Янгиликлар

Ижтимоий тармоқлардаги реклама харажатларига КПКдан ҳақ тўлашга рухсат берилди

23.05.23
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлар хорижий ижтимоий тармоқлардаги реклама хизматлари учун корпоратив валюта карталари ёрдамида ҳақ тўлашлари мумкин. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сон қарорида назарда тутилган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Корхоналарга “яшил энергия” сертификатлари нима учун керак

17.05.23
2023 йил 1 июлдан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияни истеъмол қилиш меъёрини тўлиқ бажармаган юридик ва жисмоний шахслар етишмаган энергия улушини “яшил энергия” сертификатларини сотиб олган ҳолда қоплашлари мумкин. Бу Президентнинг 12.05.2023 йилдаги ПҚ-156-сон қарорида назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Туроператорларга 5 нафардан ортиқ чет элликларга хизмат кўрсатгани учун 20% ҚҚС қайтарилади

11.05.23
2023 йил 1 майдан 2024 йил 1 июлга қадар туроператорларга 5 нафар ва ундан ортиқ чет эллик туристларга жойлаштириш, транспорт, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарорида назарда тутилган.

2023 йил 1 майдан нималар ўзгаради

01.05.23
1 майдан қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Buxgalter.uz улардан энг муҳимларининг шарҳини тайёрлади:

Ёш ходимлар учун ижтимоий солиқ ПФ-61-сон Фармон бўйича қандай қайтарилади

01.05.23
2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда давлат иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини тўлиқ қоплаб беради. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармонида назарда тутилган.

Россия компанияларининг “масофадан” ишлайдиган ходимларига ЖШДС ставкаси 30%гача оширилади

26.04.23
Қонун чиқарувчилар Россия компанияларига чет элда туриб ишлайдиган ходимлардан ЖШДСни 30% ставка бўйича ундириш мажбуриятини юклашни режалаштиришмоқда. Бундай қонун лойиҳаси РФ Давлат думасига киритилган. Агар у ўзгартиришсиз қабул қилинса, норма 2024 йил 1 январдан кучга киради.

Транспорт вазирлиги юкларни ташиш ва транспортда ташувлар ҳужжатларига оид йўриқномани ишлаб чиқди

14.04.23
Транспорт вазирлиги юкларни ташиш ва транспортда ташувлар учун ҳужжатларни тузиш, тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича йўриқномани ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТда жойлаштирилган, уни муҳокама қилишда 2023 йил 22 апрелга қадар иштирок этиш мумкин. Йўриқноманинг қабул қилиниши билан йўловчи ташувларини амалга оширувчи транспорт воситаларида йўл ва чипта-ҳисоб варақаларининг барча турларининг реквизитларини тўлдириш қоидалари мажбурий бўлади.

Марказий банк асосий ставкани 14%гача пасайтирди

17.03.23
2023 йил 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 15%дан 14%гача пасайтирди.

Брендларни импорт қилувчилар реестри қандай шакллантирилади

13.03.23
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турлари бўйича импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади. Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 йилдаги 99-сон қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилади:

Жисмоний шахслар айрим тўловлар бўйича воситачилик ҳақи тўлашдан озод этилади.

13.03.23
2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган айрим тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг 1%игача, бироқ Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши мумкин.

Бизнес 3 йилга янги жавобгарлик чораларидан озод қилинади

03.03.23
2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади. Бу ҳақда Президентнинг 28 февраль куни имзоланган Фармонида сўз юритилади.

2023 йил 1 мартдан нималар ўзгарди

02.03.23
Buxgalter.uz қонун ҳужжатларига ўзгартиришларнинг анъанавий ҳар ойлик шарҳини тақдим этади. Қулайлик учун биз 2023 йил 1 мартдан кучга кирган нормаларни жадвалга тўпладик:

E-aktiv тизимини киритиш 2023 йилнинг 1 октябрига қолдирилади

27.02.23
Buxgalter.uz сайти маълумотига кўра, 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv ахборот тизимидан тажриба тариқасида фойдалана оладилар. Тизимдан оммавий фойдаланиш 2023 йилнинг 4-чорагидан бошлаб мажбурий тарзда киритилиши мумкин.

Тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатганлик учун қандай имтиёзларга эга бўлишади

23.02.23
Электр энергетика тизимига юкламани пасайтириш учун давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланувчи тадбиркорларни рағбатлантиради. Нафақат имтиёзлар, балки мажбуриятлар ҳам қўшилади. Бу Президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорида назарда тутилган.

Ўзэнергоинспекция кимни ва қачон текширади

17.02.23
2023 йил 1 мартдан бошлаб Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Ушбу инспекциянинг ходимлари сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини тўсқинликсиз бориб кўришга ҳақли. Буларнинг барчаси Президентнинг 13.02.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали ёзади:

МБнинг ҳисобварақларни очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги янги йўриқномаси нималарни ўзгартиради

16.02.23
Ўзбекистоннинг резидентлари томонидан таъсис этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 майдан бошлаб банкда ҳисобварақларни фаолиятнинг ҳар қандай босқичида масофадан туриб очишлари мумкин. Бу янги Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада назарда тутилган.

2023 йилда ижара тўловининг қандай энг кам ставкаларидан фойдаланамиз

14.02.23
Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

Солиқ узилишига алоқадор корхоналарга текширувлар қандай тайинланади

13.02.23
Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида олди-сотди битимлари солиқ узилишига (ҚҚС кам тўланганлигига) олиб келган корхоналарга нисбатан солиқ текширувларини тайинлайди. Бундай текширувларга кимлар тушади – фақат ҳуқуқбузарларми ёки уларнинг контрагентлари ҳам тушадими? Солиқ идораси тушунтирди:

Бизнесингиз қайси тоифага киришини қандай аниқлаш мумкин

13.02.23
Президентнинг 10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сон Фармони тадбиркорлик субъектларини кичик, ўрта ва йирик бизнесга ажратиш мезонларини белгилади. Корхонага солиқ солиш, имтиёзлар ва преференциялар унинг таснифланишига боғлиқ бўлади.

Интернет орқали нималарни реализация қилиш мумкин бўлмайди

13.02.23
Электрон тижоратда ички ёки ташқи бозорда реализация қилиш чоғида айрим товарлар, ишлар ва хизматлар муомаладан олиб қўйилади ёки муомаласи чекланади. Хусусан, бу – алкоголь, тамаки маҳсулотлари, ун, гречка ва бошқа дон экинлари, чорвачилик маҳсулотлари, айрим қурилмалар турларини таъмирлаш хизмати ва ҳоказо. Бу ҚҲТБТда 17 февралга қадар муҳокама қилинадиган ВМҚ лойиҳасида назарда тутилган. Buxgalter.uz ҳужжат қабул қилиниши билан электрон майдонларда савдони амалга оширувчи тадбиркорларни қандай чекловлар кутишини аниқлаштирди: