Янгиликлар
07.09.26
Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-174-сон Фармони импорт тўловларини кечиктириш ёки камайтириш усули сифатида божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланишни маъносиз қиладиган янги нормаларни жорий этади.
Виждонли қайта ишловчиларга ўзгаришлар таъсир қилмайди. Янгиликлар тафсилотларини buxgalter.uz шарҳида билиб олинг.
05.09.26
ТИФнинг барча иштирокчилари икки шартга риоя қилган тақдирда ҚҚСни ўзаро солиқ-божхона ҳисобига олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларга қўйиладиган талаблар юмшатилди. Божхона божи бўйича имтиёзларнинг қўлланилиши устидан назорат кучайтирилади.
Ушбу ва бошқа ўзгаришлар Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-174-сон Фармонида назарда тутилган. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
04.09.26
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-174-сон Фармонига мувофиқ, инвойс билан расмийлаштирилган ташқи савдо битимлари бўйича ҳисоб-китобларнинг янги қоидалари кучга киради. Айнан нималар ўзгаргани ва қандай мажбуриятлар сақланиб қолгани ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
03.09.26
Компания товарни ҚҚС билан қайта сотиб олиб, ҳисобга киритиш учун уни етказиб берувчига қайтарди. Солиқчилар ушбу операцияда товарни қайтаришни эмас, балки реализация қилишни кўришди ва партиянинг тўлиқ қийматига ҚҚС ҳисоблашди. Вазиятни аудитор, «Аркад Аудит» аутсорсинг компанияси раҳбари Наталья ТУРАЛИНОВА таҳлил қилади.
03.09.26
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда миллий статистика тизимини ислоҳ қилиш режалари билан танишди. Янги модель маълумотлар йиғишни тартибга солиш, яширин айланмаларни қонунийлаштириш ва ҳалол бизнес учун маъмурий юкни камайтиришга қаратилган.
02.09.26
Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот вазифаларини амалга ошириш бўйича Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон Фармони бизнесга маъмурий босимни камайтириш, жарима амнистиялари, «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойилини жорий этиш ва молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган.
Ўзбекистон тадбиркорлари қандай солиқ имтиёзлари ва преференцияларга эга бўлишди – buxgalter.uz сайтидаги шарҳда.
02.09.26
Президентнинг 27.08.2026 йилдаги ПФ-176-сон Фармони билан 2027 йил 1 январгача давом этадиган бир марталик акция эълон қилинди: экспортчилар муддати ўтган «қарздорлик»ни ўз маблағлари ҳисобидан тўлашлари мумкин.
Акция шартлари ва чекловлари, активларни қайтармаганлик учун жаримани камайтиришнинг янги асослари ҳақида buxgalter.uz шарҳида:
28.08.26
2026 йил сентябрь ойида компаниялар ва фуқароларни кўплаб ўзгаришлар кутмоқда – маданият соҳаси учун кенг кўламли солиқ таътилларидан тортиб, иш ҳақининг оширилиши, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги янги хавфсизлик талаблари ва давлат ижтимоий тўловлари тизимининг рақамлаштирилишигача.
Бухгалтерлар учун 2026 йил сентябрь ойи БҲМ ва МҲТЭКМнинг индексация қилиниши туфайли иш ҳақи, таътил пули ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китобларида ўзгаришларни олиб келади.
Келгусидаги ўзгаришлардан хабардор бўлиш учун 2026 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларнинг анъанавий шарҳимиз билан танишинг.
26.08.26
Иш ҳақини ҳисоблаш кўп вақт олмаслиги керак. Аммо амалда бухгалтер ҳар ой ҳужжатларни тайёрлаши, тўловларни расмийлаштириши ва янги ходимларни тизимга улашига тўғри келади. TBC Biznes иш ҳақи лойиҳаси бу жараёнларни соддалаштиради: хизматга банкка бормасдан, қоғоз ҳужжатларсиз, тўлиқ онлайн тарзда уланиш мумкин.
25.08.26
«Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди (Лойиҳа ID: 9893).
Муҳокамада 2026 йил 8 сентябргача regulation.adliya.uz порталидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бизнес учун қандай ўзгаришларни олиб келиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида:
25.08.26
Солиқ қўмитаси ўзининг Телеграм-каналида «Шубҳали ҳолатлар» сервиси такомиллаштирилганини маълум қилди. Ушбу имконият солиқ тўловчиларга рақамли маркировкалаш билан боғлиқ хатоликлар ва номувофиқликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда мустақил равишда бартараф этиш имконини беради.
Муҳим
25.08.26
Сентябрь – фаол иш ва чорак ҳисоботларини топшириш ойи. Бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш учун ойнинг муҳим вазифаларини бир чек-листга жамладик. Кузни шошилинч ишлардан холи бошлаш учун тақвимингизни текшириб чиқинг.
24.08.26
2026 йилдаги Мустақиллик куни ўзбекистонликларга узоқ дам олиш кунларини тақдим этади.
19.08.26
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йил 18 август куни Хива шаҳрида тадбиркорлар билан ўтказилган «Очиқ мулоқот»да билдирилган ташаббуслар бухгалтерия хизматларининг иш юкламаси, вазифалари хусусияти ва масъулият доирасини сезиларли даражада ўзгартиради.
Бухгалтерлар фаолиятига бевосита дахлдор бўлган асосий йўналишлар – buxgalter.uz шарҳида:
18.08.26
13.08.2026 йилдаги ЎРҚ-1164-сон Қонун билан «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими жорий этилмоқда. Бу мулкдор учун фаолиятни тезроқ бошлаш имконияти бўлса, бухгалтер учун – янги саволлар демакдир.
Амалиётда нималар ўзгариши ва бухгалтер нималарга дуч келиши мумкинлигини buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз:
18.08.26
Асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, бизнеснинг янги тоифалари, тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона реестри ва хусусийлаштириш натижаларининг ҳуқуқий дахлсизлиги – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун фаолият шартларини ўзгартирадиган ЎРҚ-1168-сон Қонун (17.08.2026 й.) имзоланди.
Бизнес ва давлат ўртасидаги муносабатларда нималар ўзгарди, энди қонун билан қандай преференциялар кафолатланади – buxgalter.uz шарҳида:
18.08.26
Президентнинг 14.08.2026 йилдаги ПҚ-294-сон қарори Ўзбекистонда муддатли тўлов (bnpl-хизматлар ва товар кредити) соҳасини тартибга солади. Янги қоидалар 2027 йил 1 январдан кучга киради ва товарларни муддатли тўлов асосида сотишда шаффофликни ошириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Муддатли тўлов хизмати операторлари сифатида кимлар тан олинади ва уларга қандай талаблар қўйилади – buxgalter.uz шарҳида:
14.08.26
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи биринчи миллий стандарт – 77-сонли МҲМС «Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот» тасдиқланди.
Стандарт 2028 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. Ушбу санагача ННТлар амалдаги қоидалар асосида ҳисобни юритадилар ва ҳисоботларни топширадилар.
Нималар ўзгаришини – Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби услубиёти ва аудиторлик фаолиятини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асал ҲОШИМОВА билан биргаликда buxgalter.uz сайтида таҳлил қиламиз.
13.08.26
Хитой бўйлаб саёҳат қилар экан, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маҳаллий ҚҚС тизимини ичидан ўрганди: QR-кодли касса чекларидан тортиб, экспортда солиқни қайтаришнинг нозик жиҳатларигача.
Buxgalter.uz илтимосига биноан у 2026 йилдан бошлаб ХХРнинг янгиланган солиқ тизими қандай ишлаши ва унинг Ўзбекистон амалиёти билан ўхшашликлари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди:
13.08.26
«Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари тасдиқланди. Низом (11.08.2026 й. АВ рўйхат рақами 3921-сон) фермер хўжаликларига бухгалтерия хизматларини кўрсатиш регламентини мустаҳкамлаб қўяди. Ҳужжат кимлар давлат ҳисобидан ҳисобга олиш хизматларининг тўлиқ спектридан фойдаланиши мумкинлигини, қайси тоифаларга эса шартнома асосида пулли асосда хизмат кўрсатилишини белгилайди.
Фермерларга қандай хизматлар ва қандай шартларда тақдим этилиши ҳақида – buxgalter.uz шарҳида ўқинг.