Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилди

preview

У Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилади. Идоранинг ўзида ва минтақавий ҳокимликларда бир қатор таркибий ўзгаришлар рўй берди (23.05.2019 йилдаги ПҚ-4332-сон қарорга қаранг).

Эслатиб ўтамиз, фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш, шунингдек, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳалари (“йўл хариталари”)ни ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  зиммасига юклатилган (14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон Фармонга қаранг).

Шу муносабат билан вазирликка қўшимча равишда 70 та бошқарув ходимлари штат бирлиги, минтақавий бўлинмаларига 5 тадан штат бирликлари ажратилди. Бундан ташқари, давлат бошқаруви органлари тузилмасида айрим ўзгаришлар рўй берди (пастдаги жадвалга қаранг). 


Ташкил этилаётган лавозимлар

Тугатилаётган лавозимлар

орган

лавозим

орган

лавозим

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ҳоким ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи

вилоятлар ҳокимликлари (Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан ташқари)

вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

ҳоким ўринбосари - туман (шаҳар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи  

Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари

туман (шаҳар) ҳокимликлари

ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  

Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиғи ҳамда туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари бошлиғи

Қуйидагилар:

  • вилоятларда, туманларда (шаҳарларда) кичик саноат зоналарини ҳамда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш борасидаги вазифалар - ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли биринчи ўринбосари зиммасига;
  • вилоятларда (Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидан ташқари) ҳамда Тошкент шаҳрида ва туманларда (шаҳарларда) туризмни ривожлантириш борасидаги вазифалар -ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича тегишли ўринбосари зиммасига юкланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ташкил этилди. У Технологик ривожланиш агентлиги ҳамда “Инвестициялар бўйича эксперт маркази” ДУК негизида ташкил этилади. Марказ янги инвестиция лойиҳаларини, интерактив инвестиция харитасини аниқлаш ва ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш учун зарур бўлган лицензия дастурлари  маълумотлар базасини шакллантириш ва бошқа вазифаларни ҳал қилиш билан шуғулланади.

Марказ раҳбариятини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби,  унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ва бошқа ташкилий масалалар белгиланди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.