E-aktiv тизими, ўлчов бирликлари ва “Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида нима ўзгаради

preview

ДСҚ  расмий ахборот тақдим этди, унга кўра: 1) ноябрь ойи учун ЭҲФни тақдим этиш муддати 2021 йил 20 декабрга қадар узайтирилди; 2) E-aktiv ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши ва ҚҚС тўловчиларнинг гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатилиши босқичма-босқич қўлга қўйилади. Хусусан: 

 

1. E-aktiv тизими  

Биринчи босқичда 2022 йил январь ойидан E-aktiv фақатгина товарлар кириш ва чиқиш оқимини ҳисобга олишга йўналтирилади (ЭҲФ ва БЮД). Мазкур босқичда тадбиркорлик субъектларидан  ҳужжатларни қўлда расмийлаштириш талаб этилмайди.

Автоматик ҳисобга олиш тизимлари (1С, 1UZ) билан интеграциядан сўнг, тизимда активлар ва уларнинг амалга оширилиши акс этади.

E-aktiv:

  • бухгалтерия ҳисобининг ўрнига қўлланила олмайди, унинг вазифаси - активлар ҳаракати шаффофлигини таъминлаш;
  • юқори ликвидли товарларни мониторинг қилади, солиқдан қочиш схемасини ҳисоб-китоб қилади, кирим қилинмаган товарлар реализациясини мониторинг қилади.

 

2. Ўлчов бирлиги, МХИК

Ўлчов бирликларининг МХИКка боғланиши 2022 йил 10 январдан– фақат бозор иштирокчилари билан муҳокама натижаларидан сўнг, товарлар гуруҳлари бўйича босқичма-босқич бошланади.

ДСҚ базавий ўлчов бирликларини белгилашни режалаштирмоқда, айнан қайсилари эканлигини бизнес- ҳамжамияти доирасида ҳал этилади.

Тадбиркорлик субъектларига Каталогдаги мавжуд товар ва хизматлар кодларидан фойдаланиш тавсия этилган. Бирор-бир товар у ерда мавжуд бўлмаган тақдирда, субпозицияларнинг умумий кодидан (ҳар бир субпозиция рўйхатидаги биринчиси) фойдаланинг.

ДСҚ қуйидагилар асосида Каталог базасини кенгайтиради:

  • ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар билан мулоқот
  • маълумотларнинг ташқи манбалари.

Ундан ташқари МХИК кодларини соддалаштирилган қидирув платформасини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Нотўғри МХИК учун жазо чораси кўриладими  

ЭҲФдаги кодларнинг нотўғри акс этишини текшириш масаласи юзасидан ДСҚ қуйидагиларни маълум қилди:

  • қонунчиликда ЭҲФдаги МХИК кодларининг нотўғри акс эттирганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган;
  • сайёр солиқ назорати тадбирлари, аввалгидек, товарларни, уларнинг МХИКдаги кодида эмас, ЭҲФда кўрсатилган хусусиятини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилади.

 

3. ҚҚС тўловчи гувоҳномаси  

Маълумки, 22.09.2021 йилдаги 595-сонли ВМҚга мувофиқ солиқ хавфини (“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервиси) белгилашнинг автоматик тизими татбиқ этилмоқда. Юқори  хавфли даражадаги солиқ тўловчилар фаол ҚҚС тўловчилари гувоҳномасига эга бўла олишмайди.

Сервис тест режимида ишлаб келмоқда, бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан ўзаро боғланишни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Солиқ идораси: 

1. Агар ахборот носозлиги юзага келса, бундай мезонлар таҳлил қилинмаслиги.

2. ҚҚС тўловчи гувоҳномасининг амал қилишини автоматик тарзда тўхтатиш қарори  ДСҚ давлат органлари ахборот тизимлари билан ўзаро алмашинувини йўлга қўйгандан сўнг қабул қилинишини аниқлаштирди.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади