Янги МК бўйича таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади

preview

Амалиётда янги Меҳнат кодекси бўйича таътил пули ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни қандай ҳисоблаб чиқариш ҳақида тез-тез саволлар юзага келади. Буни қандай тўғри амалга оширишни “Норма” эксперти Олег Цой тушунтирди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақт учун унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уни ҳисоб-китоб қилиш қоидалари Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгилаган. 

Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоблаш кунидаги МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.

 

Таътил пули

Таътил пулини тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун энг аввало ҳисоб-китоб даврини – ходим таътилга чиққан ойдан олдинги календарь иш ойларини аниқланг . Ушбу давр 12 ойни ташкил этади. Агар ходим ташкилотда 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ҳисоб-китоб даври ҳақиқатда ишланган ойлар сонига тенг бўлади.

Тегишли ойнинг 1-кунидан 30 (31)-кунига қадар (февралда - 28 (29)-кунга қадар) бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.

Эътибор беринг

Ходимга таътил бериладиган иш даври ва ходим таътилга чиққан ойдан олдинги ҳисоб-китоб даврини чалкаштирманг. Акс ҳолда сиз таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда хатога йўл қўясиз.

 

Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳисоб-китоб даврининг барча ойлари тўлиқ ишлаб берилганлиги ёки унда тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар мавжудлигига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз

Ўртача иш ҳақи аниқланаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади, агар :

  • ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса, бундан болани овқатлантириш учун танаффуслар мустасно . Масалан, агар улар ҳисоб-китоб даврига тушса, олдинги меҳнат таътили , ўқув таътили  ёки ижодий таътил  даврлари;
  • ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
  • ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса;
  • ходимга ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса ;
  • ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.

 

Шунингдек, сизга ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмини – қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар суммасини аниқлашингиз талаб қилинади . Сўнгра қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиққан ҳолда, таътил пули тўловлари суммасини ҳисоблаб чиқариш мумкин.

Buxgalter.uz тавсия қилади:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай, вақтбай ва тарифсиз тизимларида ишлайдиган ходимларнинг таътил пулини ҳисоб-қилишнинг қадамма-қадам йўриқномаси, формулалари ва мисоллари – қуйидаги тавсияда:

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсация

Қуйидаги ҳолларда ходимга пулли компенсация тўланг:

  • меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун ;
  • иш даврида унинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг энг кам давомийлигидан – 21 календарь кундан ташқари  .

Масалан, агар меҳнат шартномаси бўйича ходимга 24 календарь кундан иборат таътил берилиши лозим бўлса, 21 кун албатта берилиши керак, 3 кун учун эса ходимнинг аризасига биноан пулли компенсация тўланиши мумкин.

Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни таътил пули ҳисобланадиган худди шу тартибда ҳисоблаб чиқаринг.

Buxgalter.uz тавсия қилади:

«Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш» тавсиясидан сиз:

  • фойдаланилмаган таътил кунлари сонини қандай аниқлашни;
  • компенсацияни ҳисоб-китоб қилишни мисолда билиб олишингиз мумкин бўлади.