Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кўчмас мулкни чет эллик шахс сотганда солиқларни ким тўлайди
Чет эллик шахс (норезидент) Ўзбекистон фуқаросига ўз кўчмас мулкини сотди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ ушбу вазиятда ЖШДСни ким тўлаши кераклиги, уни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкинлигини тушунтириб берди:
– Норезидент Ўзбекистондаги манбалардан даромад олганида солиқ тўловчи деб эътироф этилади . Бунда унинг даромадларига солиқ солиш тўлов Ўзбекистон ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигига боғлиқ бўлмайди .
Норезидентларнинг даромадларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади .
Бундай битим бўйича ЖШДСни жисмоний шахс – харидор тўлайди. У солиқ агенти ҳисобланиб, солиқни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак .
Норезидент мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромад объектни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади.
Сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқни ушлаб қолади .
Норезидентнинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадга қуйидаги ставкада солиқ солинади (26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонун таҳриридаги СК 382-м. 3-б.):
- 2022 йил 1 майгача – 20%;
- 2022 йил 1 майдан – 12%.
Солиқ суммаси 30 млн сўмни (250 млн сўм х 12%) ташкил этади.
Харидор солиқ чегирилган сумма – 420 млн сўмни (450 – 30) норезидентга ўтказиши керак.
Харидор норезидентга даромад тўлаётганда солиқни ушлаб қолмаса
Бу ҳолда харидор (солиқ агенти) ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни ўз ҳисобидан бюджетга ўтказиши шарт .
Харидор қандай йўл тутиши лозим
Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадларига солиқ солиш тартиби СК 356-моддасида қайд этилган:
1) қийматни кўрсатган ҳолда кўчмас мулк олди-сотди шартномасини тузинг.
Бунда харидор ёки сотувчи шартномани имзолаш ваколатини ишончнома бўйича ишончли шахсга бериши, олди-сотди битимини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаши мумкин ва ҳ.к.;
2) норезидентда мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, уларнинг кўчирма нусхасини олинг;
3) тўланадиган солиқ суммасини ҳисобланг;
4) кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органига норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этинг;
5) ҳисоб-китобга мол-мулк олди-сотди шартномасининг кўчирма нусхаси ҳамда норезидентнинг сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхаларини илова қилинг. Мол-мулкни сотиб олиш қиймати ҳисоб-китоб тузиладиган валютада ифодаланмаган бўлса, уни МБнинг мол-мулкни сотиб олиш санасидаги курси бўйича ҳисоб-китоб тузилаётган валютага қайта ҳисоблаб чиқаринг;
6) солиқ органлари солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан 10 иш куни ичида солиқ суммасини кўрсатган ҳолда тўлов хабарномасини ёхуд норезидент томонидан реализация қилинган мол-мулкдан олинган солиқ бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ёзиб беради;
7) солиқни сотиб олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар бюджетга тўланг;
8) солиқ органига солиқ тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этинг ва солиқ бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома олинг. Уни 1 иш куни ичида олиш мумкин;
9) барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан – солиқ органининг солиқ бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномасини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиб, мулк ҳуқуқини расмийлаштиринг.
Қуйидаги тавсиялардан янада фойдали маълумотларни топасиз:
- Солиқ солиш мақсадида қайси мулкий даромадлар жами даромадга киритилади;
- Чет эллик шахснинг солиқ мақоми қандай аниқланади;
- Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш учун халқаро шартномалар қоидалари қандай қўлланилади;
- Якка тартибдаги тадбиркор – чет эллик шахс хизматлар кўрсатса, кимга қандай солиқлар тўланади.