2021 йилда чакана савдо соҳасида қандай ўзгартиришлар бўлди

preview

Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш 2021 йилда чакана савдо соҳасига ҳам дахл қилди. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади: 

НҲҲ

Нима ўзгартирилди

Шарҳга ҳавола

1

8.02.2021 йилдаги 59-сон ВМҚ

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу йўналишда давлат органлари ҳамда ташкилотлари ҳамкорлигини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Низом назорат харидини ўтказишни режалаштириш ва молиялаштириш масалаларини, уларнинг тартиб-таомилларини, натижалар устидан шикоят қилиш тартибини, бошқа муҳим жиҳатларни белгилайди

>>

2

04.06.2021 йилдаги ПҚ-5136-сон қарор

 “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”

Савдо автоматлари ва автодўконлар орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солишнинг электрон тизими жорий қилинди.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • тадбиркорлар шу каби савдо объектларини "K - SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтказишлари ва кўчма савдо жойини  (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) электрон аукционда "K - SAVDO" ААТ орқали сотиб олишлари керак бўлади

>>

3

28.07.2021 йилдаги 468-сон қарор

“Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида”

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • таралар турларини аниқлаш, депозит тўлови миқдорини ўрнатиш, депозит тизимини жорий этиш юзасидан ваколатли органни хабардор қилиш;
  • маҳсулотни депозитли тарада қадоқланганлигини идентификация қилиш учун депозит маркировкасини амалга ошириш;
  • депозитли тарада қадоқланган маҳсулотни реализация қилишда ундириладиган депозит тўловини амалга ошириш;
  • депозитли тарани йиғишни ташкил этиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • депозит тизими иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

>>

4

15.09.2021 йиладги ПФ-6314-сон Фармон

 “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

 

  • қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботи топширилмайди;
  • алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ бекор қилинди.

 

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар:

  • республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилади

>>

5

04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • электрон тўлов тизимлари хизматлари ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг ("P2P" тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • жисмоний шахсларга чакана харидлар учун QR-коди бўйича чекларни рўйхатдан ўтказиш шарти билан кешбэкни қайтариш бошланади. Чек берилмаганлиги тўғрисидаги маълумот учун жисмоний шахс савдо шохобчаси тўлайдиган жариманинг 20%и миқдорида мукофот олади;
  • Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн НКТ чекларини тақдим этиш тақиқланади;
  • рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотишда онлайн НКТга уланган махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий фойдаланиш талаби ўрнатилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги имкониятларга эга бўлмаган онлайн-НКТдан фойдаланиш мумкин эмас:

  • банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш;
  • онлайн НКМнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн НКМ сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан мустасно);
  • штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқиш ва аниқлаш

>>

6

07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 3-илова

“Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Чакана савдо объектлари:

  • ўзи (номи, СТИРи, манзили, иш вақти, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, лицензиялар ғақидаги маълумотларни) тўғрисидаги маълумотларни танишиш учун қулай жойларда  жойлаштириши;
  • товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга ва уларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши;
  • нархномада товар келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи, яроқлилик муддатини кўрсатиши керак

 

7

22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • ДСҚ етказиб берувчида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда маҳсулот мавжудлигини МХИК коди бўйича аниқлайди. Агар тизим етказиб берувчида  ЭҲФни расмийлаштириш пайтида товар мавжуд эмас деб ҳисобласа, у ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олмайди

 

8

20.09.2021 йилдаги 587-сон ВМҚ

 “Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Йирик шаҳарлар, вилоятлар ва туманлар марказларида тунги вақтда ишлайдиган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ томонидан қўшимча хавфсизлик чоралари белгиланди

>>

9

12.10.2021 йилдаги ЎРҚ-721-сон Қонун

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун махсус ҳар ойлик йиғим тасдиқланди. У алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида солиқ органи хабардор қилинган кундан эътиборан тўланади

>>

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

 

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /uz/publish/doc/text176157_2021_yilda_chakana_savdo_sohasida_qanday_uzgartirishlar_buldi