Нима учун ҳануз ЭҲФни автотасдиқлаш ишламаяпти

preview

Агар сотиб олувчи ҳисобварақ-фактурани тақдим этилган кундан эътиборан 10 кун ичида тасдиқламаса ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этмаса, амалдаги низомга асосан ҳужжат тасдиқланган деб эътироф этилиши керак . Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида муддатида кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нима рўй бермаяпти – уларни рад этиш мумкин.

Buxgalter.uz ДСҚ ўзининг ахборот тизимини имкон қадар тезроқ қайта созлаши керак деб ҳисоблайди, сабаби юзага келган вазият қонун ҳужжатлари нормаларига зиддир.

 ДСҚдаги манбанинг тасдиқлашича, ушбу норма техник жиҳатдан ишламаяпти. Идора ҳисобварақ-фактураларнинг автоматик тарзда тасдиқланишидан норози бўлган солиқ тўловчилар томонидан шикоятлар оқимига йўл қўймаслик учун янгиликни ишга туширишни ортга сурмоқда.

Мазкур функционал 15 августдан – 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ кучга кирган кундан эътиборан ишга туширилиши керак эди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тузатиш ва қўшимчалар киритилмаган, бинобарин, идорада уни амалга оширишни чўзиб юбориш учун қонуний асослар мавжуд эмас.

Умид қиламизки, масала яқин вақтда ҳал қилинади.

ДСҚда сотиб олувчи контрагентларнинг ҳисобварақ-фактураларини 10 кун ичида кўриб чиқиши шарт эканлигига эътиборни қаратишди. Мазкур норманинг бажарилмаганлиги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи қоидаларини бузиш ҳисобланади ва МЖТКнинг 175-1-моддасига мувофиқ жазоланади. Бироқ ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни чўзиб юборадиганлар билан  курашишнинг ушбу йўли – жуда кўп меҳнат талаб қилади ва кўп вақтни олади.

Олег ГАЕВОЙ

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text163822_nima_uchun_hanuz_ehfni_avtotasdiqlash_ishlamayapti