Ходимларнинг дам олиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни қўллаш мумкинми

preview

“Корхона турфирма билан шартнома тузди ва ходимларининг тоғ ён бағрида дам олиши учун тўловни амалга оширди. Турфирма “меҳмон уйида яшаш ва дам олиш” формулировкаси билан ЭҲФ тақдим этди. 

Ходимларнинг бундай тарзда дам олиши учун тўловга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими? Буни “Норма” эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:

 

– Иш берувчининг байрам тантаналарини ўтказиш харажатлари ва ходимларнинг дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлари:

  • жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди .

Агар даромад олган ходимлар доирасини ва муайян ходимнинг даромадини аниқлашнинг имкони бўлмаса, корхона ушбу нормадан фойдаланишга ҳақли.

Шунингдек, 2018 йил 10 февралдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар иш берувчининг туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон бўйлаб туристик турларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб ташланади .

Эътибор беринг

Сиз мазкур преференция ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлисиз, агар:

  • туризм хизматларини тақдим этган турфирма туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлса;
  • сиз томондан сотиб олинган хизматлар тур сифатида ҳисобга олинса.

Иш берувчининг бундай харажатлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.

Агар ходимларнинг дам олиши келтирилган шартларга жавоб бермаса

Бу ҳолда ходимлар моддий наф тарзидаги даромад олишади. Даромаднинг ушбу турига :

  • ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинади;
  • ижтимоий солиқ солинмайди.
Эътибор беринг
Корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди .

Бундай вазиятда моддий наф тарзидаги даромадларни қуйидаги тарзда акс эттиринг:

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида – Ҳисоб-китобга 6-иловада ва шу Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида. Моддий наф тарзидаги даромадларни Ҳисоб-китобнинг 011 ва 0110-сатрларида кўрсатманг, сабаби улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига кирмайди ;
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобида – Ҳисоб-китобга 2-илова 0119-сатрининг 3 ва 4-устунларида.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text183994_hodimlarning_dam_olishi_uchun_haq_tulashda_imtiezni_qullash_mumkinmi