Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ННТ норезидентларни тренинг ўтказишга таклиф қилса
“ННТ халқаро ташкилотлар грантлари ҳисобига фаолият юритади. Грант лойиҳаларидан бирида Ўзбекистонда маслаҳатлар ва тренинглар ўтказиш учун чет эллик мутахассисларни таклиф қилиш режалаштирилмоқда. Жисмоний шахслар–норезидентларнинг барча харажатларини (транспорт, суткалик, ПЦР харажатлари) ва гонорарлар тўлашни ННТ ўз зиммасига олади”.
Бу ҳолда ННТда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
– ННТда ЖШДСни ушлаб қолиш ва ижтимоий солиқ ҳисоблаш мажбуриятлари юзага келади.
Солиқ солиш мақсадларида чет эл фуқароларига тўловлар қуйидаги тарзда таснифланади:
- маслаҳатлар ва тренинглар ўтказиш учун гонорар – бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ;
- мутахассислар билан фуқаролик ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар тузишда транспорт ва озиқ-овқат харажатларини қоплаш – бу моддий наф тарзидаги даромадлар ;
- яшаш ва ПЦР тестини ўтказиш харажатларини қоплаш – шунингдек моддий наф тарзидаги даромадлар .
Жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва моддий наф тарзидаги даромадларига ННТда - солиқ агентида ЖШДС солинади .
Чет эл фуқароларининг даромадларига Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади .
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ҳам ижтимоий солиқ солинади .
Нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва улар устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумларга фойда солиғи солинмайди, башарти СКнинг 58-моддаси шартларига риоя қилинса .
Агар ННТ маслаҳатлар ва тренинглар ўтказишни мақсадли тушумлар ҳисобидан молиялаштирса, ушбу харажатлар солиқ солиқ мақсадларида ҳисобга олинмайди.