Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Германиянинг резиденти даромадларидан ЖШДС қандай ҳисоблаб чиқарилади
“Агар чет эллик таъсисчимиз (Германиянинг резиденти) бизга йиллик 14% остида қарз берса, биз ушбу фоизлардан 10% ЖШДС ушлаб қоламизми? Унда ЖШШИР мавжуд. Ушбу ҳисоблашларни ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми ёки дивидендлар ва фоизлар ҳисоботидами?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Германиянинг резиденти бўлган чет эл жисмоний шахси даромадига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўpтасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битим (Берлин, 1999 йил 7 сентябрь, 2001 йил 14 декабрдан кучга кирган) қоидаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Фоизлар тарзидаги даромадларга Ўзбекистонда 5% пасайтирилган ставка бўйича солиқ солиниши лозим .
Қуйидаги шартлар бир вақтда бажарилган тақдирда бундай ставкани қўллаш мумкин:
- мазкур жисмоний шахснинг Германияда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса ;
- олувчи ушбу даромадга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга бўлган шахс ҳисобланишининг тасдиғи бўлса .
Агар ушбу иккита шарт бажарилмаса, фоизлар тарзидаги даромадга тўлов манбаида 10% ставка бўйича солиқ солиниши лозим .
Норезидентга даромад суммаси тегишли ставка бўйича солиқ айирилган ҳолда тўланади.
Агар чет эллик Ўзбекистоннинг резидентига айланса, фоизлар тарзидаги даромаддан олинадиган солиқ ставкаси 5%ни ташкил этади .
Иккала вазиятда ЖШШИР мавжуд бўлган тақдирда 10202_9-коди бўйича “Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ” шакли тўлдирилади.
Ҳисобот шаклини қандай тўлдириш ҳақида экспертларнинг тушунтиришларини мисоллар билан бизнинг қуйидаги тавсиямизда ўқинг: