Янгиликлар
04.11.25
Янги ходимларга ЖБПТ (жамғариб бориладиган пенсия тизими) учун сўровномаларни қандай очасиз? Биласизми, буни янги «автоўтиш» функцияси туфайли бевосита ЖБПҲ электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимида осон ва энг муҳими – тез бажариш мумкин.
Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:
03.11.25
2026 йил 1 январдан иқтисодиёт учун тизимли аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналар банк кредитлари ва ташқи қарзлар бўйича умидсиз қарздорлик юзага келиши хатарлари тоифалари бўйича қўшимча равишда таснифланадилар. Бу масалани тартибга солувчи Низом 27 октябрдан кучга кирди. Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
31.10.25
2025 йил ноябрь ойида айрим ташкилотлар статистика бўйича ҳисобот топширишлари керак. Энг сўнгги саналар – 5 ва 18 ноябрь.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
31.10.25
ҚҲТБТда Президентнинг «Электр энергияси учун «яшил тарифлар»ни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
31.10.25
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди.
30.10.25
Ўзбекистонда ижтимоий суғурта тизими такомиллаштирилмоқда. Нафақалар аввалгидек фақат расман банд бўлган фуқароларга тўланиши кўзда тутилган. Лекин тўлов манбаси ўзгаради.
Тафсилотлар buxgalter.uz шарҳида:
30.10.25
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори билан қуйидагиларга тузатишлар киритилди:
– Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш тартиби тўғрисидаги низомга – рецепт билан бериладиган дори воситаларига чекланган савдо устамасини белгилаш қисмида;
– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
29.10.25
2025 йил ноябрь ойида ўзбекистонликларни рақамлаштиришнинг навбатдаги босқичи кутмоқда: янги рақамли платформалар, давлат хизматларидан фойдаланишнинг кенгайтирилган имкониятлари, божхона органларининг яна бир иловаси...
Ноябрь ойидаги ушбу ва бошқа ўзгаришлар – buxgalter.uz шарҳида батафсил:
29.10.25
27.10.2025 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 676-сонли қарори кучга кирди.
Бу соҳадаги ўзгаришлар ва корпоратив автомобилда ЙҲҚ бузганлиги учун жарима солиш тўғрисида қарор олган ташкилотлар учун чек-варақ ҳақида батафсил маълумотни buxgalter.uz шарҳида топишингиз мумкин:
28.10.25
Президентнинг ПҚ-189-сон қарорида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантирувчи инвесторлар учун салмоқли имтиёзлар пакети, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
27.10.25
21.10.2025 йилдаги янги 662-сонли ВМҚ билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга муҳим ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, рейтингнинг янги мезонлари қўшилди, қўшимча кўрсаткичларнинг бир қисми асосий кўрсаткичларга ўтказилди, балларни ҳисоблаш қоидалари қайта кўриб чиқилди.
Ҳужжат 22 октябрдан бошлаб кучга кирди. Айнан нималар ўзгарганини кўриб чиқамиз:
24.10.25
Президентнинг 21.10.2025 йилдаги ПҚ-313-сон қарори билан йўлдош алоқа тизимини жорий этиш бўйича фаолият талаблари белгиланди. Шунингдек – йўлдошли интернет операторлари учун солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари белгиланди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
24.10.25
2021-2026 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий этиладиган товарлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Бу 21.10.2025 йилдаги 662-сонли ВМҚда назарда тутилган.
Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:
23.10.25
Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сонли қарорига 3-иловага мувофиқ «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» ДУК Солиқ қўмитаси ҳузуридаги акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Buxgalter.uz бу жараёнда ЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгармаганлигини аниқлаб чиқди:
22.10.25
Ген-модификацияланган организмларни (ГМО) ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё ва трансёғлар, шу жумладан техник пальма ёғи мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ГМО, хомашё ва трансёғлардан фойдаланишни тақиқлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМҚ лойиҳаси ҚҲТБТда 1 ноябрга қадар муҳокама қилинади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
21.10.25
Солиқ қўмитаси ўзининг расмий каналида фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашга ўтиш мақсадида жорий ҳисобот даврида олинган жами даромаднинг қанча чегаравий суммасини ҳисобга олиш кераклигини маълум қилди.
Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:
21.10.25
Расмий ҳужжатларга апостилни my.gov.uz сайти орқали онлайн қўйиш мумкин.
Буни қандай амалга ошириш ҳақида сўзлаб берамиз:
20.10.25
2026 йил 19 январдан бошлаб сифатсиз маҳсулотини ўз вақтида қайтариб олган тадбиркорлар учун жавобгарлик енгиллаштирилади ва унга сертификат берган мувофиқликни баҳолаш органлари учун жавобгарлик кучайтирилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
20.10.25
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар учун яна бир назорат воситаси жорий этилмоқда.
2026 йил 19 январдан бошлаб Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги янги Низом кучга киради. Ҳужжат ушбу таҳлил асосида субъектларни хавф даражалари бўйича тартиблашни назарда тутади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
17.10.25
2026-2027 йилларда электротехника саноати корхоналари айланма маблағларини тўлдириш ва мис хомашёсини сотиб олиш учун зарур кредитларни имтиёзли шартларда олишлари мумкин бўлади. 2026 йил 1 январдан бошлаб улар учун ўз маҳсулотларини экспорт қилишда БЮДни тўлдиришда янги шарт қўшилади.
Президентнинг 15.10.2025 йилдаги ПҚ-304-сон қарори билан белгиланган янгиликлар тўғрисида – buxgalter.uz шарҳида: