Суд орқали мулкни қайтариш учун давлат божини қандай тўлаш керак

preview

«Икки хўжалик юритувчи субъект мулкдан вақтинча бепул фойдаланиш шартномасини тузган бўлиб, унга кўра шакл комплектлари топширилган. Энди мулкдор шартномани бекор қилиб, ўз мулкини қайтармоқчи, аммо фойдаланувчи уни қайтаришни истамаяпти. Шартномада мулкнинг қиймати (даъво предмети) кўрсатилмаган бўлса, судга даъво билан мурожаат қилишда давлат божини қанча миқдорда тўлаш керак?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Собир НУРБЕРДИЕВ жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш имкониятини расмийлаштиринг.

 

– Мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъво баҳоси мулк қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Даъво баҳосига даъво аризасида кўрсатилган неустойка суммалари ҳам киритилади.

Даъво баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда уни суд белгилайди ИПК 114-м..

Тегишли равишда, сиз мулк қийматидан келиб чиқиб давлат божини тўлашингиз керак. Бу ҳолда уни корхонангизнинг бухгалтерия ҳужжатлари бўйича (баланс қиймати) аниқлаш мумкин.

Агар сиз даъво аризасида мол-мулкни талаб қилиб олишда даъво суммасини кўрсатмасангиз, судья даъво аризасини қабул қилиб, даъвонинг тахминий нархидан келиб чиқиб, тўланиши лозим бўлган давлат божининг миқдорини олдиндан белгилайди.

Агар суд қарор чиқарганда даъвонинг умумий суммаси кўпайса, давлат божи даъвонинг кўпайган суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳосил бўлган фарқ бюджет даромадига – даъвогардан ёки даъво тўлиқ қаноатлантирилганда – жавобгардан ундирилади 06.01.2020 й ЎРҚ-600-сон 19-м. 15-қ..

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text205680_sud_orqali_mulkni_qaytarish_uchun_davlat_bojini_qanday_tulash_kerak