Собиқ ходимларга кўрсатилган моддий ёрдам солиққа тортиладими

preview

Корхона жамоа шартномаси асосида ўзининг собиқ ходимлари - пенсионерларга пул ва совғалар шаклида моддий ёрдам кўрсатади. Ушбу тўловлардан ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўланадими? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

 

– “Собиқ иш берувчидан ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турдаги ёрдамга солиқ даври - календарь йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари доирасида ЖШДС солинмайди .

Агар совғалар қиймати ва (ёки) моддий ёрдам суммасининг жами календарь йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 бараваридан ошса, ошган суммадан ЖШДС ҳисоблаб чиқаринг, уни жисмоний шахсдан ушлаб қолинг ва бюджетга тўланг (корхона - солиқ агенти) .

Ишламайдиган пенсионерларга ажратилган  бундай тўловлар:

  • жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради ;
  • ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилмайди ”.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text177110_sobiq_hodimlarga_kursatilgan_moddiy_erdam_soliqqa_tortiladimi