Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Болани парваришлаш нафақаси – имтиёзсиз қандай ҳисобланади
2007 йил таҳриридаги СКга мувофиқ, болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақасига ЖШДС солинмаган. Кодекснинг янги таҳририда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА амалдаги нормаларни ҳисобга олган ҳолда нафақани ҳисоблаш ва тўлаш тартибини тушунтириб берди:
– Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин ишлаётган аёл – нафақа тўланган ҳолда болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун таътил олиш ҳуқуқига эга.
Бунда бюджет соҳасида ишлаётган оналарга у маҳалла орқали тайинланади. Бу ҳолда ариза берувчининг муҳтожлик даражаси нафақаларни тайинлаш учун бош мезон бўлиб ҳисобланади . Қолган ходималарга бундай нафақани корхоналар ўз маблағларидан тўлайдилар .
Бунинг учун ходима (ёки она ўрнини босувчи шахс) унга болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун таътил бериш ва нафақа тайинлашни сўраб ариза бериши керак.
Нафақа уни тайинлаш учун мурожаат қилинган ойдан, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин бўлмаган муддатдан тайинланади. Тўлиқсиз ой учун нафақа онанинг ёки она ўрнини босувчи шахснинг ушбу ойда таътилда бўлган календарь кунлари сонига мутаносиб улушда тўланади .
Бундай нафақа миқдори ҳар ойда қатъий белгиланган суммада белгиланади. 2020 йилда у 434 000 сўмни ташкил этади .
Болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаси ходиманинг бошқа даромадлари жумласига киради . 2020 йилгача ушбу суммаларни солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёз назарда тутилган эди . СКнинг янги таҳририда бундай имтиёз назарда тутилмаган. Жорий таътиллар бўйича у 2020 йил 1 апрелгача амал қилган .
Бундай ҳисоблашларга илк бор тўқнаш келаётган бўлсангиз, қуйидаги солиштирма ахборот сизга қўл келади:
Кўрсаткич |
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа |
Ишлаётган оналарга болани 2 ёшга тўлгунига қадар парвариш қилиш бўйича нафақа |
Нафақа ҳисобланишини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) |
Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган) |
Нафақа ҳисоблаш учун асос |
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси |
Ходиманинг аризаси |
Нафақа ҳисобланадиган давр |
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун бир йўла |
Мурожаат қилинган ойдан (бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин бўлмаган муддатдан) бошлаб бола 2 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда
|
Нафақа миқдори |
Ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и ёки 100%и – ишга қабул қилинган ёки 12 ойдан ортиқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолияти тикланган кундан бошлаб ҳақиқатда ишланган вақтга қараб |
|
Тўлов манбаи |
Корхона маблағлари |
Корхона маблағлари |
Нафақа тўланадиган давр учун иш ҳақи тўланиши мумкинми |
Йўқ |
Ҳа, башарти тўлиқсиз иш куни ёки иш берувчи билан келишувга кўра уйда ишлаганда |
Нафақа даромад деб ҳисобланадими |
||
Солиқ солиш |
ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди |
2020 йил 1 апрелдан ЖШДС солинади. Ижтимоий солиқ солинмайди |
Ҳисоботда акс эттириш |
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди |
|