Корхона овқатланишни таъминласа ва ходимлар учун солиқни тўласа

preview

“Корхона ишдан кейин қоладиган ходимлар учун таом сотиб олади. Бунда ушбу суммалардан ЖШДС ва ижтимоий солиқни у ўз ҳисобидан тўлайди. Бу корпоратив ҳисоб сиёсатида ёзилган”

Бундай вазиятда солиқларни қандай тўғри ҳисоблаб чиқаришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

– Агар бунинг имкони бўлса, айнан қайси ходимлар ва қандай суммада даромад олганлигини ҳисобга олинг. Агарда бу мураккаб бўлса, у ҳолда харид суммасини барча ходимларга тенг бўлинг.

Ташкилотнинг тушлик/кечки овқат қийматини қисман сўндиришга харажатлари – бу ходимларнинг компенсация тўловлари тарзидаги даромади. У меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киради ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади .

Агар корхона жисмоний шахснинг ЖШДСни тўлаш бўйича қарзини ўз маблағлари ҳисобидан ҳисобдан чиқарса , жисмоний шахслар учун – бу моддий наф тарзидаги даромад. Корхона учун эса – бу фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланмайдиган харажат .

Шунингдек эслатиб ўтамиз, ходимларни овқатлантириш қиймати, корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига олиб бориладиган харажати сифатида – бу ҚҚС солинадиган айланма .

Сизнинг ҳолатингизда, ҳисоб-китоб формуласи бундай тарзда бўлади:

  • Ходимнинг умумий даромади = овқатлантириш қиймати* + ЖШДС**.

* Даромад умумий суммасининг 88%и;

** Ходимнинг умумий даромадининг 12%и.

Корхона ҳисобидан кечки овқатга харажатлар бўйича солиқлар ҳисоб-китоби:

2022 йил сентябрда кечки овқат тановул қиладиганларнинг Ф.И.О.

Кечки овқатга харажат (КПК орқали 200 000 сўм миқдорида)

ЖШДС солиқ базаси = Кечки овқатга харажат суммаси: (1–0,12)

ЖШДС суммаси (12%)

Ижтимоий солиқ суммаси (12%)

Иванов И. И.

100 000,00

113 636,36

13 636,36

13 636,36

Акбаров А. А.

100 000,00

113 636,36

13 636,36

13 636,36

Жами

200 000,00

227 272,72

27 272,72

27 272,72

Эътибор беринг
Агар сизнинг ходимларингиз ишдан кейин қолишса, Меҳнат кодекси нормаларига риоя қилиш лозим: иш вақтидан ташқари иш ва тунги вақтдаги иш учун қўшимча ҳақ тўланиши лозим .

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text184384_korhona_ovqatlanishni_taminlasa_va_hodimlar_uchun_soliqni_tulasa