ДСҚ “нақдлаштирувчи идоралар”нинг айрим контрагентларига ҚҚС бўйича қарзни бўлиб-бўлиб тўлашга имкон беради

preview

Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар рўйхати 574 та субъектни ўз ичига олади. ДСҚ бундай корхоналарнинг камерал текширувдан ўтган ва хатосини тан олган 586 та контрагентларига солиқ қарзини 2021 йил якунига қадар тенг улушларда тўлаш имконини беради.


Бундай чора регуляторнинг корхоналар ишининг узлуксизлигини таъминлаш истаги билан шартланган.

ДСҚнинг маълум қилишича, камерал текширувлар натижалари бўйича сохта битимлар 8 752 та корхонада (текширилганларнинг 97%и) тасдиқланган. Шу жумладан 1,1%ида ҚҚСни ғайриқонуний ҳисобга олиш ҳолати қисман тасдиқланган.

Текширилган корхоналарнинг 3%и ўзининг ҳақлигини исботлаган. Уларга нисбатан ортиқча ундирилган маблағларни ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиб-таомили йўлга қўйилган.

Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 майига қадар, ушбу корхоналар томонидан асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича ихтиёрий қайта ҳисобот топширган тақдирда мазкур корхоналар мансабдор шахслари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслигини эслатиб ўтади.

Солиқ назорати давом этмоқда.

Манбага қаранг.

Эътибор беринг!
  • Муаммоли контрагентлар бўйича ҚҚС солиқ чегирмалари ва фойда солиғи бўйича харажатларни қандай исботлашни солиқ маслаҳатчиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб беради. Вебинар 21 апрель соат 15:00 да бошланади. Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.
  • Солиқ инспекциясидан талабнома олгандан кейин бухгалтернинг қадамма-қадам ҳаракатлари -  адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИНнинг тавсияларида ўқинг.