Қандай қилиб 2023 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоб-китобни топшириш ва солиқни тўлаш керак

preview

My.soliq.uzдаги шахсий кабинетларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобот шакллари жойлаштирилган. Buxgalter.uz ДСҚда тафсилотларни аниқлаштирди: 

 

Ҳисобот шакллари

Солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ҳисоботини жорий йилнинг 20 январидан кечиктирмай ер участкаси жойлашган ери бўйича солиқ органига тақдим этадилар .

Бунинг учун:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар 10510_20-сонли ҳисобот шаклини жўнатадилар;
  • барча бошқа ташкилотлар – 10510_21-сонли ҳисобот шаклини жўнатадилар.

Шакллар белгиланган ставкалар ва кадастр органларининг маълумотлари асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Солиқ тўловчидан фақат ҳисоботни жўнатиш талаб қилинади.

Агар маълумотномадаги маълумотлар ҳақиқийларига  мувофиқ келмаса, кадастр органларига мурожаат қилинг.

Ер участкалари солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар ҳисоботни топширишдан олдин ушбу ерлар тўғрисидаги маълумотномани 10510_03-сонли шакл бўйича жўнатадилар (у ҳам солиқ ҳисоботи таркибида мавжуд).

 

Ставкалар

Ҳисоб-китобларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган якуний солиқ ставкалари қўлланилади .

2023 йилнинг 16 январь ҳолатига ДСҚ сайтининг “Ер солиғи ставкалари” бўлимида ҳозирча фақат 2022 йил учун маълумотлар кўрсатилган. Шу боис кутамиз ва вақти-вақти билан мониторинг қиламиз...

 

Солиқни тўлаш муддатлари

  • Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар солиқни ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай тўлайдилар;
  • бошқа солиқ тўловчилар – ҳар ойнинг 10-кунига қадар тўлайдилар. 

Бунда 2023 йилнинг январь ойи учун солиқни 20 январдан кечиктирмай тўлаш лозим.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади