Ўз эҳтиёжлар учун импорт қилинадиган бензинга икки карра акциз солиғи тўлаш керакми

preview

Ўз эҳтиёжлари учун бензин импорт қиладиган ташкилот акциз солиғи қай йўсинда тўғри тўлайди? Вuxgalter.uz илтимосига кўра, ушбу мураккаб саволга солиқ маслаҳатчиси Гульнора Эргашева изоҳ берди:

 

– Менинг назаримда,  ушбу саволга аниқ бир жавоб йўқ. СКнинг янги таҳрири кучга киргунга қадар бизда жисмоний шахсларнинг транспорт воситалари учун   бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун аниқ солиқ мавжуд бўлган.

Худди шундай тўлов янги Кодексда акциз солиғига киритилган. Энди ёқилғининг ўша бир ҳажмидан ишлаб чиқарувчи (импортёр) ҳам, якуний истеъмолчига ёқилғи реализация қилувчи ташкилот ҳам акциз солиғи тўлайди.

Айнан шу нуқтаи назарни ДСҚ 2021 йилдаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ДСБ ва ҲДСИга юборган  шарҳида келтирган. Шундан келиб чиқиб, СКнинг 289-3-м. 3-қ. ва СКнинг 284 м.  1-қ., 1- ва 7-бандларига мувофиқ, импорт қилинадиган ёқилғи учун акциз солиғи қуйидаги ҳолатларда икки карра тўланади:

-олиб киришда;

-якуний истеъмолчи.

Менинг фикримча, СК нормаларининг бундай талқини 2020 йилдаги шарт-шароитлар учун алоҳида низога сабаб бўлган.

Биринчидан, СКнинг 283-м. ўз эҳтиёжи учун бензин олиб кирувчи ташкилотлар ҳам импортёр, ҳам истеъмолчи сифатида икки карра акциз солиғи тўлаши шарт, деган хулосани келтириб чиқармайди. Унда солиқ тўловчилар орасида якуний истеъмолчига ёқилғи, жумладан, ёқилғи қуйиш станциялари, шунингдек, газ қуйиш станциялари ва газ қуйиш шахобчалари орқали газ  реализация қиладиган шахслар бор. Якуний истеъмолчилар сифатида ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ сотиб оладиган юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.  

Фикримча, ёқилғи импорт қилувчи ва уни истеъмол қилувчи шахс  якуний истеъмолчи бўла олмайди, яъни ўзига реализация қила олмайди. Қонун чиқарувчи мазкур шахслардан икки карра солиқ олмоқчи бўлса, СКнинг 283-м.ни тўлдириши лозим. Масалан, қуйидаги шаклда: акциз солиқ тўловчилар – бу олиб кирилган (импорт қилинган) бензин, дизель ёқилғиси ва газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик шахслар ҳисобланади.

Иккинчидан, 2020 йил учун ёқилғидан фойдаланганлик учун акциз солиғининг ҳеч қандай ставкаси белгиланмаган. 29.06.2018даги ПҚ-3818 2-иловасидаги акциз солиғига тортиладиган импорт қилинадиган товарларга ставкалар амал қилган. Истеъмол қилинадиган ёқилғига уларни қўллаш, қонунга хилоф.

Шу тариқа, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган, импорт қилинадиган ёқилғига акциз солиғини икки карра қўллаш қуйидагилар мавжуд эмаслиги сабаб нотўғри:

  1. Солиқ базаси;
  2. Солиқ ставкалари;
  3. Якуний истеъмолчига ёқилғини реализация қилмайдиган, фақат ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган ёқилғидан фойдаланишда акциз солиғини тўлаш,  импортёр мажбуриятларини назарда тутувчи талабларнинг аниқ белгиланганлиги.

Мазкур тоифа солиқ тўловчиларини СКда белгиланган солиқ тўловчилар таркибига киритиш зарурати юзага келди. Бу солиқ қонунчилиги нормаларини аниқ тушуниш ҳамда солиқ назорати давомида солиқ низолари қисқаришига олиб келади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади