Сотувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса, харидорлар кешбэк оладими

preview

ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра сотувчи қўллайдиган солиқ солиш тизими харидорларга кешбэк тўламаслик учун сабаб бўла олиши юзасидан тушунтириш бердилар:


– Йўқ, сотувчининг солиқ солиш шакли кешбэк ҳисоблаш ва тўлашга таъсир кўрсатмайди. Қатъий белгиланган шаклда ЖШДС, айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС тўловчиларнинг мижозлари ва харидорлари Soliq мобил иловасида онлайн-НКТ чекларини рўйхатдан ўтказсалар, кешбэк олиш учун тенг ҳуқуқларга эга бўладилар.

 

Кешбэк билан боғлиқ муаммолар юзага келишининг сабаби

Сотувчи ва харидорлардан «чекни рўйхатдан ўтказиб бўлмади», «чек бўйича кешбэк ҳисобланди, бироқ тўланиши маъқулланмади» қабилидаги таъналарни эшитиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, солиқ органи тўлиқ ёки қисман кешбэк тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бунинг эҳтимолий сабаблари Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда санаб ўтилган.

Қуйидаги маслаҳатда бу ҳақда батафсил ўқинг:

Soliq иловаси ҳар бир аниқ ҳолатда рад этиш сабаби ҳақида хабар беради:

  • чекни рўйхатдан ўтказишга уриниш чоғида;

ёки

  • сизни қизиқтираётган чек ёнидаги қизил ёки ҳаворанг «учбурчак» белгисини босиб олиш мумкин бўлган чек бўйича батафсил ахборотда.

Бунга харидорнинг хатти-ҳаракатлари сабабчи бўлган ва у қарорга қўшилмаган тақдирда у солиқ органларига ёки судга мурожаат қилиб, ҳақлилигини исботлаши мумкин.

Харидорлар муаммоларга тўқнаш келмасликлари учун сотувчи:

  • НКТ чекини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга риоя этиши;
  • солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботини топшириш муддатларини бузмаслиги;
  • товарларни ҳисобга олиш қоидаларини бузмаслиги шарт.

Сотувчи ёки харидор кешбэк тўлашни рад этиш сабабини бартараф этгач, у қўшимча ҳисобланиши мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text186798_sotuvchi_qqs_tulovchisi_bulmasa_haridorlar_keshbek_oladimi