ЖШДС ҳисоб-китобида ижарага берувчининг даромадлари қандай акс эттирилади

preview

Кўп корхоналарда карантин шароитларида ижара учун тўловни амалга оширишда вақтинчалик қийинчиликлар юзага келди. Тўланиши лозим бўлган ижара тўловлари ҳисоблаб ёзилади, бироқ ҳисоб-китоб ойида тўлов амалга оширилмайди. Агар бунда мол-мулк жисмоний шахсдан ижарага олинса, корхона – солиқ агенти уларнинг ижарадан олинган даромадларини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириши керак. «Норма»нинг эксперти Замира ЖЎРАЕВА юзага келган вазиятда буни қандай тўғри амалга оширишни сўзлаб берди.

- Жисмоний шахс-ижарага берувчининг даромадлари уларни тўлаш пайтидан қатъи назар ҳисоблаб ёзиш пайтида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак.

Солиқ агенти солиқ солиш мақсадларида ҳисобни ҳисоблаш усули бўйича миллий валютада юритади. Бинобарин, жисмоний шахс-ижарага берувчининг даромадлари уларни ҳақиқатда тўлаш пайтидан қатъи назар ҳисоблаб ёзиш пайтида ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак.

Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўланади. Мазкур ҳолатда солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати тўлаш муддатидан олдин келиши боис, тегишинча, жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинган ЖШДС ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўланиши керак.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text159211_jshds_hisob-kitobida_ijaraga_beruvchining_daromadlari_qanday_aks_ettiriladi