган модда мажбурият бўлган қайта нархлаш даврлари учун, мажбуриятлар ичидаги битта ажратилган сатр моддаси.

(а) ва (б) бандларда келтирилган ажратилган сатр моддалари молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар акс эттирилган сатрлар тагида акс эттирилиши лозим. Ушбу сатр моддаларида киритилган суммалар, агар улар тегишли бўлган активларни ёки мажбуриятларни тан олиш бекор қилинса, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариб ташланиши лозим.


90. Агар фақат хежланган моддага тегишли муайян рисклар хежланган бўлса, хежланган рискга тегишли бўлмаган хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги тан олинган ўзгаришлар 9-сон МҲХСнинг 5.7.1-бандида белгиланганидек тан олинади.


91. Ташкилот 89-бандда белгиланган хежлаш ҳисобини перспектив тарзда тўхтатиши лозим, агар:

(а) хежлаш инструментининг муддати тугаса ёки у сотилса, бекор қилинса ёки амалга оширилса. Ушбу мақсад учун, агар бундай алмаштириш ёки муддатини узайтириш ташкилотнинг ҳужжатлаштирилган хежлаш стратегиясининг қисми бўлса, хежлаш инструментини бошқа хежлаш инструменти орқали алмаштириш ёки муддатини узайтириш хежлаш инструментининг муддати тугашини ёки у бекор қилинишини англатмайди. Қўшимча тарзда, ушбу мақсадда хежлаш инструменти муддати ўтган ёки тугатилган деб ҳисобланмайди, агар:

(i) қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар оқибатлари ёки янги қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатларни кучга кириши натижасида, хежлаш инструменти тарафлари бир ёки бир неча клиринг контрагентлар дастлабки контрагентни алмаштирса ва томонлар учун янги контрагент ҳисобланса. Ушбу мақсадда, клиринг контрагент бу марказий контрагент бўлиб (баъзан клиринг ташкилот ёки клиринг агентлиги деб аталади) ёки ташкилот ёки ташкилотлар масалан, марказий контрагент томонидан клирингни амалга оширувчи контрагент сифатида қатнашувчи клиринг ташкилотнинг клиринг иштирокчиси. Лекин, агар хежлаш инструменти томонлари ўзларининг дастлабки контрагентларини бошқа контрагентлар билан алмаштирса, ушбу банд талаблари фақат ҳар бир янги томон клирингни ўша марказий контрагент билан амалга оширганда қўлланиши лозим.

(ii) хежлаш инструменти контрагентни ўзгариши билан чегараланган бошқа ўзгаришлар. Бундай ўзгаришлар, агар хежлаш инструменти дастлабки тарзда клиринг контрагент билан клиринг қилингандаги шартлар билан чекланади. Бундай ўзгаришларга гаров шартлари, дебитор ва кредитор қарзларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиши ва олинадиган тўловга нисбатан ўзгаришлар киради.

(б) хеж 88-банддаги хежлаш ҳисобининг мезонларини бундан буён қаноатлантирмаса; ёки

(в) ташкилот белгилашни бекор қилса.


92. Эффектив фоиз усули қўлланган хежланган молиявий инструментнинг баланс қийматига (ёки фоиз ставкаси риски бўйича портфель хежи ҳолатида, 89А-бандда келтирилган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг ажратилган сатр моддасига) 89(б)-банддан юзага келадиган ҳар қандай тузатиш амортизация қилиш орқали фойда ёки зарарга олиб борилиши лозим. Амортизациялаш ўзгартириш пайдо бўлиши билан бошланиши мумкин ва хежланган модданинг хежланадиган рискга тегишли унинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга тузатилиши тўхтатилишидан кечиктирмасдан бошланиши лозим. Ўзгартириш амортизациялаш бошланадиган санадаги қайта ҳисобланган эффектив фоиз ставкасига асосланади. Лекин молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфели бўйича фоиз ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежи ҳолатида (ва фақат бундай хежда), агар қайта ҳисобланган эффектив фоиз ставкаси орқали амортизациялаш амалий имконсиз бўлса, ўзгартириш бир текис маромда амортизацияланиши лозим. Ўзгартириш молиявий инструментнинг сўндирилишига қадар ёки фоиз ставкаси риски бўйича портфель хежи ҳолатида, тегишли қайта нархлаш даврининг тугашига қадар тўлиқ амортизацияланиши лозим.


93. Тан олинмаган қатъий шартномавий мажбурият хежланган модда сифатида белгиланса, хежланган рискга тегишли қатъий келишувнинг ҳаққоний қийматидаги кейинги йиғилган ўзгариш фойда ёки зарарда тан олинган мос равишдаги фойда ёки зарар билан бирга, актив ёки мажбурият сифатида тан олинади (89(б)-бандга қаранг). Хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ҳам фойда ёки зарарда тан олинади.


94. Ташкилот ҳаққоний қиймат хежида хежланган модда бўлган актив сотиб олиш ёки мажбуриятни тан олиш бўйича қатъий шартномавий мажбуриятни имзолаганда, ташкилот қатъий шартномавий мажбуриятни бажариши натижасида юзага келадиган актив ёки мажбуриятнинг дастлабки баланс қиймати у молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган хежланган рискга тегишли қатъий шартномавий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги йиғилган ўзгаришни ўз ичига олиш мақсадида тузатилади.



Пул оқими хежлари


95. Агар пул оқими хежи давр мобайнида 88-банддаги талабларни қаноатлантирса, у қуйидагича ҳисобга олиниши лозим:

(а) самарали хеж деб аниқланган хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарнинг қисми (88-бандга қаранг) бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим; ва

(б) хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарнинг самарасиз қисми фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.


96. Хусусан, пул оқими хежи қуйидагича ҳисобга олинади:

(а) хусусий капиталнинг хежланган модда билан боғлиқ алоҳида қисми қуйидагиларнинг кичигига тузатилади (мутлақ суммаларда):

(i) хеж бошланишидан буён хежлаш инструменти бўйича жамғарилган фойда ёки зарар; ва

(ii) хежлаш бошланишидан хежланган модда бўйича кутилаётган келгуси пул оқимларининг ҳаққоний қийматидаги (дисконтланган қийматидаги) жамғарилган ўзгариш;

(б) хежлаш инструменти ёки унинг белгиланган қисми (самарасиз бўлган хеж) бўйича ҳар қандай қолдиқ фойда ёки зарар фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим; ва

(в) агар ташкилотнинг муайян хежлаш муносабати бўйича ҳужжатлаштирилган рискни бошқариш стратегияси хеж самарадорлигини баҳолашда хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарнинг ёки тегишли пул оқимларининг маълум қисмини инобатга олмаса (74, 75 ва 88(а)-бандларга қаранг), фойда ёки зарарнинг ушбу инобатга олинмаган қисми 9-сон МҲХСнинг 5.7.1-бандига мувофиқ тан олинади.


97. Агар прогноз қилинган операциянинг хежи кейинчалик молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни тан олинишига олиб келса, 95-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган тегишли фойда ёки зарарлар қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши (1-сон БҲХС (2007 йилда ўзгартирилган)га қаранг) сифатида капиталдан фойда ёки зарарга шундай даврда ёки даврларда олиб борилиши (қайта таснифланиши) лозимки, бунда ушбу давр ёки даврлар мобайнида хежланган режалаштирилган пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир этади (масалан, фоизли даромад ёки фоизли харажат тан олинган даврлар). Лекин, агар ташкилот бошқа умумлашган даромадда тан олинган зарарнинг барчаси ёки қисми бир ёки ундан ортиқ келгуси даврларда тикланмаслигини назарда тутса, у фойда ёки зарарда қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши сифатида тикланиши кутилмаган суммани қайта таснифлаши лозим.


98. Агар прогноз қилинган операциянинг хежи кейинчалик номолиявий актив ёки номолиявий мажбуриятни тан олинишига олиб келса ёки прогноз қилинган операция номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият учун ҳаққоний қиймат хежлаш ҳисоби қўлланадиган қатъий шартномавий мажбуриятга айланса, ташкилот қуйидаги (а) ёки (б) бандларни қабул қилиши лозим:

(а) У 95-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган тегишли фойда ёки зарарларни қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши (1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)га қаранг) сифатида фойда ёки зарарда хежланган режалаштирилган пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир этадиган бир хил давр ёки даврлар (масалан, эскириш харажати ёки сотувлар таннархи тан олинган даврлар) мобайнида олиб борилиши лозим. Лекин, агар ташкилот бошқа умумлашган даромадда тан олинган зарарнинг барчаси ёки қисми бир ёки бир нечта келгуси даврларда тикланмаслигини назарда тутса, у фойда ёки зарарда қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши сифатида тикланиши кутилмаган суммани қайта таснифлаши лозим.

(б) У 95-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган тегишли фойда ёки зарарларни чиқариб ташлайди ва уларни активнинг ёки мажбуриятнинг дастлабки қийматига ёки бошқа баланс қийматига киритади.


99. Ташкилот 98-банддаги (а) ёки (б) кичик бандини ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида қабул қилиши лозим ва уни бир меъёрда 98-банд тегишли бўлган барча хежларга нисбатан қўллаши лозим.


100. 97 ва 98-бандларда қамраб олинган пул оқими хежларидан бошқа пул оқими хежларида, бошқа умумлашган даромадда тан олинган суммалар қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши (1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)га қаранг) сифатида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга ушбу давр ёки даврлар мобайнида қайта таснифланиши лозим.


101. Қуйидаги ҳолатларнинг бирортасида ташкилот 95 - 100-бандларда келтирилган хежлаш ҳисобини перспектив тарзда давом эттирмаслиги лозим:

(а) Хежлаш инструментининг муддати тугаса ёки сотилса, бекор қилинса ёки амалга оширилса. Ушбу ҳолатда хежлаш инструменти амалда бўлган даврда бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежлаш инструментидаги жамғарилган фойда ёки зарар келгусидаги транзакция амалга оширилгунга қадар хусусий капитал таркибида алоҳида сақланиб туради. Операция содир бўлганда, 97, 98 ёки 100-банд қўлланади. Ушбу кичик банд мақсади учун, хежлаш инструментини бошқа хежлаш инструментига алмаштириш ташкилотнинг ҳужжатлаштирилган хежлаш стратегиясининг бир қисми бўлса, бундай ўзгартириш тугатиш ёки ҳисобдан чиқариш ҳисобланмайди. Қўшимча тарзда, ушбу кичик банд мақсади учун хежлаш инструментининг муддати тугаши ёки тугатилиши ҳисобланмайди, агар:

(i) қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар оқибатлари ёки янги қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатларни кучга кириши натижасида, хежлаш инструменти тарафлари бир ёки бир неча клиринг контрагентлар дастлабки контрагентни алмаштирса ва томонлар учун янги контрагент ҳисобланса. Ушбу мақсадда, клиринг контрагент бу марказий контрагент бўлиб (баъзан клиринг ташкилот ёки клиринг агентлиги деб аталади) ёки ташкилот ёки ташкилотлар масалан, марказий контрагент томонидан клирингни амалга оширувчи контрагент сифатида қатнашувчи клиринг ташкилотнинг клиринг иштирокчиси. Лекин, агар хежлаш инструменти томонлари ўзларининг дастлабки контрагентларини бошқа контрагентлар билан алмаштирса, ушбу банд талаблари фақат ҳар бир янги томон клирингни ўша марказий контрагент билан амалга оширганда қўлланиши лозим.

(ii) хежлаш инструменти контрагентни ўзгариши билан чегараланган бошқа ўзгаришлар. Бундай ўзгаришлар, агар хежлаш инструменти дастлабки тарзда клиринг контрагент билан клиринг қилингандаги шартлар билан чекланади. Бундай ўзгаришларга гаров шартлари, дебитор ва кредитор қарзларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиши ва олинадиган тўловга нисбатан ўзгаришлар киради.

(б) хеж ортиқ 88-банддаги хежлаш ҳисобининг мезонларига жавоб бермаса. Бундай ҳолатда, хежлаш амалда бўлган даврдан бошлаб бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежлаш инструменти бўйича жамғарилган фойда ёки зарар (95(а)-бандга қаранг) прогноз қилинган операция содир бўлгунга қадар хусусий капитал таркибида ажратилган ҳолда қолиши лозим. Ушбу операция содир бўлганда, 97, 98 ёки 100-банд қўлланади.

(в) прогноз қилинган операциянинг содир бўлиши ортиқ кутилмаса ва бундай ҳолатда хеж амалда бўлган даврдан бошлаб бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежлаш инструменти бўйича ҳар қандай тегишли жамғарилган фойда ёки зарар (95(а)-бандга қаранг) қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши сифатида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга киритилиши (қайта таснифланиши) лозим. Бундан буён юқори эҳтимолли бўлмаган прогноз қилинган операциянинг (88(в)-бандга қаранг) содир бўлиши ҳануз кутилиши мумкин.

(г) Ташкилот хежни белгилашни бекор қилса. Прогноз қилинган операция хежларида, хеж амалда бўлган даврдан бошлаб бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежлаш инструменти бўйича жамғарилган фойда ёки зарар (95(а)-бандга қаранг) прогноз қилинган операция содир бўлгунга қадар ёки унинг содир бўлиши ортиқ кутилмаслигига қадар хусусий капитал таркибида алоҳида модда бўлиб қолиши лозим. Операция содир бўлганда, 97, 98 ёки 100-банд қўлланади. Агар операциянинг содир бўлиши бундан буён кутилмаса, бошқа умумлашган даромадда тан олинган жамғарилган фойда ёки зарар қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши сифатида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланиши лозим.



Соф инвестициянинг хежлари


102. Чет элдаги бўлинмага соф инвестициянинг хежлари, жумладан соф инвестциянинг қисми сифатида ҳисобга олинган монетар модда (21-сон БҲХС) хежи, пул оқимини хежлашга ўхшаш тарзда ҳисобга олиниши лозим:

(а) самарали хеж деб аниқланган хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарнинг қисми (88-бандга қаранг) бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим; ва

(б) самарасиз қисм фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.

Бошқа умумлашган даромадда тан олинган хежнинг самарали қисмига тегишли бўлган хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарар қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши (1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири)га қаранг) сифатида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга 21-сон БҲХСнинг 48 - 49-бандларига мувофиқ чет элдаги бўлинманинг чиқиб кетишида ёки қисман чиқиб кетишида қайта таснифланиши лозим.



Махсус хежлаш ҳисобининг қўллашдан

вақтинчалик истиснолар


102А. Ташкилот 102Г - 102М ва 108Ё бандларни бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш таъсир этган барча хеж муносабатларига татбиқ этиши лозим. Ушбу бандлар фақат бундай хежлаш муносабатларига тадбиқ этилади. хежлаш муносабатлари, агар ислоҳ қилиш қуйидагилар бўйича ноаниқликларни ошишига олиб келса, бевосита таъсирланган ҳисобланади:

(а) фоиз ставкаси бенчмарки (шартнома бўйича ёки шартнома бўйича бўлмаган келишилган) хеж риски сифатида белгиланган бўлса; ва/ёки

(б) фоиз ставкаси бенчмаркига асосланган пул оқимларининг муддати ёки суммаси хеж объекти ёки хежлаш инструменти бўлса.


102Б. 102Г - 102М-бандларни қўллашда "бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш" атамаси бенчмарк фоиз ставкасини кенг кўламли бозор ислоҳотини, шу жумладан, ўз ичига Молиявий барқарорлик кенгашининг 2014 йил июлдаги "Асосий фоиз ставкаси бенчмаркларини ислоҳ қилиш"* ҳисоботидаги тавсиялардан келиб чиқиб, фоиз ставкаси бенчмаркини муқобил бенчмарк ставкасига алмаштиришни олади.


102В. 102Г - 102М-бандлар фақат ушбу бандларда кўрсатилган талабларга истиснолар беради. Ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш бевосита таъсир этган хеж муносабатларига барча бошқа хежлаш ҳисоби талабларини қўллашни давом эттириши лозим.



Пул оқимлари хежи учун юқори

эҳтимолли талаблар


102Г. 88(в) банддаги талабни қўллаш мақсадида прогноз қилинганг операция юқори эҳтимолли бўлиши ва ташкилот фоиз ставкаси бенчмарки бўйича пул оқимларининг (шартнома билан ёки шартномасиз аниқланган) хежланиши, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгартирилмаган деб фараз қилиниши лозим.



Бошқа умумлашган даромадда тан олинган жамғарилган

фойда ёки зарарни қайта таснифлаш


102Д. 101(в) банддаги талабни қўллаш мақсадида прогноз қилинган операция бошқа содир бўлмаслиги кутилаётган бўлса ва ташкилот фоиз ставкаси бенчмарки бўйича пул оқимларининг (шартнома билан ёки шартномасиз аниқланган) хежланиши, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгартирилмаган, деб фараз қилиниши лозим.



Баҳолашнинг самарадорлиги


102Е. 88(б) ва ҚК105(а) бандлар талабларини қўллаш мақсадида, ташкилот фоиз ставкаси бенчмарки бўйича пул оқимларини хежланиши ва/ёки хежланган риск (шартнома билан ёки шартномасиз аниқланган) ёки хежлаш инструментининг пул оқимлари бўйича фоиз ставкаси, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгартирилмаган, деб фараз қилиши лозим.


102Ё. 88(д) банд талабларини қўллаш мақсадида, ташкилот хежнинг ҳақиқатдаги натижалари ҚК105(б) банддаги талабга мос келмаганлиги сабабли, хеж муносабатларини тўхтатиши талаб этилмайди. Ноаниқликни олдини олиш мақсадида, ташкилот 88-банддаги бошқа талабларни, шу жумладан, 88(б) банддаги перспектив баҳолашни хеж муносабатини тўхтатишни баҳолаш учун қўллаши лозим.



Молиявий моддаларни хежланган

моддалар сифатида белгилаш


102Ж. 102З банд қўлланмаса, шартномасиз кўрсатилган фоиз ставкаси рискининг махсус бенчмарк қисмини хежлаш учун ташкилот 81 ва ҚК99Е бандлардаги талабларни хеж муносабатларининг бошида алоҳида ажратиб олинадиган қисмига қўллаши лозим.


102З. Агар ташкилот, ўзининг хеж ҳужжатларига мувофиқ, тез-тез (яъни тўхтатиб ва давом эттириб) хеж муносабатларини хежлаш инструменти ва хежлаш объекти тез-тез ўзгарганлиги учун (яъни ташкилот узоқ вақт ўзгармасдан турмайдиган хежлаш объекти ва хежлаш инструментини рискнинг очиқ позициясини бошқариш учун динамик жараённи ишлатса), ташкилот 81 ва ҚК99Е бандлардаги талабларни алоҳида ажратиб олинадиган қисмларга нисбатан хеж муносабатларида хеж объектини бошида белгилашда қўллайди. Хеж муносабатларининг дастлабки белгилашда ёки хеж бошида хеж объекти баҳоланган бўлиши мумкин ёки кейинчалик қайта белгилашда қайта баҳоланмайди.



Қўллашнинг тугатилиши


102И. Ташкилот хежланган моддага нисбатан 102Г бандни қўллашни қуйидагиларни қайси бири вақтлироқ келса, перспектив тарзда тўхтатиши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хежланган модданинг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига нисбатан таъсир кўрсатмаса; ва

(б) хежланган модданинг қисми бўлган хежлаш муносабатлари тугатилса.


102Й. Ташкилот 102Д бандни перспектив қўллашни қуйидагилардан қайси бири вақтлироқ юзага келса, тугатиши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хежлаш объектининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган келгуси пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса; ва

(б) бошқа умумлашган даромадда тан олинган жамғарилган жами фойда ёки зарар хеж муносабатлари тугатилиши сабабли фойда ёки зарарга қайта таснифланганда.


102К. Ташкилот 102Е бандни перспектив тарзда қўллашни тўхтатиши лозим:

(а) хежланган моддага нисбатан, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижаси пайдо бўлган ноаниқлик хеж объектининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса; ва

(б) хеж инструментига нисбатан, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижаси пайдо бўлган ноаниқлик хеж инструментининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса.

Агар хеж муносабатлари хежланган модда ва хеж инструменти қисми тўхтатилиши 102К(а) ёки 102К(б) бандда кўрсатилган санадан олдинрок юзага келса, ташкилот тўхтатиш санасида хеж муносабатларига нисбатан 102Е банд талабларини перспектив тарзда қўллашни тўхтатиши лозим.


102Л. Ташкилот 102Е бандни хеж муносабатларига перспектив қўллашни қуйидагилар юз берган саналарнинг олдингисида тўхтатади:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижаси юзага келган ноаниқлик хеж рискига ва хеж объекти ёки хеж инструментининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига нисбатан таъсир кўрсатмаганда.

(б) хеж муносабатлари бўйича қўлланган истисно тўхтатилганда.


102М. Моддалар гуруҳи хеж гуруҳи сифатида ёки молиявий инструментларнинг комбинацияси хеж инструменти сифатида белгиланганда, ташкилот 102Г - 102Е бандларни индивидуал модда ёки молиявий инструментга 102И, 102Й, 102К ёки 102Л бандларга мувофиқ, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида юзага келган ноаниқлик хеж рискига ва/ёки ушбу моддани ёки молиявий инструментнинг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир кўрсатмаса, перспектив тарзда қўллашни тўхтатиши лозим.


102Н. Ташкилот 102Ж ва 102З бандларини хеж муносабатларига перспектив қўллашни қуйидагиларнинг эртароқ санасида тўхтатиши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш учун зарур бўлган ўзгартиришлар шартномада белгиланмаган риск қисмида 102О-бандга мувофиқ амалга оширилганда; ёки

(б) шартномадан ташқари риск қисмида ўз ичига олган хежлаш муносабатлари тугатилганда.



Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш

бўйича қўшимча вақтинчалик истиснолар


Хежлаш ҳисоби


102О. 102Г - 102З -бандлардаги талабларни хежлаш муносабатларига (102И - 102Н-бандларга қаранг) нисбатан қўллаш тўхтатилганда ва тўхтатилиши билан, ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинадиган ўзгаришларни, яъни 9-сон МҲХСнинг 5.4.6 - 5.4.8-бандлар талабларига жавоб берадиган ўзгаришларни акс эттириш учун ўзининг ушбу хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисидаги расмий қарорини ўзгартириши лозим. Бундай ҳолда, ташкилотнинг хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисидаги қарори фақат қуйидаги ўзгаришлардан бирини ёки бир нечтасини киритиш учун ўзгартирилиши лозим:

(а) хежланган риск сифатида муқобил бенчмарк ставкани (шартномада ёки шартномада кўрсатилмаган ҳолда) белгилаш;

(б) хежланган объект тавсифидаги ўзгариш, шу жумладан хежланган пул оқимларининг белгиланган қисми ёки ҳаққоний қиймати тавсифи; ёки

(в) хежлаш инструментининг тавсифини ўзгартириш; ёки

(г) ташкилот хежлаш самарасини қайдай баҳолаши тавсифини ўзгартириш.


102П. Ташкилот агар қуйидаги учта шартлар бажарилса, 102О(в) банддаги талабни қўллаши лозим:

(а) ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишни талаб қиладиган ўзгартиришни хежлаш инструментининг шартномавий пул оқимларини аниқлаш учун асосни ўзгартиришдан бошқа ёндашувни қўллаш орқали амалга оширса (9-сон МҲХСнинг 5.4.6-бандда тавсифланганидек);

(б) дастлабки хежлаш инструментининг тан олиниши бекор қилинмаса; ва

(в) танланган ёндашув иқтисодий жиҳатдан дастлабки хежлаш инструментининг шартномавий пул оқимларини аниқлаш учун асосни ўзгартиришга эквивалент бўлса (9-сон МҲХСнинг 5.4.7 ва 5.4.8-бандларида тавсифланганидек).


102Р. 102Г - 102З бандлардаги талабларни қўллаш турли вақтларда тугатилиши мумкин. Шу сабабли, 102О бандни қўллашда ташкилот турли вақтларда хежлаш муносабатларини белгилаш бўйича расмийлаштирилган қарорни янгилаши ёки бир неча марта хежлаш муносабатларини белгилаш бўйича расмийлаштирилган қарорни янгилаши лозим бўлиши мумкин. Ташкилотнинг белгиланган хежлаш муносабатларига фақат ва фақат бундай ўзгартириш киритилганда, ташкилот тегишли равишда 102Ф - 102Ш2-бандларни қўллаши лозим. Ташкилот, шунингдек, хежланган модда ёки хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ҳар қандай ўзгаришларни ҳисобга олиш учун 89-бандни (ҳаққоний қиймат хежи учун) ёки 96-бандни (пул оқими хежи учун) қўллаши лозим.


102С. Ташкилот 102О-бандда талаб қилинганидек, хежланган рискга, хежланган моддага ёки хежлаш инструментига бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинган ўзгартириш киритилган ҳисобот даври тугагунига қадар тузатиш киритиши лозим. Шубҳага йўл қўймаслик учун, хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисидаги расмийлаштирилган қарорга бундай тузатиш хежлаш муносабатларининг тугатилиши ҳам, янги хежлаш муносабатларининг белгиланиши ҳам ҳисобланмайди.


102Т. Агар (9-сон МҲХСнинг 5.4.6 - 5.4.8-бандларда тавсифланганидек) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинадиган ўзгаришларга қўшимча равишда, хежлаш муносабатлари сифатида белгиланган молиявий актив ёки молиявий мажбуриятда ўзгаришлар бўлса ёки (102О-банд талабига биноан) хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганда, ташкилот биринчи навбатда ушбу стандартнинг тегишли талабларини ушбу қўшимча ўзгаришлар хежлаш ҳисобининг тўхтатилишига олиб келиши ёки йўқлигини аниқлаш учун қўллаши лозим. Агар бундай қўшимча ўзгаришлар хежлаш ҳисобини тўхтатишга олиб келмаса, ташкилот 102О-бандда кўрсатилганидек, хежлаш муносабатларининг расмийлаштирилган белгиланишини ўзгартириши лозим.


102У. 102Ф - 102Ш3-бандлар фақат ушбу бандларда кўрсатилган талаблар учун истисноларни назарда тутади. Ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш бевосита таъсир кўрсатадиган хежлаш муносабатларига нисбатан мазкур стандартдаги барча бошқа хежлаш ҳисоби талабларини, шу жумладан 88-банддаги мезонларни қўллаши лозим.



Квалификацияланган хежлаш

муносабатларини ҳисобга олиш


Ретроспектив самарадорликни баҳолаш


102Ф. Хежлаш муносабатларининг ретроспектив самарадорлигини 88(д) бандини қўллаган ҳолда кумулятив асосда баҳолаш мақсадида ва фақат шу мақсадда ташкилот 102Л бандида талаб қилинганидек, 102Ё бандини қўллашни тўхтатганда хежланган модда ва хежлаш инструментининг жамғарилган ҳаққоний қиймати ўзгаришларини нолга қайтаришни танлаши мумкин. Ушбу танлов ҳар бир хежлаш муносабатлари учун алоҳида амалга оширилади (яъни индивидуал хежлаш муносабатлари асосида).



Пул оқимларини хежлаш


102Х. 97-бандни қўллаш мақсадида, ташкилот 102О(б) бандида талаб қилинганидек, хежланган модда тавсифини ўзгартирганда, бошқа умумлашган даромаддаги жамғарилган фойда ёки зарар келгусида хежланган пул оқимлари аниқланадиган муқобил бенчмарк фоиз ставкасига асосланади деб ҳисобланади.


102Ц. Хежланган келгуси пул оқимлари аниқланишига асос бўлган бенчмарк фоиз ставкаси бенчмарк фоиз ставкани ислоҳ қилиш орқали талаб этилиши натижасида ўзгартирилганда тўхтатилган хежлаш муносабатлари учун 101(в)-бандни қўллаш мақсадида хежланган келгуси пул оқимлари кутилишини аниқлаш учун ушбу хежлаш муносабатлари бўйича бошқа умумлашган даромадда жамғарилган сумма келгусида хежланадиган пул оқимлари аниқланадиган муқобил бенчмарк ставкага асосланган деб ҳисобланиши лозим.



Моддалар гуруҳлари


102Ч. Ташкилот 102О бандни ҳаққоний қийматни хежлаш ёки пул оқимини хежлашда хежланган моддалар сифатида белгилаган моддалар гуруҳларига нисбатан қўлласа, ташкилот хежланган моддаларни хежланадиган бенчмарк ставка асосида кичик гуруҳларга ажратиши ва бенчмарк ставкани ҳар бир кичик гуруҳ учун хежланган риск сифатида белгилаши лозим. Масалан, бир гуруҳ моддалар бенчмарк фоиз ставкаси ўзгаришидан хежлаш ва бу ставка бенчмарк фоиз ставкани ислоҳ қилишга таъсир қиладиган хежлаш муносабатларида, гуруҳдаги хежланган пул оқимлари ёки айрим моддаларнинг ҳаққоний қиймати ушбу гуруҳдаги бошқа моддалар ўзгартирилишидан олдин муқобил бенчмарк ставкага мос равишда ўзгартирилади. Ушбу мисолда, 102О-бандни қўллашда ташкилот хежланган моддаларнинг белгиланган кичик гуруҳи учун хежланган риск сифатида муқобил бенчмарк ставкани белгилаши лозим. Хежланган моддаларнинг бошқа кичик гуруҳи учун ташкилот хежланган пул оқимлари ёки хежланган моддаларнинг ҳаққоний қиймати муқобил бенчмарк ставкага мослашиш учун ўзгартирилгунга қадар ёки хежланган референт ставкаси муддати тугагуни ва улар муқобил бенчмарк ставкаси асосида хежланган элементлар билан алмаштирилгун қадар жорий бенчмарк ставкани хежланган риск сифатида белгилашда давом этади.


102Ш. Ташкилот 78 ва 83 бандларда кўрсатилган хежланган модда сифатида таснифлаш талабларига жавоб беришини аниқлаш учун ҳар бир кичик гуруҳни алоҳида баҳолаши лозим. Агар бирон бир кичик гуруҳ 78 ва 83 бандлардаги талабларга жавоб бермаса, ташкилот бутун хежлаш муносабатлари бўйича хежлаш ҳисобини перспектив тарзда тўхтатиши лозим. Ташкилот, шунингдек, 89 ва 96-бандлардаги талабларни умуман ушбу хежлаш муносабатлари билан боғлиқ самарасизликни ҳисобга олиш учун қўллаши лозим.



Молиявий моддаларни хежланган

моддалар сифатида белгилаш


102Ш1. Белгиланган санада алоҳида идентификация қилиниши мумкин бўлмаган (81 ва ҚК99Е-бандларга қаранг) рискнинг шартномада белгиланмаган компоненти сифатида ташкилот томонидан белгиланадиган муқобил бенчмарк ставка фақат ва фақат агар ташкилот 24 ой ичида муқобил бенчмарк ставка алоҳида идентификацияланиши мумкинлигини асосли тарзда кутмаган бўлса, ўша санада ушбу талабни қондиради деб ҳисобланади. 24 ойлик муддат ҳар бир муқобил бенчмарк ставкага алоҳида татбиқ этилади ва ташкилот ўзининг ихтиёрига кўра мазкур муқобил бенчмарк ставкани шартномадан ташқари риск компоненти сифатида биринчи марта белгилаган санадан бошланади (яъни, 24 ойлик муддат ҳар бир алоҳида ставка учун амал қилади).


102Ш2. Агар ташкилот кейинчалик муқобил бенчмарк ставка шартномада белгиланмаган риск компоненти сифатида биринчи марта белгилаган кундан бошлаб 24 ой ичида алоҳида аниқланмаслиги тўғрисида асосли кутишга эга бўлса, ташкилот муқобил бенчмарк ставкага нисбатан 102Ш1-банддаги талабни қўллашни тўхтатиши ва ушбу муқобил бенчмарк ставка шартномада белгиланмаган риск компоненти сифатида белгиланган барча хежлаш муносабатлари учун қайта баҳолаш санасидан бошлаб хеж ҳисобини тўхтатиши лозим.


102Ш3. 102О банддаги хежлаш муносабатларига қўшимча равишда, ташкилот 102Ш1 ва 102Ш2-бандлардаги талабларни муқобил бенчмарк ставка шартномада белгиланмаган риск компоненти (81 ва ҚК99Е бандларга қаранг) сифатида белгиланган янги хежлаш муносабатларига бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли ушбу риск компонентини аниқлаш санасида алоҳида идентификация қилиниши мумкин бўлмаганда қўллаши лозим.



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


103. Ташкилот мазкур стандартни (шунингдек, 2004 йил эълон қилинган ўзгартиришларни) 2005 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Ташкилот мазкур стандартни (жумладан 2004 йилда эълон қилинган ўзгартиришлар билан бирга) 32-сон БҲХС (2003 йил декабр таҳрири)ни қўлламагунча, 2005 йилнинг 1 январидан олдин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлламаслиги лозим. Агар ташкилот мазкур стандартни 2005 йил 1 январдан олдин бошланадиган давр учун қўлласа, у ушбу маълумотни ёритиб бериши лозим.


103A. [Чиқариб ташланган]


103Б. [Чиқариб ташланган]


103В. 1-сон БҲХС (2007 йил таҳрири) бўйича барча МҲХСларда фойдаланилган атамалар ўзгартирилган. Шу билан бирга, у 95(а), 97, 98, 100, 102, 108 ва ҚК99Б бандларга ҳам ўзгартиришлар киритилган. Ташкилотлар ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар ташкилот 1-сон БҲХС (2007 йил таҳриридаги)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланиши лозим.


103Г. [Чиқариб ташланган]


103Д. 27-сон БҲХС (2008 йил таҳрири) бўйича 102-банд ўзгартирилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 июль ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Агар ташкилот 27-сон БҲХС (2008 йил таҳририда)ни олдинги давр учун қўлласа, мазкур ўзгартиришлар ҳам ушбу олдинги даврга қўлланиши лозим.


103Е. [Чиқариб ташланган]


103Ё. Ташкилот ҚК99БА, ҚК99Д, ҚК99Е, ҚК110А ва ҚК110Б бандларни ретроспектив тарзда 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ 2009 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур стандартни 2009 йил 1 июлдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


103Ж.-103И. [Чиқариб ташланган]


103Й. 2009 йил 1 апрелда эълон қилинган "МҲХСларни такомиллаштиришлар" бўйича 2(ё), 2 ва 100 бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу бандларга ўзгартиришларни амалдаги барча шартномаларга нисбатан 2010 йил 1 январь ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


103К.-103О. [Чиқариб ташланган]


103П. 2011 йилнинг май ойида эълон қилинган 13-сон МҲХСга асосан 9, 13, 28, 47, 88, ҚК46, ҚК52, ҚК64, ҚК76, ҚК76A, ҚК80, ҚК81 ва ҚК96-бандларга ўзгартиришлар киритилган, 43А банд киритилган ва 48 - 49, ҚК69 - ҚК75, ҚК77 - ҚК79 ва ҚК82-бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот 13-сон МҲХСни мазкур ўзгартиришлар билан биргаликда қўллаши лозим.


103Р. 2012 йилнинг октябрь ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 27-сон БҲХСга ўзгартиришлар)га асосан, 2 ва 80-бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2014 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. "Инвестиция ташкилотлари"ни бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги даврга нисбатан қўлласа, у шу даврга нисбатан "Инвестиция ташкилотилари"га киритилган барча ўзгартиришларни ҳам қўллаши лозим.


103С. [Чиқариб ташланган]


103Т. 2014 йил май ойида эълон қилинган 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум" бўйича 2, 9, 43, 47, 55, ҚК2, ҚК4 ва ҚК48-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 2A, 44A, 55A ҚК8A - ҚК8В бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


103У. 2014 июлда эълон қилинган 9-сон МҲХС билан 2, 8, 9, 71, 88 - 90, 96, ҚК95, ҚК114, ҚК118-бандларга ҳамда ҚК133-банднинг сарлавҳасига ўзгартиришлар киритилган ва 1, 4 - 7, 10 - 70, 79, 103Б, 103Г, 103Е, 103Ж - 103И, 103К - 103О, 103С, 105 - 107A, 108Д - 108Е, ҚК1 - ҚК93 ва ҚК96-бандлар чиқариб ташланаган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


103Ф. [Ушбу банд 9-сон МҲХСни қабул қилмаган ташкилот учун киритилган.]


104. Мазкур стандарт 108-бандда белгиланган ҳолатдан ташқари ретроспектив тарзда қўлланиши лозим. Тақдим этилган энг вақтли олдинги давр учун тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғи ва барча бошқа қиёсий суммалар, агар маълумотларни қайта ҳисоблаш амалий имконсиз бўлмаса, худди мазкур стандарт доимо фойдаланишда бўлгандек ўзгартирилиши лозим. Агар қайта ҳисоблаш амалий имконсиз бўлса, ташкилот ушбу маълумотни ёритиб бериши ва маълумотларни қайта ҳисоблаш даражасини кўрсатиши лозим.


105.-107А. [Чиқариб ташланган]


108. Ташкилот номолиявий активлар билан номолиявий мажбуриятларнинг баланс қийматини мазкур стандарт дастлаб қўлланилган молиявий йил бошланишидан олдин баланс қийматга киритилган пул оқими хежларига тегишли фойда ва зарарларни чиқариб ташлаш учун ўзгартирмаслиги лозим. Мазкур стандарт дастлаб қўлланилган молиявий давр бошида, мазкур стандартга асосан, ҳаққоний қиймат хежи сифатида ҳисобга олинган қатъий шартномавий мажбуриятнинг хежи бўйича фойда ёки зарардан ташқарида (бошқа умумлашган даромадда ёки бевосита хусусий капиталда) тан олинган ҳар қандай сумма актив ёки мажбурият сифатида қайта таснифланиши лозим, бундан пул оқими хежи сифатида инобатга олинишда давом этадиган чет эл валютаси рискининг хежи мустасно.


108А. Ташкилот 80-банднинг охирги жумласини, ҚК99A ва ҚК99Б-бандларни 2006 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот қуйидаги ташқи прогноз қилинган операцияни хежланган модда сифатида белгилаган бўлса:

(а) операцияда иштирок этадиган ташкилотнинг функционал валютасида ифодаланган,

(б) консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир этадиган рискни юзага келтирадиган (яъни гуруҳнинг тақдим қилиш валютасидан бошқа валютада ифодаланган), ва

(в) агар у операцияда иштирок этадиган ташкилотнинг функционал валютасида ифодаланмаганда, хежлаш ҳисоби сифатида таснифланадиган;

ташкилот хежлаш ҳисобини 80-банд охирги жумласининг, ҚК99A ва ҚК99Б-бандларининг қўлланиш санасидан олдинги давр(лар)даги консолидациялашган молиявий ҳисоботда қўллаши мумкин.


108Б. Ташкилот ҚК99Б-бандни 80-банд охирги жумласининг ва ҚК99A-банднинг қўлланиш санасидан олдинги даврларга тегишли қиёсий маълумотларга нисбатан қўллаши талаб этилмайди.


108В. 2008 йилнинг май ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 73 ва ҚК8-бандларга ўзгартиришлар киритилган. 2009 йилнинг апрел ойида эълон қилинган "МҲХСларга такомиллаштиришлар" бўйича 80-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилотлар ушбу ўзгартиришларни 2009 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Ушбу ўзгартиришларни ундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


108Г. 2013 йил июн ойида эълон қилинган "Инвестиция кўчмас мулкларини бир тоифадан бошқасига ўтказиш" (39-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 91 ва 101 бандларга ўзгартириш ва ҚК113А банд киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2014 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 8-сонли БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ ретроспектив равишда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


108Д.-108Е. [Чиқариб ташланган]


108Ё. 2019 йил сентябрь ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкаларини ислоҳ қилиш", (9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС ва 7-сон МҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 102А - 102М бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2020 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни ташкилот ўзгартиришларни биринчи қўллаган санадаги ҳисобот давр бошида мавжуд бўлган хеж муносабатлари ёки кейин белгиланганларга ва ташкилот ўзгартиришларни биринчи қўлланилган санадаги ҳисобот даври бошида мавжуд бўлган бошқа умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарарларга ретроспектив тарзда қўллаши лозим.


108Ж. 9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС, 4-сон МҲХС ва 16-сон МҲХСларга ўзгартириш сифатида киритилган 2020 йил август ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза" бўйича 102Н - 102Ш3 ва 108З - 108Й бандлар киритилган ҳамда 102Л бандга тузатиш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2021 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 108З - 108Й бандларда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим.


108З. Ташкилот янги хежлаш муносабатларини (масалан, 102Ш3-бандда тавсифланганидек) фақат перспектив равишда (яъни ташкилот олдинги даврларда янги хежлаш муносабатларини белгилаши тақиқланган) белгилаши лозим. Лекин, ташкилот тўхтатилган хежлаш муносабатларини фақат қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина тиклаши лозим:

(а) ташкилот фақат бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш талаб қилган ўзгаришлар натижасида хежлаш муносабатларини тугатган бўлса ва агар ушбу тузатишлар ўша вақтда қўлланилган бўлса, ташкилотдан хежлаш муносабатларини тугатиш талаб қилинмаган бўларди; ва

(б) ташкилот ушбу тузатишларни биринчи марта қўллаган ҳисобот даврининг бошида (ушбу тузатишларни дастлабки қўллаш санаси), тўхтатилган хежлаш муносабатлари (ушбу тузатишларни ҳисобга олган ҳолда) хежлаш бўйича ҳисобга олиш меъзонларига жавоб беради.


108И. Агар 108З-бандни қўллашда ташкилот тўхтатилган хежлаш муносабатларини тикласа, ташкилот 102Ш1 ва 102Ш2-бандлардаги муқобил бенчмарк ставка биринчи бўлиб аниқланмаган риск компоненти сифатида белгиланган санага тегишли ҳаволаларни ушбу ўзгартиришлар дастлабки қўлланилган санага ҳаволалар тарзида ўқиши лозим (яъни, шартномада белгиланмаган риск компоненти сифатида белгиланган ушбу муқобил бенчмарк ставка бўйича 24 ойлик тегишли муддат ушбу ўзгартиришлар дастлабки қўлланилган кундан бошланади).


108Й. Ташкилот мазкур ўзгартиришларни қўлланишини акс эттириш учун ўтган даврларни қайта ҳисоблаши талаб этилмайди. Ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттириши фақат агар бундай акс эттириш кейинги маълумотларсиз имкони бўлса, мумкин бўлади. Агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирмаса, ташкилот олдинги баланс қиймати ва йиллик ҳисобот даври бошидаги баланс қиймати ўртасидаги фарқни ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасидаги йиллик ҳисобот даврининг бошланғич тақсимланмаган фойдасида (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентида) тан олиши лозим.



Бошқа ҳужжатлар ўз кучини йўқотиши


109. Мазкур стандарт 2000 йил октябрь таҳриридаги 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"ни ўрнини эгаллайди.


110. Мазкур стандарт ва илова қилинадиган қўллаш бўйича кўрсатма, собиқ БҲХСҚ томонидан ташкил этилган, 39-сон БҲХС қўллаш бўйича кўрсатма Қўмитаси томонидан эълон қиланган қўллаш кўрсатмасининг ўрнини эгаллайди.

       

       




А ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир.


ҚК1.-ҚК93. [Чиқариб ташланган]



Хежлаш (71 - 102 бандлар)


Хежлаш инструментлари (72 - 77 бандлар)


Квалификацияланадиган хежлаш инструменти

(72 ва 73-бандлар)


ҚК94. Ташкилот чиқарадиган опцион бўйича потенциал зарар тегишли хежланган модданинг қийматидаги потенциал фойдага нисбатан аҳамиятли даражада кўпроқ бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, чиқарилган опцион хежланган модданинг фойда ёки зарар рискини камайтиришда самарали ҳисобланмайди. Шу сабабли, чиқарилган опцион сотиб олинган опционга, жумладан бошқа молиявий инструментга бириктирилган опционга нисбатан ўзаро қоплаш сифатида белгиланмагунча (масалан, чақириб олинадиган мажбуриятни хежлашда фойдаланилган чиқарилган колл опциони), чиқарилган опцион хежлаш инструменти сифатида таснифланмайди. Аксинча, сотиб олинган опцион зарарларга тенг ёки нисбатан кўпроқ потенциал фойдаларга эга ва шу сабабли ҳаққоний қийматлардаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар бўйича фойда ёки зарар рискини камайтириш имкониятига эга. Шунга кўра, у хежлаш инструменти сифатида таснифланиши мумкин.


ҚК95. Амортизацияланган қийматда баҳоланган молиявий актив чет эл валютаси рискининг хежида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин.


ҚК96. [Чиқариб ташланган]


ҚК97. Ташкилотнинг ўз улушли инструментлари ташкилотнинг молиявий активлари ёки молиявий мажбуриятлари ҳисобланмайди ва шу сабабли хежлаш инструменти сифатида белгиланмайди.



Хежланган моддалар (78 - 84 бандлар)


Квалификацияланадиган хежланган моддалар

(78 - 80 бандлар)


ҚК98. Валюта курси рискидан ташқари, бизнес бирлашувида бизнесни харид қилиш бўйича қатъий шартномавий мажбурият хежланган модда бўла олмайди, чунки хежланадиган бошқа рисклар муайян тарзда аниқлана олмайди ва баҳолана олмайди. Ушбу бошқа рисклар умумий бизнес рискларидир.


ҚК99. Улушли ҳисоблаш усулидаги инвестиция ҳаққоний қийматдаги хежланган модда бўла олмайди, чунки улушли ҳисоблаш усулида фойда ёки зарар таркибида инвестициянинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар эмас, балки инвесторнинг таъсир остидаги ташкилотнинг фойда ёки зараридаги улуши тан олинади. Худди шу сабабли, консолидациялашган шўъба ташкилотдаги инвестиция ҳаққоний қиймат хежида хежланган модда бўла олмайди, чунки консолидациялашда фойда ёки зарар таркибида инвестициянинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар эмас, балки шўъба ташкилотнинг фойда ёки зарари тан олинади. Чет элдаги бўлинмага соф инвестициянинг хежи фарқланади, чунки у инвестиция қийматидаги ўзгаришнинг ҳаққоний қиймат хежи эмас, балки чет эл валютаси рискининг хежи ҳисобланади.


ҚК99А. 80-банд, агар операция уни амалга ошираётган ташкилотнинг функционал валютасидан бошқа валютада ифодаланган бўлса ва чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир қилса, юқори эҳтимолли режалаштирилган гуруҳ ичидаги операция бўйича чет эл валютаси риски консолидациялашган молиявий ҳисоботда хежланган модда сифатида таснифланиши мумкинлигини таъкидлайди. Шу мақсадда, ташкилот бош ташкилот, шўъба ташкилот, таъсир остидаги ташкилот, қўшма корхона ёки бўлинма ҳисобланиши мумкин. Агар режалаштирилган гуруҳ ичидаги операция бўйича чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир қилмаса, гуруҳ ичидаги операция хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин бўлмайди. Бу одатда, тегишли ташқи операция мавжуд бўлмагунча, айнан бир гуруҳ аъзолари ўртасидаги роялти тўловлари, фоиз тўловлари ёки бошқарув ҳақлари ҳолатида бўлади. Лекин режалаштирилган гуруҳ ичидаги операция бўйича чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир қилганда, гуруҳ ичидаги операция хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин. Мисол сифатида, агар кейинчалик захираларни гуруҳдан ташқари томонга сотуви амалга оширилса, гуруҳ аъзолари ўртасидаги захираларнинг прогноз қилинган сотуви ёки харидини келтириш мумкин. Шу каби, асосий воситаларни ишлаб чиқарган гуруҳ ичидаги ташкилотдан ундан ўз фаолиятида фойдаланадиган гуруҳ ичидаги ташкилотга асосий воситанинг режалаштирилган гуруҳ ичидаги сотилиши консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин. Бу, масалан, агар гуруҳ ичидаги операция сотиб олувчи ташкилотнинг функционал валютасидан бошқа валютада ифодаланган бўлса, асосий восита бўйича эскириш сотиб олувчи ташкилот томонидан ҳисобланиши ҳамда асосий восита бўйича дастлаб тан олинган сумма ўзгариши мумкинлиги туфайли содир бўлиши мумкин.


ҚК99Б. Агар режалаштирилган гуруҳ ичидаги операциянинг хежи хежлаш ҳисоби сифатида таснифланса, 95(а)-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда тан олинган ҳар қандай фойда ёки зарар қайта таснифлашнинг ўзгартирилиши сифатида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга, хежланган операция бўйича чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир этадиган даврда ёки даврларда қайта таснифланиши лозим.


ҚК99БА. Ташкилот хежланган модданинг пул оқимларидаги ёки ҳаққоний қийматидаги барча ўзгаришларни хежлаш муносабатида белгилаши мумкин. Ташкилот хежланган модданинг пул оқимларидаги ёки ҳаққоний қийматидаги фақатгина белгиланган нархдан ёки бошқа ўзгарувчан кўрсаткичдан юқори ёки паст бўлган ўзгаришларини (бир томонлама риск) хежлаш муносабатида белгилаши ҳам мумкин. Сотиб олинган хежлаш инструментининг вақт бўйича қиймати эмас, балки унинг ички қиймати (у белгиланган риск сингари бир хил асосий шартларга эга деб фараз қилган ҳолда) хежланган моддадаги бир томонлама рискни акс эттиради. Масалан, ташкилот режалаштирилган товар хариди бўйича нарх ошишидан юзага келадиган келгуси пул оқими натижаларининг ўзгарувчанлигини белгилаши мумкин. Бундай ҳолатда, фақатгина нархдаги ошиш белгиланган даражадан юқори бўлганда юзага келадиган пул оқими зарарлари белгиланади. Хежланган риск сотиб олинган опционнинг вақт бўйича қийматини ўз ичига олмайди, чунки вақт бўйича қиймат фойда ёки зарарга таъсир этадиган прогноз қилинган операциянинг қисми ҳисобланмайди (86(б)-банд).



Молиявий моддаларни хежланган моддалар

сифатида белгилаш (81 ва 81A-бандлар)


ҚК99В. Агар молиявий актив ёки молиявий мажбурият пул оқимларининг қисми хежланган модда сифатида белгиланса, ушбу белгиланган қисм активнинг ёки мажбуриятнинг жами пул оқимларидан кам бўлиши шарт. Масалан, эффектив фоиз ставкаси LIBOR дан паст бўлган мажбурият ҳолатида, ташкилот (а) асосий қарз суммаси билан LIBOR бўйича фоиз йиғиндисига тенг бўлган мажбуриятнинг қисмини ва (б) манфий қолдиқ қисмини хежланган модда сифатида белгилай олмайди. Лекин ташкилот бутун молиявий активнинг ёки молиявий мажбуриятнинг барча пул оқимларини хежланган модда сифатида белгилаши ва уларни фақатгина маълум бир риск учун (масалан, фақатгина LIBORдаги ўзгаришларга тегишли ўзгаришлар учун) хежлаши мумкин. Масалан, эффектив фоиз ставкаси LIBORдан 100 базис нуқтага паст бўлган молиявий мажбурият ҳолатида, ташкилот хежланган модда сифатида бутун мажбуриятни (яъни асосий қарз суммаси плюс LIBOR бўйича фоиз минус 100 базис нуқта) белгилаши ва LIBORдаги ўзгаришларга тегишли бўлган ушбу бутун мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришни хежлаши мумкин. Ташкилот ҚК100-бандда тавсифланганидек, хеж самарадорлигини ошириш учун бирга бир бўлмаган бошқа хеж коэффициентини ҳам танлаши мумкин.


ҚК99Г. Шу билан бирга, агар фоизи қатъий белгиланган молиявий инструмент унинг шаклланишидан маълум вақт ўтгандан сўнг хежланса ва айни пайтда фоиз ставкалари ўзгарган бўлса, ташкилот инструмент бўйича тўланадиган шартномавий ставкадан юқорироқ бўлган таянч ставкага тенг қисмни хежланган модда сифатида белгилаши мумкин. Агар таянч ставка ташкилот инструментни у хежланган моддани дастлаб белгилайдиган санада сотиб олган деган фараз бўйича ҳисобланган эффектив фоиз ставкасидан кам бўлса, ташкилот буни амалга ошира олади. Масалан, фараз қилинг, ташкилот LIBOR 4 фоизга тенг бўлган пайтда 6 фоизли эффектив фоиз ставкага эга 100 п.б.га тенг қатъий белгиланган фоизли молиявий активни шакллантиради. У ушбу активни маълум вақтдан сўнг LIBOR 8 фоиз бўлганда ва активнинг ҳаққоний қиймати 90 п.б.га тенг бўлганда хежлашни бошлайди. Бунда ташкилот, агар у активни дастлаб уни хежланган модда сифатида белгилайдиган санада ўша пайтдаги 90п.б.га тенг ҳаққоний қийматида сотиб олганда, эффектив даромадлилик 9.5 фоиз бўлар эди деб ҳисоблайди. LIBOR ушбу эффектив даромадлиликдан кам бўлгани учун, ташкилот қисман шартномавий фоизли пул оқимларидан ва қисман жорий ҳаққоний қиймат (яъни 90 п.б.) билан сўндиришда қайта тўланадиган сумма (яъни 100 п.б.) ўртасидаги фарқдан ташкил топадиган 8 фоизга тенг LIBOR қисмни белгилаши мумкин.


ҚК99Д. 81-банд ташкилотга молиявий инструментнинг бутун ҳаққоний қиймати ўзгаришидан ёки пул оқими ўзгарувчанлигидан бошқа моддани белгилашга имкон беради. Масалан:

(а) молиявий инструментнинг баъзи пул оқимлари (аммо барчаси эмас) айрим рискларга тегишли пул оқими ёки ҳаққоний қиймат ўзгаришлари учун белгиланиши мумкин; ёки

(б) молиявий инструментнинг (аммо барчаси эмас) баъзи пул оқимлари барча ёки фақатгина айрим рискларга тегишли пул оқими ёки ҳаққоний қиймат ўзгаришлари учун белгиланиши мумкин (яъни молиявий инструмент пул оқимларининг "қисми" барча ёки фақатгина айрим рискларга тегишли пул оқими ёки ҳаққоний қиймат ўзгаришлари учун белгиланиши мумкин).


ҚК99Е. Хежлаш ҳисобига мос бўлиши учун, белгиланган рисклар ва қисмлар молиявий инструментнинг ажратилган тарзда аниқланадиган қисмлари бўлиши шарт ҳамда белгиланган рисклар ва қисмлардаги ўзгаришлардан юзага келадиган бутун молиявий инструментнинг пул оқимларидаги ёки ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ишончли баҳоланадиган бўлиши шарт. Масалан:

(а) рискдан-ҳоли ёки таянч фоиз ставкасидаги ўзгаришларга тегишли ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар учун хежланган қатъий белгиланган фоизли молиявий инструмент учун рискдан-ҳоли ёки таянч ставка одатда ҳам молиявий инструментнинг ажратилган тарзда аниқланадиган компоненти, ҳам ишончли баҳоланадиган деб ҳисобланади.

(б) инфляция (в) кичик банддаги талаблар бажарилмагунча, ажратилган тарзда аниқланадиган ва ишончли баҳоланадиган ҳисобланмайди ва молиявий инструментнинг риски ёки қисми сифатида белгиланиши мумкин бўлмайди.

(в) инструментнинг бошқа пул оқимларига инфляция қисми таъсир этмагунча, тан олинган инфляцияга боғланган облигация пул оқимларининг шартномавий белгиланган инфляция қисми (бириктирилган деривативларни алоҳида ҳисобга олиш талаби мавжуд эмас деб ҳисобга олган ҳолда) ажратилган тарзда аниқланадиган ва ишончли баҳоланадиган ҳисобланади.



Номолиявий моддаларнинг хежланган

моддалар сифатида белгиланиши (82-банд)


ҚК100. Номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият таркибининг ёки қисмининг нархидаги ўзгаришлар одатда модда нархига башорат қилинадиган, ажратилган тарзда баҳоланадиган, бозор фоиз ставкаларининг облигация нархига нисбатан таъсирига қиёсланиши мумкин бўлган шундай таъсирга эга эмас. Демак, номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият фақатгина унинг бутун ҳолатида ёки чет эл валютаси рискига тегишли қисмида хежланган модда ҳисобланади. Агар хежлаш инструменти билан хежланган модданинг шартлари ўртасида фарқ бўлса (масалан, ўхшаш шартларда Колумбия кофесини сотиб олиш бўйича форвард шартномаси орқали Бразилия кофесини режалаштирилган харидини хежлашда), хежлаш муносабати, агар 88-банддаги барча шартлар қаноатлантирилганда, жумладан, хеж юқори самарали бўлиши кутилганда, хежлаш муносабати сифатида таснифланади. Ушбу мақсадда, хежлаш инструментининг суммаси, агар бу хежлаш муносабатининг самарадорлигини оширса, хежланган модданинг суммасидан кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Масалан, регрессия таҳлили хежланган модда (масалан, Бразилия кофесидаги операция) билан хежлаш инструменти (масалан, Колумбия кофесидаги операция) ўртасида статистик алоқани ўрнатиш учун амалга оширилиши мумкин. Агар иккита ўзгарувчан кўрсаткичлар (яъни Бразилия кофеси билан Колумбия кофесининг бирлик нархлари ўртасида) ўртасида аниқ статистик алоқа мавжуд бўлса, регрессия чизиғининг оғмасидан кутилаётган самарадорликни максималлаштирадиган хеж коэффициентини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Масалан, агар регрессия чизиғининг оғмаси 1.02 бўлса, хежланган моддаларнинг 0.98 бирлигига хежлаш инструментининг 1.00 бирлиги суммасига асосланган хежлаш коэффициенти кутилаётган самарадорликни максималлаштиради. Лекин, хежлаш инструменти хежлаш муносабатининг муддати мобайнида фойда ёки зарарда тан олинадиган самарасизликни юзага келтириши мумкин.



Моддалар гуруҳларининг хежланган моддалар

сифатида белгиланиши (83 ва 84-бандлар)


ҚК101. Муайян хежланган модда эмас, балки жами соф позициянинг хежи (масалан, ўхшаш сўндириш муддатларига эга барча қатъий белгиланган фоизли активлар билан қатъий белгиланган фоизли мажбуриятларнинг соф позицияси) хежлаш ҳисоби сифатида таснифланмайди. Лекин хежлаш ҳисобининг фойда ёки зарарга нисбатан деярли айнан шу таъсирига ушбу турдаги хеж алоқаси учун асосда бўлган моддаларнинг қисмини хежланган модда сифатида белгилаш орқали эришиш мумкин. Масалан, агар банк ўхшаш хусусиятли рискларга ва шартларга ва соф 10 п.б.га тенг рискга дучор бўлган 100 п.б.га тенг активларга ва 90 п.б.га тенг мажбуриятларга эга бўлса, у ушбу активларнинг 10 п.б.ни хежланган модда сифатида белгилаши мумкин. Ушбу белгилашдан фойдаланиш мумкин, агар бундай активлар ва мажбуриятлар қатъий белгиланган фоизли инструментлар бўлса, бунда у ҳаққоний қиймат хежи бўлади ёки, агар улар қатъий белгиланган фоизли инструментлар бўлса, бунда у пул оқими хежи бўлади. Шу каби, агар ташкилот 100 п.б.га тенг чет эл валютасидаги харид қилиш ва 90 п.б.га тенг чет эл валютасида сотувни амалга ошириш бўйича қатъий шартномавий мажбуриятга эга бўлса, у дериватив сотиб олиш ва уни 100п.б.га тенг қатъий харид келишувининг 10 п.б.га боғлиқ хежлаш инструменти сифатида белгилаш орқали 10 п.б.га тенг соф суммани хежлаши мумкин.



Хежлаш ҳисоби (85 - 102-бандлар)


ҚК102. Ҳаққоний қиймат хежига фоиз ставкаларидаги ўзгаришлар натижасида қатъий белгиланган фоизли қарз инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга дучор бўлишнинг хежи мисол бўлади. Бундай хеж эмитент томонидан ёки инструмент эгаси томонидан амалга оширилиши мумкин.


ҚК103. Пул оқими хежига тебранувчи фоизли қарзни қатъий белгиланган фоизли қарзга ўзгартириш учун свопдан фойдаланиш мисол бўлади (яъни хежланадиган келгуси пул оқимлари келгуси фоизли тўловлар бўлган келгуси операциянинг хежи).


ҚК104. Қатъий шартномавий мажбурият хежи (масалан, электр компанияси томонидан ёқилғини белгиланган нархда сотиб олиш бўйича ҳисоботда тан олинмаган шартномавий келишувга тегишли ёқилғи нархидаги ўзгаришнинг хежи) ҳаққоний қийматдаги ўзгаришга дучор бўлишнинг хежи ҳисобланади. Демак, бундай хеж ҳаққоний қиймат хежидир. Лекин 87-бандга асосан, қатъий шартномавий мажбурият бўйича чет эл валютаси рискининг хежи муқобил тарзда пул оқими хежи сифатида ҳисобга олиниши мумкин.



Хеж самарадорлигини баҳолаш


ҚК105. Агар фақатгина қуйидаги икки шарт қаноатлантирилса, хеж юқори самарали деб ҳисобланади:

(а) Хежнинг бошланишида ва кейинги даврларда, хеж у белгиланган давр мобайнида хежланган рискга тегишли ҳаққоний қийматдаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларни қоплашга эришишда юқори самарали бўлиши кутилади. Бундай кутилиш турли йўллар орқали кўрсатилиши мумкин жумладан, хежланган рискга тегишли хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги олдинги ўзгаришларни хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги олдинги ўзгаришлар билан қиёслаш ёки хежланган модданинг ҳаққоний қиймати ёки пул оқимлари билан хежлаш инструментининг ҳаққоний қиймати ёки пул оқимлари ўртасидаги юқори статистик боғлиқликни акс эттириш орқали кўрсатилиши мумкин. Ташкилот хеж самарадорлигини ошириш учун ҚК100-бандда тавсифлангандек, бирга бир бўлмаган бошқа хеж коэффициентини танлаши мумкин.

(б) Хежнинг ҳақиқий натижалари 80-125 фоиз оралиғида бўлади. Масалан, агар ҳақиқий натижалар хежлаш инструменти бўйича зарар 120 п.б. ва пул инструменти бўйича фойда 100 п.б. бўлса, ўзаро ҳисоб-китоб 120/100 орқали баҳоланиши мумкин, яъни 120 фоиз ёки 100/120 орқали баҳоланиши мумкин бўлган 83 фоиз. Ушбу мисолда, хеж (а) кичик банддаги шартни қаноатлантиради деб фараз қилинса, ташкилот хеж юқори самарали бўлган деб хулоса қилиши мумкин.


ҚК106. Самарадорлик камида ташкилот ўзининг йиллик ёки оралиқ молиявий ҳисоботини тайёрлайдиган пайтда баҳоланади.


ҚК107. Мазкур стандарт хеж самарадорлигини баҳолаш учун ягона усулни белгиламайди. Ташкилот хеж самарадорлигини баҳолаш учун танлайдиган усул унинг рискни бошқариш стратегиясига боғлиқ бўлади. Масалан, агар ташкилотнинг рискни бошқариш стратегияси хежланган ҳолатдаги ўзгаришларни акс эттириш учун хежлаш инструментининг суммасини даврий тарзда тузатиш бўлса, ташкилот, хеж фақатгина хежлаш инструменти суммасининг кейинги ўзгартирилишигача бўлган даврда юқори самарали эканлигини намойиш этиши зарур. Баъзи ҳолатларда, ташкилот хежларнинг ҳар хил турлари учун турли усулларни танлайди. Ташкилотнинг ўз хежлаш стратегиясини ҳужжатлаштириши самарадорликни баҳолаш бўйича унинг тартибларини қамраб олади. Ушбу тартибларда баҳолаш хежлаш инструменти бўйича барча фойда ёки зарарни қамраб олиши ёки олмаслиги, ёки инструментнинг муддатдаги қиймати истисно қилинган ёки қилинмаганлиги қайд қилинади.


ҚК107A. Агар ташкилот модда бўйича дучор бўлишнинг 100 фоиздан камини, масалан, 85 фоизини хежласа, у хежланган моддани дучор бўлишнинг 85 фоизи бўлиши сифатида белгилаши лозим ва ушбу белгиланган 85 фоизлик дучор бўлишдаги ўзгаришга асосланган ҳолда самарасизликни баҳолаши лозим. Лекин белгиланган 85 фоизлик рискка мойиллик хежлашда, ташкилот, агар ҚК100-бандда кўрсатилганидек, хежнинг кутилаётган самардорлигини оширса, бирга бирдан бошқа хеж коэффициентини қўллаши мумкин.


ҚК108. Агар хежлаш инструментининг ва хежланган актив, мажбурият, қатъий шартномавий мажбурият ёки юқори эҳтимолли прогноз қилинган операциянинг асосий шартлари бир хил бўлса, хежланадиган рискка тегишли ҳаққоний қийматдаги ва пул оқимларидаги ўзгаришлар бир бирини тўлиқ қоплаш эҳтимоли ҳам хеж амалга оширилганда ҳам ундан кейин мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, агар номинал ва асосий қарз суммалари, муддати, қайта нархлаш саналари, фоизини ва асосий қарз суммасини олиш ва тўлаш саналари ва фоиз ставкаларини баҳолаш базаси хежлаш инструменти ва хежланган модда учун бир хил бўлса, фоиз ставкаси свопи самарали хеж бўлиш эҳтимоли мавжуд. Шу билан бирга, форвард шартномаси орқали товарнинг юқори эҳтимолли режалаштирилган харидининг хежи юқори самарали бўлиш эҳтимоли мавжуд, агар:

(a) форвард шартномаси хежланган режалаштирилган харид сингари бир хил вақтда ва жойда бир хил товарнинг бир хил миқдорининг хариди учун бўлса;

(б) форвард шартномасининг ҳаққоний қиймати хежлаш муносабатлари бошланиш санасида ноль бўлса; ва

(в) форвард шартномаси бўйича дисконтдаги ёки мукофотдаги ўзгариш самарадорликни баҳолашда чиқариб ташланса ва фойда ёки зарарда тан олинса ёки юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция бўйича кутилаётган пул оқимларидаги ўзгариш товар бўйича форвард нархига асосланган бўлса.


ҚК109. Баъзида хежлаш инструменти хежланган рискнинг фақат маълум қисмини қоплайди. Масалан, агар хежлаш инструменти билан хежланган модда бир хил тебранишга эга бўлмаган турли валюталарда ифодаланган бўлса, хеж тўлиқ самарали бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, агар деривативнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришнинг қисми контрагентнинг кредит рискига тегишли бўлса, деривативдан фойдаланилган фоиз ставкаси рискининг хежи тўлиқ самарали бўлмаслиги мумкин.


ҚК110. Хежлаш ҳисоби сифатида таснифланиш учун, хеж, нафақат ташкилотнинг умумий бизнес рисклари, балки муайян аниқланган ва белгиланган рискга боғлиқ бўлиши шарт ҳамда якуний босқичда ташкилотнинг фойда ёки зарарига таъсир этиши шарт. Моддий активнинг маънавий эскириши рискининг ёки мулкнинг ҳукумат томонидан мусодара қилиниш рискининг хежи хежлаш ҳисобига мос ҳисобланмайди; ушбу рисклар ишончли баҳоланмаслиги сабабли самарадорликни баҳолаш имкони бўлмайди.


ҚК110A. 74(а) банд ташкилотга опцион шартномасининг ички қиймати билан муддатдаги қийматини ажратишга ва хежлаш инструменти сифатида фақатгина опцион шартномасининг ички қийматидаги ўзгаришни белгилашга имкон беради. Агар прогноз қилинган операция билан хежлаш инструментининг асосий шартлари бир хил бўлса, бундай белгилаш прогноз қилинган операциянинг хежланган бир томонлама рискига тегишли пул оқимларидаги ўзгаришларни қоплашга эришишда жуда самарали бўлган хежлаш муносабатини юзага келтириши мумкин.


ҚК110Б. Агар ташкилот сотиб олинган опционни унинг бутун ҳолатида прогноз қилинган операциядан юзага келадиган бир томонлама рискнинг хежлаш инструменти сифатида белгиласа, хежлаш муносабати тўлиқ самарали бўлмайди. Чунки опцион бўйича тўланган мукофот вақт бўйича қийматни ўз ичига олади ва ҚК99БA-бандда таъкидланганидек, белгиланган бир томонлама риск эса опционнинг вақт бўйича қийматини ўз ичига олмайди. Шунинг учун, бундай ҳолатда, тўланган опцион мукофотининг вақт бўйича қийматига тегишли пул оқимлари билан белгиланган хежланган риск ўртасида ўзаро ҳисоб-қитоб бўлмайди.


ҚК111. Агар соф позиция уни юзага келтирадиган муайян актив ёки мажбурият (ёки активлар ёки мажбуриятларнинг муайян гуруҳи ёки уларнинг муайян қисми) билан боғлиқ бўлса ҳамда хеж самарадорлиги ушбу актив ёки мажбуриятга нисбатан баҳоланса, фоиз ставкаси риски ҳолатида, хеж самарадорлиги ҳар бир давр учун фоиз ставкаси бўйича соф позициясини кўрсатадиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар бўйича сўндириш жадвалини тайёрлаш орқали баҳоланиши мумкин.


ҚК112. Хеж самарадорлигини баҳолашда, ташкилот умуман олганда, пулнинг вақт қийматини инобатга олади. Хежланган модда бўйича қатъий белгиланган фоиз ставкаси ҳаққоний қиймат хежи сифатида белгиланган своп бўйича қатъий белгиланган фоиз ставкаси билан айнан мос бўлиши талаб этилмайди. Фоизли актив ёки мажбурият бўйича ўзгарувчан фоиз ставкаси ҳам пул оқими хежи сифатида белгиланган своп бўйича ўзгарувчан фоиз ставкаси билан бир хил бўлиши талаб этилмайди. Свопнинг ҳаққоний қиймати унинг соф ҳисоб-китобларидан келиб чиқади. Агар иккиласи ҳам бир хил суммага ўзгартирилса, своп бўйича қатъий белгиланган ва ўзгарувчан ставкалар соф ҳисоб-китобга таъсир этмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.


ҚК113. Агар ташкилот хеж самарадорлиги мезонларини қаноатлантирмаса, ташкилот хежлаш ҳисобини хеж самарадорлигига мувофиқлик намойиш этилган охирги санадан бошлаб тўхтатади. Лекин, агар ташкилот хежлаш муносабатининг самарадорлик мезонларига мувофиқ бўлмаслигига сабаб бўлган ҳодисани ёки ҳолатлардаги ўзгаришни аниқласа ва хеж ҳодиса ёки ҳолатлардаги ўзгариш содир бўлишидан олдин самарали бўлганини намойиш этса, ташкилот хежлаш ҳисобини ҳодиса ёки ҳолатлардаги ўзгариш санасидан бошлаб тўхтатади.


ҚК113А. Ноаниқликни олдини олиш мақсадида, дастлабки контрагентни клиринг контрагентга ўзгартириш таъсири ва 91(а)(ii) ва 101(а)(ii) бандлардаги боғлиқ ўзгаришлар хеж инструментини баҳолашда ва натижада хеж самарасини аниқлаш ва хеж самарасини баҳолашда акс эттирилиши лозим.



Фоиз ставкаси риски бўйича портфель хежлаш

учун ҳаққоний қиймат хежининг ҳисоби


ҚК114. Молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфели билан боғлиқ фоиз ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежи учун, агар ташкилот қуйидаги (a) - (и) бандларда ҳамда ҚК115 - ҚК132-бандларда белгиланган тартибларга риоя этса, мазкур стандартнинг талабларини қаноатлантириши мумкин.

(a) Унинг рискни бошқариш жараёнининг қисми сифатида ташкилот фоиз ставкаси рискини хежлашни ҳоҳлаган моддалар портфелини аниқлайди. Портфель фақат активларни, фақат мажбуриятларни ёки ҳам активлар ҳам мажбуриятларни қамраб олиши мумкин. Ташкилот икки ёки ундан ортиқ портфелларни аниқлаши мумкин, бунда у қуйида келтирилган кўрсатмани ҳар бир портфелга алоҳида қўллайди.

(б) Ташкилот портфелни, шартномавий эмас, балки кутилаётган қайта нархлаш саналарига асосланган ҳолда қайта нархлаш даврлари бўйича таҳлил қилади. Қайта нархлаш даврлари бўйича таҳлил турли усуллар, жумладан, пул оқимларининг уларнинг содир бўлиши кутилаётган даврлар бўйича жадвалини тузиш ёки номинал асосий қарз суммаларни қайта нархлашнинг содир бўлиши кутилгунгача бўлган барча даврлар бўйича жадвалини тузиш орқали амалга оширилиши мумкин.

(в) Мазкур таҳлил асосида, ташкилот ўзи хежлашни ҳоҳлаган суммасини аниқлайди. Ташкилот хежланган модда сифатида у хежланадиган деб белгилашни ҳоҳлаган суммага тенг бўлган аниқланган портфелдаги активларнинг ёки мажбуриятларнинг (соф суммани эмас) суммасини белгилайди. Ушбу сумма ҚК126(б)-бандга мувофиқ самарадорликни текширишда фойдаланиладиган фоизли кўрсаткични ҳам аниқлайди.

(г) Ташкилот ўзи хежлаётган фоиз ставкаси рискини белгилайди. Ушбу риск таянч фоиз ставкаси (масалан LIBOR) каби хежланган ҳолатдаги моддаларнинг ҳар биридаги фоиз ставкаси рискининг қисми бўлиши мумкин.

(д) Ташкилот ҳар бир қайта нархлаш даври учун бир ёки ундан ортиқ хежлаш инструментларини белгилайди.

(е) юқоридаги (в) - (д) кичик бандларда келтирилган белгилашлардан фойдаланиб, ташкилот бошланиш санасида ва кейинги даврларда хежнинг белгиланган даврлар мобайнида юқори самарали бўлишини кутилишини баҳолайди.

(ё) Даврий равишда, ташкилот (б) кичик бандда аниқланган кутилаётган қайта нархлаш саналари асосида, хежланган рискга ((г) кичик бандда белгиланган) тегишли бўлган хежланган модданинг ((в) кичик бандда белгиланган) ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни баҳолайди. Агар хеж ташкилотнинг самарадорликни баҳолаш бўйича ҳужжатлаштирилган усули орқали баҳоланган ҳолда, унинг ҳақиқатда юқори самарали бўлганлиги аниқланса, ташкилот фойда ёки зарарда ва 89А-бандда тавсифланганидек, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда икки сатр моддаларининг бирида хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни фойда ёки зарар сифатида тан олади. Ҳаққоний қийматдаги ўзгаришни алоҳида активлар ёки мажбуриятларга тақсимлаш талаб этилмайди.

(ж) Ташкилот хежлаш инструмент(лар)ининг ((д) кичик бандда белгиланган) ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни баҳолайди ва уни фойда ёки зарар таркибида фойда ёки зарар сифатида тан олади. Хежлаш инструмент(лар)ининг ҳаққоний қиймати молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив ёки мажбурият сифатида тан олинади.

(и) Хар қандай самарасизлик** фойда ёки зарар таркибида (ж) кичик бандда келтирилган ҳаққоний қийматдаги ўзгариш билан (з) кичик бандда келтирилган ҳаққоний қийматдаги ўзгариш ўртасидаги фарқ сифатида тан олинади.


ҚК115. Мазкур ёндашув қуйида батафсил тасвирланган. Мазкур ёндашув фақатгина молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфели билан боғлиқ фоиз ставкаси рискининг ҳаққоний қиймат хежига нисбатан қўлланиши лозим.


ҚК116. ҚК114(a) кичик бандда аниқланган портфель активлар ва мажбуриятларни қамраб олиши мумкин. Муқобил тарзда, у фақат активларни ёки фақат мажбуриятларни қамраб оладиган портфель бўлиши мумкин. Ташкилот портфелдан хежлашни ҳоҳлаган активлар ёки мажбуриятлар суммасини аниқлашда фойдаланилади. Лекин портфелнинг ўзи хежланган модда сифатида белгиланмайди.


ҚК117. ҚК114(б) кичик бандни қўллашда, ташкилот модданинг кутилаётган қайта нархлаш санаси сифатида ушбу модданинг сўндирилиши ёки бозор ставкаларига қайта нархланиши кутилаётган саналарнинг эртароғи билан белгиланади. Кутилаётган қайта нархлаш саналари хеж бошланишида ва хеж муддати давомида олдинги тажрибага ва бошқа мавжуд маълумотларга, жумладан, олдиндан тўлов даражаларига, фоиз ставкаларига ва уларнинг ўзаро алоқасига тегишли маълумотларга ва кутилишларга асосланиб баҳоланади. Ташкилотга хос тажрибага ёки етарли тажрибага эга бўлмаган ташкилотлар қиёсий молиявий инструментлар учун гуруҳдаги тенгдошининг тажрибасидан фойдаланади. Бундай баҳолашлар даврий равишда қайта кўриб чиқилади ва тажрибани инобатга олган ҳолда янгиланади. Олдиндан тўланадиган қатъий белгиланган фоизли модда ҳолатида, кутилаётган қайта нархлаш санаси у вақтлироқ санада бозор ставкаларига қайта нархланмагунча ушбу модданинг олдиндан тўланиши кутилаётган сана бўлади. Ўхшаш моддалар гуруҳи учун, кутилаётган қайта нархлаш саналарига асосланган даврлар бўйича таҳлил ҳар бир даврга, алоҳида моддаларни эмас, балки гуруҳ улушини тақсимлаш шаклида бўлиши мумкин. Ташкилот бундай тақсимлаш мақсадларида бошқа усулларни қўллаши мумкин. Масалан, у олдиндан тўлов даражасининг кўпайтирувчисидан амортизация қилинадиган кредитларни кутилаётган қайта нархлаш саналарига асосланган ҳолда, даврларга тақсимлашда фойдаланиши мумкин. Лекин бундай тақсимлаш усули ташкилотнинг рискни бошқариш тартиблари ва мақсадларига мувофиқ бўлиши лозим.


ҚК118. Агар маълум қайта нархлаш даврида ташкилот 100 п.б.га тенг қатъий белгиланган фоизли активларга ва 80 п.б.га тенг қатъий белгиланган фоизли мажбуриятларга эга деб баҳоласа ва жами 20 п.б.га тенг соф позицияни хежлашга қарор қилса, у хежланган модда сифатида 20 п.б. (активлар қисми) суммасидаги активларни белгилашни ҚК114(в) кичик бандда келтирилган белгилашга мисол сифатида келтириш мумкин***. Белгилаш алоҳида активлар сифатида эмас, балки "валюта суммаси" (масалан, доллар, евро, фунт ёки рэнд суммаси) сифатида ифодаланади. Бундан келиб чиқадики, хежланган сумма келтириб чиқарилган барча активлар (ёки мажбуриятлар) - яъни юқоридаги мисолда 100 п.б.га тенг жами активлар - қуйидаги моддалардан иборат бўлиши шарт:

(a) ҳаққоний қиймати хежланадиган фоиз ставкасидаги ўзгаришларга жавобан ўзгарадиган моддалар; ва

(б) агар улар алоҳида хежланган сифатида белгиланда, ҳаққоний қиймат хежи ҳисоби сифатида таснифланиши мумкин бўлган моддалар. Хусусан, 13-сон МҲХСда талаб жиҳатига (масалан, талаб қилингунча депозитлар ва муддатли депозитларнинг айрим турлари) эга молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати суммасининг тўланиши талаб қилиниши мумкин бўлган биринчи санадан бошлаб дисконтланган ҳолда талаб қилинганда тўланадиган суммадан кам бўлмайди, шу туфайли, бундай модда инструмент эгаси тўловни талаб этиши мумкин бўлган энг қисқа давр доирасидан ташқари ҳар қандай давр учун ҳаққоний қиймат хежи ҳисоби сифатида таснифланмаслиги белгиланган. Юқоридаги мисолда, хежланган позиция активлар суммасидан иборат. Ўз навбатида, бундай мажбуриятлар белгиланган хежланган модданинг қисми ҳисобланмайди, балки улардан ташкилот томонидан хежланадиган сифатида белгиланадиган актив суммасини аниқлашда фойдаланилган. Агар ташкилот хежлашни ҳоҳлаган позиция мажбуриятлар суммаси бўлганда, белгиланган хежланган моддани акс эттирадиган сумма ташкилот вақтлироқ даврларда қайта тўлаши талаб этилиши мумкин бўлган мажбуриятлардан бошқа қатъий белгиланган фоизли мажбуриятлардан келиб чиқиши шарт ва ҚК126(б) кичик бандга мувофиқ хеж самарадорлигини баҳолашда фойдаланиладиган фоизли кўрсаткич ушбу бошқа мажбуриятларнинг улуши сифатида ҳисобланиши мумкин. Масалан, фараз қилайлик, ташкилот маълум қайта нархлаш даврида 40 п.б.га тенг талаб қилингунча депозит ва 60 п.б.га тенг талаб жиҳатига эга бўлмаган мажбуриятлардан ташкил топган 100 п.б.га тенг қатъий белгиланган фоизли мажбуриятларга ва 70 п.б.га тенг қатъий белгиланган фоизли активларга эга деб баҳолайди. Агар ташкилот 30 п.б.га тенг жами соф позицияни хежлашга қарор қилса, у 30 п.б.га тенг мажбуриятларни ёки талаб жиҳатига эга бўлмаган мажбуриятларнинг 50 фоизини**** хежланган модда сифатида белгилайди.


ҚК119. Ташкилот 88(а) кичик бандда белгиланган бошқа белгилаш ва ҳужжатлаштириш талабларига ҳам риоя этади. Фоиз ставкаси риски бўйича портфель хежида, ушбу белгилаш ва ҳужжатлаштириш ташкилотнинг барча шундай хежланган суммани ва самарадорлик қандай баҳоланишини аниқлашда фойдаланиладиган, ўзгарувчилар бўйича сиёсатини белгилайди, жумладан:

(a) қайси активлар ва мажбуриятлар портфель хежига киритилиши лозим ва уларни портфелдан чиқариб ташлашда фойдаланиладиган асос.

(б) ташкилот қайта нархлаш саналарини қандай баҳолайди, жумладан, қайси фоиз ставкаси фаразлари олдиндан тўлов даражаларининг баҳолари асосида бўлади ва ушбу баҳоларни ўзгартириш учун асос. Актив ёки мажбурият портфель хежида киритилган даврда аниқланган дастлабки баҳоларга ва ушбу баҳоларнинг кейинги ўзгаришларига нисбатан бир ҳил усул қўлланади.

(в) қайта нархлаш даврларининг сони ва давомийлиги.

(г) ташкилот қандай даврийлик билан самарадорликни текширади ва у ҚК126-банддаги икки усулнинг қайси биридан фойдаланади.

(д) ташкилот томонидан хежланган модда сифатида белгиланган активлар ёки мажбуриятлар суммасини аниқлашда фойдаланилган усул ва ўз навбатида, ташкилот ҚК126(б) кичик банддаги усул орқали самарадорликни текширганда фойдаланадиган фоизли кўрсаткич.

(е) ташкилот ҚК126(б) кичик банддаги усул орқали самарадорликни текширганда, ташкилот самарадорликни ҳар бир қайта нархлаш даври учун алоҳида, барча даврлар учун умумий ҳолда ёки иккаласининг айрим комбинацияси орқали текшириши.

Хеж алоқасини белгилашда ва ҳужжатлаштиришда қайд қилинган сиёсат ташкилотнинг рискни бошқариш тартиблари ва мақсадларига мувофиқ бўлиши лозим. Сиёсатдаги ўзгаришлар ихтиёрий равишда амалга оширилмаслиги лозим. Улар бозор шароитлари ва бошқа омиллардаги ўзгаришлар асосида тасдиқланиши ва ташкилотнинг рискни бошқариш тартиблари ва мақсадларига асосланиши ва мос бўлиши лозим.


ҚК120. ҚК114(д) кичик бандда келтирилган хежлаш инструменти ягона дериватив ёки барчаси ҚК114(г) кичик бандда белгиланган хежланган фоиз ставкаси рискига дучор бўлишни қамраб оладиган деривативлар портфели (масалан барчаси LIBORга дучор бўлишни қамраб оладиган фоиз ставкаси своплари портфели) бўлиши мумкин. Деривативларнинг бундай портфели риск позициясини ўзаро ҳисоб-китоб ҳолатларини ўз ичига олиши мумкин. Лекин у чиқарилган опционларни ёки соф чиқарилган опционларни ўз ичига олмаслиги мумкин, чунки мазкур стандарт***** бундай опционларни хежлаш инструменти сифатида белгилашга рухсат бермайди (бундан чиқарилган опцион сотиб олинган опцион билан ўзаро ҳисоб-китоб сифатида белгиланган ҳолат мустасно). Агар хежлаш инструменти ҚК114(в) кичик бандда белгиланган суммани бирдан ортиқ қайта нархлаш даври учун хежласа, хежлаш инструменти у хежлайдиган барча даврларга тақсимланади. Лекин бутун хежлаш инструменти ушбу қайта нархлаш даврларига тақсимланиши шарт, чунки мазкур стандарт****** хежлаш муносабатининг фақатгина хежлаш инструменти кучда бўладиган даврнинг қисми учун белгиланишига рухсат бермайди.


ҚК121. Ташкилот ҚК114(ж) кичик бандга мувофиқ олдиндан тўланадиган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни баҳоласа, фоиз ставкаларидаги ўзгариш олдиндан тўланадиган модданинг ҳаққоний қийматига иккита йўл орқали таъсир этади: у шартномавий пул оқимларининг ҳаққоний қийматига ва олдиндан тўланадиган моддада қамраб олинган олдиндан тўланадиган опционнинг ҳаққоний қийматига таъсир кўрсатади. Мазкур стандартнинг 81-банди ташкилотга, агар самарадорликни баҳолаш мумкин бўлса, умумий риск тақсимланадиган молиявий актив ёки молиявий мажбурият қисмини хежланган модда сифатида белгилашга рухсат беради. Олдиндан тўланадиган моддалар учун, 81А-банд, хежланган модда, шартномавий эмас, балки кутилаётган қайта нархлаш саналари асосида белгиланган фоиз ставкасидаги ўзгаришларга тегишли ҳаққоний қийматдаги ўзгариш асосида белгилаш орқали эришишга рухсат беради. Лекин, хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришларнинг ушбу кутилаётган қайта нархлаш саналарига нисбатан таъсири хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни аниқлашда инобатга олиниши лозим. Демак, агар кутилаётган қайта нархлаш саналари (масалан, кутилаётган олдиндан тўловлардаги ўзгаришни акс эттириш учун) ўзгартирилса ёки агар ҳақиқий қайта нархлаш саналари ушбу кутилаётган қайта нархлаш саналаридан фарқ қилса, самарасизлик ҚК126-бандда кўрсатилганидек юзага келади. Аксинча, (а) хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришлардан бошқа омиллар натижасида аниқ юзага келадиган, (б) хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлмаган ва (в) хежланган фоиз ставкасига тегишли ўзгаришлардан ишончли ажратилиши мумкин бўлган кутилаётган қайта нархлаш саналаридаги ўзгаришлар (масалан фоиз ставкасидаги ўзгаришлардан эмас, балки аниқ демографик омиллардаги ёки солиқ меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришдан юзага келадиган олдиндан тўлов даражаларидаги ўзгаришлар) хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни аниқлашда чиқариб ташланади, чунки улар хежланган рискга тегишли ҳисобланмайди. Агар бунда кутилаётган қайта нархлаш саналаридаги ўзгаришни юзага келтирган омил тўғрисида ноаниқлик мавжуд бўлса ёки ташкилот хежланган фоиз ставкасидан юзага келадиган ўзгаришларни бошқа омиллардан юзага келадиган ўзгаришлардан ишончли ажрата олмаса, ўзгариш хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришлардан юзага келган деб фараз қилинади.


ҚК122. Мазкур стандарт ҚК114(ж) кичик бандда келтирилган суммани аниқлаш учун фойдаланиладиган усулларни хусусан хежланган рискга тегишли хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришнинг миқдорини белгиламайди. Агар статистик ёки бошқа баҳолаш усуллари бундай баҳолаш учун фойдаланилса, раҳбарият натижани хежланган моддани ташкил этадиган барча алоҳида активларни ёки мажбуриятларни баҳолашдан олиниши мумкин бўлган натижага яқинроқ бўлишини назарда тутиши шарт. Хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар хежлаш инструментининг қийматидаги ўзгаришларга тенг деб фараз қилиш тўғри бўлмайди.


ҚК123. 89А-банд, агар хежланган модда маълум қайта нархлаш даврида актив бўлса, унинг қийматидаги ўзгариш активлар таркибида алоҳида сатр моддасида акс эттиришни талаб этади. Аксинча, хежланган модда маълум қайта нархлаш даврида мажбурият бўлса, унинг қийматидаги ўзгариш мажбуриятлар таркибида алоҳида сатр моддасида акс эттирилади. Улар ҚК114(ж) кичик бандда келтирилган алоҳида сатр моддалари ҳисобланади. Алоҳида активларга (ёки мажбуриятларга) муайян тақсимлашга рухсат этилмайди.


ҚК124. ҚК114(и) кичик банд самарасизлик хежланган рискга тегишли хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш хежлаш деривативининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришдан фарқ қиладиган даражада юзага келишини таъкидлайди. Бундай фарқ бир қатор сабаблар туфайли юзага келиши мумкин, жумладан:

(а) ҳақиқий қайта нархлаш саналари кутилаётган қайта нархлаш саналаридан фарқ қилиши ёки кутилаётган қайта нархлаш саналарининг ўзгартирилган бўлиши;

(б) хежланган портфелдаги моддаларнинг қадрсизланиши ёки ҳисобдан чиқарилиши;

(в) хежлаш инструменти билан хежланган модданинг тўлов саналари фарқ қилиши; ва

(г) бошқа сабаблар (масалан, хежланган моддаларнинг камчилиги улар хежланадиган сифатида белгиланадиган таянч ставкасидан паст ставкага эга бўлганда ва ҳосил бўладиган самарасизлик унчалик катта эмас, бунда бутун портфель хежлаш ҳисоби сифатида таснифланмайди).

Бундай самарасизлик******* аниқланиши ва фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.


ҚК125. Умуман олганда, хеж самарадорлиги қуйидаги шартларда оширилади:

(a) агар ташкилот турли олдиндан тўлов хусусиятларига эга моддаларнинг олдиндан тўлов жиҳатидаги тафовутларни инобатга оладиган усулда жадвални тузса.

(б) портфелдаги моддалар сони йирикроқ бўлса. Фақат айрим моддалар портфелда бўлганда, агар моддаларнинг бири кутилаётганга нисбатан вақтлироқ ёки кейинроқ олдиндан тўласа, нисбатан юқори самарасизлик бўлиш эҳтимоли мавжуд. Аксинча, портфель кўп моддаларни ўз ичига олса, олдиндан тўлов жиҳатини аниқроқ башорат қилиш мумкин.

(в) фойдаланилган қайта нархлаш даврлари қисқароқ бўлганда (масалан, 3-ойликдан фарқли равишда 1-ойлик қайта нархлаш даврлари). Қисқароқ қайта нархлаш даврлари хежланган модданинг қайта нархлаш ва тўлов саналари (қайта нархлаш давридаги) билан хежлаш инструментининг ушбу саналари ўртасидаги ҳар қандай номутаносиблик таъсирини камайтиради.

(г) хежланган моддадаги ўзгаришларни акс эттириш мақсадида хежлаш инструментининг суммаси ўзгартириш амалга ошириладиган юқорироқ даврийлик (масалан, муддатидан олдин сўндиришга нисбатан кутишларга ўзгартиришлар сабабли).


ҚК126. Ташкилот самарадорликни даврий равишда баҳолайди. Агар қайта нархлаш саналарининг баҳоланиши ташкилот самарадорликни баҳолайдиган сана билан кейинги сана ўртасида ўзгариш бўлса, у самарадорлик суммасини қуйидагича ҳисоблаши лозим:

(а) хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш (ҚК114(ж) кичик бандга қаранг) билан хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришларга тегишли бутун хежланган модданинг қийматидаги ўзгариш (жумладан, хежланган фоиз ставкасидаги ўзгаришларнинг ҳар қандай сингдирилган олдиндан тўлов опционининг ҳаққоний қийматига нисбатан таъсири) ўртасидаги фарқ сифатида; ёки

(б) қуйидаги яхлитлашдан фойдаланган ҳолда. Ташкилот:

(i) у самарадорликни текширган охирги санадаги баҳоланган қайта нархлаш саналарига асосланган ҳолда, хежланган ҳар бир қайта нархлаш давридаги активларнинг (ёки мажбуриятларнинг) улушини ҳисоблайди.

(ii) унинг ўзгартирилган баҳосига асосланган ҳолда хежланган модданинг суммасини ҳисоблаш учун ушбу улушни ўша қайта нархлаш давридаги сумма бўйича ўзининг ўзгартирилган баҳосига нисбатан қўллайди.

(iii) хежланган рискга тегишли хежланган модда бўйича ўзининг ўзгартирилган баҳосининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни ҳисоблайди ва уни ҚК114(ё) кичик бандда белгилангандек тақдим этади.

(iv) аниқланган сумма билан хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш (ҚК114(ж) кичик бандга қаранг) ўртасидаги фарққа тенг самарасизликни тан олади.


ҚК127. Самарадорликни баҳолашда, ташкилот мавжуд активларнинг (ёки мажбуриятларнинг) баҳоланган қайта нархлаш саналарига ўзгартиришларни янги активларни (ёки мажбуриятларни) шакллантиришдан фарқлайди, бунда биринчиси самарасизликни юзага келтиради. Баҳоланган қайта нархлаш саналарига нисбатан барча ўзгартиришлар, жумладан, мавжуд моддаларни даврларга ҳар қандай қайта тақсимланиши, ҚК126(б)(ii) кичик бандга мувофиқ даврдаги баҳоланган суммани ўзгартиришда ва сўнгра самарадорликни баҳолашда инобатга олинади. Юқорида таъкидланганидек, самарасизлик тан олинганда, ташкилот ҳар бир қайта нархлаш даврида жами активларнинг, жумладан, у самарадорликни охирги текширган санадан бошлаб пайдо бўлган янги активларни (ёки мажбуриятларни), янги баҳосини аниқлайди ҳамда хежланган модда сифатида янги суммани ва хежланган улуш сифатида янги улушни белгилайди. ҚК126(б) кичик бандда қайд қилинган тартиблар у самарадорликни текширадиган кейинги санада яна такрорланади.


ҚК128. Қадрсизланиш ёки сотув сабаб бўлган ҳолда, олдиндан тўлов ёки ҳисобдан чиқаришларнинг кутилаётганидан олдинроқ содир бўлиши сабабли, дастлаб қайта нархлаш даври бўйича жадвали тузилган моддалар ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолат содир бўлганда, ҳисобдан чиқарилган моддага тегишли ҚК114(ж) кичик бандда келтирилган алоҳида сатр моддасига киритилган ҳаққоний қийматдаги ўзгариш суммаси молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариб ташланиши ва модданинг ҳисобдан чиқарилишидан юзага келадиган фойда ёки зарарга киритилиши лозим. Ушбу мақсадда, ҳисобдан чиқарилган модда жадвал бўйича жойлаштирилган қайта нархлаш давр(лар)ини англаш муҳимдир, чунки бу у чиқариб ташланадиган қайта нархлаш давр(лар)ини ва сўнгра ҚК114(ж) кичик бандда келтирилган алоҳида сатр моддасидан чиқариб ташланадиган суммани аниқлайди. Модда ҳисобдан чиқарилганда, агар у жойлаштирилган даврни аниқлаш мумкин бўлса, у ушбу даврдан чиқариб ташланади. Агар ушбу даврни аниқлаш имкони бўлмаса ва агар ҳисобдан чиқариш кутилаётганига нисбатан кўпроқ олдиндан тўловлардан юзага келган бўлса, у энг олдинги даврдан чиқариб ташланади ёки агар модда сотилган ёки қадрсизланган бўлса, у ҳисобдан чиқарилган моддани қамраб оладиган барча даврларга тизимли ва ўринли асосда тақсимланади.


ҚК129. Шу билан бирга, давр муддати тугаганда ҳисобдан чиқарилмаган маълум даврга тегишли ҳар қандай қиймат ўша даврда фойда ёки зарарда тан олинади. (89А-бандга қаранг). Масалан, фараз қилайлик, ташкилот моддаларнинг учта қайта нархлаш даврлари бўйича тақсимлаб режалаштирган. Олдинги қайта белгилашда, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ягона сатр моддасида тақдим этилган ҳаққоний қийматдаги ўзгариш 25 п.б.га тенг актив бўлган. Ушбу қиймат 1, 2 ва 3-даврларга тегишли мос равишда 7 п.б.га, 8 п.б.га ва 10 п.б.га тенг суммаларни ташкил этади. Кейинги қайта белгилашда, 1-даврга тегишли активлар ёки реализация қилинган ёки бошқа даврларга қайта тақсимланган бўлади. Шу сабабли, 7 п.б.га тенг сумма молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобдан чиқарилади ва фойда ёки зарарда тан олинади. 8 п.б.га ва 10 п.б.га тенг сумма энди мос равишда 1 ва 2-даврларга тегишли бўлади. Сўнгра ушбу қолган даврлар, зарур бўлса, ҚК114(ё) кичик бандда кўрсатилгандек, ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларга тузатиш сифатида киритилади.


ҚК130. Олдинги икки банд талабларини кўрсатиш мақсадида, фараз қилайлик, ташкилот активларининг портфель улушини ҳар бир қайта нархлаш даврига тақсимлаш орқали жадвалини тузган. Фараз қилайлик, у биринчи иккита ҳар бир даврда 100 п.б.га тенг активларни режалаштирган. Биринчи қайта нархлаш даврининг муддати тугаганда, 110 п.б.га тенг активларнинг кутилаётган ва кутилмаган қайта тўловлари сабабли ҳисобдан чиқарилади. Бундай ҳолатда, биринчи даврга тегишли бўлган ҚК114(ж) кичик бандда келтирилган алоҳида сатр моддасида қамраб олинган сумманинг жами молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқарилади, қўшимча равишда иккинчи даврга тегишли сумманинг 10 фоизи ҳам чиқарилади.


ҚК131. Агар қайта нархлаш даври учун хежланган сумма тегишли активлар (ёки мажбуриятларнинг) ҳисобдан чиқарилмасдан камайтирилса, камайишга тегишли бўлган ҚК114(ё) кичик бандда келтирилган алоҳида сатр моддасида акс эттирилган сумма 92-бандга мувофиқ амортизация қилиниши лозим.


ҚК132. Ташкилот ҚК114 - ҚК131 бандларда қайд қилинган ёндашувни 39-сон БҲХСга мувофиқ, аввал пул оқими хежи сифатида ҳисобга олинган портфель хежига нисбатан қўллашни ҳоҳлаши мумкин. Бундай ташкилот 101(г)-бандга мувофиқ пул оқими хежининг бундай хеж сифатида олдинги белгиланишини бекор қилади ва ўша бандда белгиланган талабларни қўллайди. У хежни ҳам ҳаққоний қиймат хежи сифатида қайта белгилайди ва ҚК114 - ҚК131-бандлардаги ёндашувни перспектив тарзда кейинги ҳисобот даврларида қўллайди.



Ўтиш қоидалари (103 - 108В бандлар)


ҚК133. Ташкилот режалаштирилган гуруҳ ичидаги операцияни мазкур стандартга (80-банднинг охирги жумласи орқали киритилган ўзгартиришлар билан бирга) мувофиқ хежлаш ҳисоби сифатида таснифланиши мумкин бўлган хежда 2005 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик давр бошланишида (ёки қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш мақсадида, олдинроқ бўлган қиёсий давр бошланишида) хежланган модда сифатида белгилаши мумкин эди. Бундай ташкилот ушбу белгилашни 2005 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик давр бошидан ( ёки олдинроқ бўлган қиёсий давр бошидан) консолидациялашган молиявий ҳисоботдаги хежлаш ҳисобига нисбатан қўллаши мумкин. Бундай ташкилот ҚК99A ва ҚК99Б бандларни ҳам 2005 йил 1 январь ва ундан кейин бошланадиган йиллик давр бошидан қўллаши лозим. Лекин, 108Б-бандга мувофиқ, у ҚК99Б бандни олдинроқ даврлар бўйича қиёсий маълумотларга нисбатан қўллаши талаб этилмайди.

           

           

--------------------------------------------------------

*) "Асосий фоиз ставкаси бенчмаркларини ислоҳ қили" ҳисоботига қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин http://www.fsb.org/wp-content/uploads/r_140722.pdf.


** ) Ушбу контекстда ҳам бошқа МҲХСларда қўллангани каби муҳимлик жихати бир хилда қўлланади.


** *) Мазкур стандарт ташкилотга муносиб акттивлар ва мажбуриятларнинг ихтиёрий суммасини белгилашга рухсат беради, масалан, ушбу мисолда активларнинг 0 п.б ва 100 п.б. Оралиғидаги хар қандай суммани белгилаши мумкин.


*** *) 30 п.б. ÷ (100 п.б. - 40 п.б.) = 50 фоиз.


**** *) 77 бандга ва ҚК94 бандга қаранг.


***** *) 75 бандга қаранг.


****** *) Ушбу контекстда ҳам бошқа МҲХСларда қўллангани каби муҳимлик жихати бир хилда қўлланади.

          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь