Туроператорларга 5 нафардан ортиқ чет элликларга хизмат кўрсатгани учун 20% ҚҚС қайтарилади

preview

2023 йил 1 майдан 2024 йил 1 июлга қадар туроператорларга 5 нафар ва ундан ортиқ чет эллик туристларга жойлаштириш, транспорт, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади. Бу Президентнинг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарорида назарда тутилган.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 майга қадар Ўзбекистоннинг туризм тармоғи субъектлари ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган транспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8702 10, 8702 40, 8702 90) олиб киришда ҚҚСни фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 12 ой муддатга бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин . Шарти: ушбу транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган ва туристларни ташишда фойдаланиладиган бўлиши керак.

Қўшимча равишда – 2023 йил Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида туризм тармоғи субъектлари йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари 8 ва ундан ортиқ ўриндиққа эга бўлган транспорт воситаларини харид қилиш учун 300 млн сўмгача миқдорда молиялаштиришга эга бўлишлари мумкин. Ушбу мақсадлар учун кредит линияларини очадиган банклар рўйхати ОАВда эълон қилиб борилади .

Эътибор беринг

Сизга бизнинг 2023 йилги солиқлар бўйича маълумотномамиз асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text190227_turoperatorlarga_5_nafardan_ortiq_chet_elliklarga_turpaketlar_uchun_20_procentov_qqs_qaytariladi