Янгиликлар

Бош бухгалтернинг таъбирномаси

30.12.22
Маълумки: Янги йил арафасидаги – 31 декабрдан 1 январгача бўлган тушлар Янги йил тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади ва кўпинча рўёбга чиқади. Биргаликда “Бош бухгалтернинг таъбирномаси”ни кўриб чиқамиз, кўрадиган тушимиз нима ҳозирлаётганлигини кўрамиз...

Хизматлар, донабай реализация ва юк ташиш учун қандай ўлчов бирлиги танланади

21.12.22
ДСҚ ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қўлланиладиган ўлчов бирликларини мақбуллаштиради. Хусусан, регулятор юк ташиш, хизматлар ва товарларни донабай реализация қилиш учун ўлчов бирликлари бўйича тушунтириш берди. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:

Ўзбек тилидаги МҲХС ҳуқуқий ҳужжат расмий мақомини олди

14.12.22
Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3400, 2022 йил 13 декабрда кучга кирган.

7 декабрдан давлат божи ставкалари пасайтирилди

12.12.22
2022 йил 6 декабрдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-808-сон Қонунга мувофиқ, бир қатор ҳужжатларни тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари пасайтирилди. Norma.uz портали бу ҳақда хабар берди.

Жорий ҳафта учун 4 та муҳим вазифа

12.12.22
Яқин кунларда 2022 йил ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этишни якунлаб, ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМдаги МХИКни текширамиз. Улар яна ўзгарди… Buxgalter.uz эслатиб ўтади:

2022 йил декабрда нималар ўзгаради

02.12.22
Бухгалтерия учун декабрь ойи – қизғин палла, у тез ўтиб кетади. Ушбу даврда қонунчиликдаги муҳим ўзгартиришлардан бехабар қолмаслигингиз учун buxgalter.uz «Корхона юристи» электрон маълумотнома тизими билан ҳамкорликда сиз учун қуйидаги шарҳни тайёрлади:

Buxgalter Pro тизимида ҳисоб сиёсати конструктори ишга тушди!

01.12.22
Йил тугашига жуда оз вақт қолди. Бу 2023 йил учун ҳисоб сиёсатини шакллантириш пайти келганини англатади. Бунинг учун бизнинг ҳисоб сиёсати конструкторидан фойдаланишингиз мумкин! У ташкилотингизнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда ҳаммасини ўзи бажаради, фақат саволларига аниқ жавоб бериб, унга бироз ёрдам берсангиз бас. «Ҳисоб сиёсати конструктори» сервисини Norma компанияси яратган маҳсулот – Buxgalter Pro ахборот-маълумотнома тизимининг VIP тарифидан фойдаланувчиларнинг барчаси ишлата олади.

Диққат! ЭҲФни расмийлаштириш қоидалари ўзгартирилди

23.11.22
2022 йил 2 ноябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларини 1 календарь кун ичида кўриб чиқиш зарур. Харидор ҳужжатни тасдиқлаши ёки, унда кўрсатилган маълумотларга қўшилмаса, уни рад этиши мумкин. Асосийси – бунга календарь сутка давомида улгуриш керак. 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 6-илованинг 6-банди билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-бандига тегишли ўзгартириш киритилган.

Чеклардаги хатоларни 10 декабрга қадар тузатишга улгуринг!

22.11.22
ДСҚ 2022 йилнинг 10 декабрига қадар 2022 йил 1 январдан бошлаб хатолар билан урилган онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. Фақат харидорлар улар бўйича кешбэк олган чекларга тузатиш киритиш мумкин эмас. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Импорт қилинадиган озиқ-овқат товарлари учун божхона имтиёзлари узайтирилди

21.11.22
Тасдиқланган рўйхат бўйича истеъмол товарларини олиб кириш учун божхона божи ноль ставкаларининг амал қилиши 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди. Бу Президентнинг 2022 йил 17 ноябрдаги ПФ-251-сон Фармонида назарда тутилган.

Кичик бизнесга МҲМС нима учун керак

21.11.22
Маълумки, кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисобни юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. БҲМС эса, тегишинча, тарихда қолади. МҲМСга асос қилиб “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” олинган бўлиб, у БҲМСдан бир қатор қоидалар билан тўлдирилган. Бунда янги стандартга бухгалтерлар Ўзбекистонда дуч келмайдиган қоидалар – гиперинфляция, акция асосида тўлаш ва бошқалар киритилган. Нима учун бундай қоидалар ва умуман МҲМС кераклигини ОТБ маслаҳатчиси Иан РИТЧИЕ тушунтирди:

2024 йилга қадар бухгалтерия ҳисобида нималар ўзгаради

16.11.22
Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқда. Мақсад – бухгалтерия ҳисоби тизимини амалдаги СК билан келишиш, қонунда МҲХСнинг жорий этилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерларнинг касб малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзгартиришлар бухгалтерларнинг малакаси ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар тақдим этувчи аутсорсинг ташкилотлари фаолияти масалаларига дахл қилади. Нималар ўзгаришини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори Иброҳим АҲМАДХОНОВ тушунтирди:

Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (3-қисм)

15.11.22
2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади. Киритилган янгиликларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзод, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (2-қисм)

14.11.22
Таътиллар, аниқроғи ҳар йилги меҳнат таътили билан боғлиқ янгиликларни кўриб чиқишни давом эттирамиз. Бўлғуси ўзгартиришларни kadrovik.uz учун юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова махсус тушунтиришди:

Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (1-қисм)

14.11.22
Янги Меҳнат кодексидаги кўплаб ўзгаришлар йиллик меҳнат таътили, ижтимоий ва бошқа таътилларни тақдим қилишга тегишли. Кадрлар бўйича ходим бошқа янгиликлар билан танишишни кейинга суриши мумкин, лекин таътиллар жадвалини кўп ўтмай – декабрь ойида тузишига тўғри келади. Шунинг учун у ўзига, иш берувчи ва ходимларга ортиқча муаммолар туғдирмаслик учун кўп масалаларни ҳозирдан яхши тушуниб олишга ҳаракат қилиши керак. Kadrovik.uz бу борада юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова томонидан тақдим қилинган тушунтиришлар учун миннатдор.

Дори воситалари реализаторлари ПҚ-411-сон қарор талабларига қандай риоя қилишади

14.11.22
2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарор фармацевтика тармоғининг кўп йўналишларига дахл қилган. Импорт ва ишлаб чиқаришдан якуний истеъмолчига қадар дори воситаларига чекланган устама ҳисоблаб чиқариладиган “дори воситалари ва тиббий буюмларнинг базавий қиймати” бухгалтерлар учун ушбу ҳужжатдаги муҳим банд бўлди. Улгуржи савдо учун чекланган устама базавий қийматнинг 15%ини, чакана савдо учун – харид қийматининг 20%ини ташкил этади. (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 1-илова) (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 2-илова). Ўзгартиришлар ҳақида фармацевтика фаолиятида бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича маслаҳатчи Лола КАРИМОВА (CAP, DipIFR) buxgalter.uz учун махсус гапириб берди:

Ҳисобот тартиб-таомилини мақбуллаштириш тўғрисидаги Қарорда бухгалтерни қувонтирадиган 7 та янгилик

11.11.22
Хушхабар! Президент корхоналар бухгалтерларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳар чораклик молиявий ҳисоботни топшириш заруратидан халос этди! Бу Президентнинг 10 ноябрдаги “Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида назарда тутилган. Айтиш мумкинки, бухгалтерларнинг ҳисоб ва ҳисоботни глобал автоматлаштириш бўйича чеккан азоблари ниҳоят бироз ўзини оқлай бошлади... Биз тўлиқ 7 та муҳим ўзгартиришларни санадик. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Тўлов иловаси қачон фискал чек бериши керак

07.11.22
2022 йил 1 ноябрда тўлов сервислари тўловнинг айрим турларини, шу жумладан жойларда, QR-код орқали тўлов ва масофадан тўловнинг айрим турларини тўхтатиб қўйдилар. Шу куни кечга томон уларнинг иши тикланди. Ушбу ҳолат такрорланиши мумкинми, бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин? Buxgalter.uz эълон қилинган арзномаларни ўрганиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашиб, муайян хулосаларга келди. Улар онлайн-НКТ тизимини янада ривожлантириш ва солиқ маъмуриятчилигини автоматлаштиришда фойдали бўлишига умид қиламиз.

Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади

04.11.22
Сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилади. Бу 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚда назарда тутилган. Ҳужжат тафсилотлари norma.uz порталида келтирилган:

2022 йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради

31.10.22
1 ноябрдан қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: