Қандай қилиб ННТ ва бошқа янги ташкилотлар ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олишлари мумкин

preview

1 январдан ҚҚС тўловчилар рўйхати кенгайтирилди. “Янгилар” махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза беришлари керак. Буни қандай амалга оширишни, buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

- “СК 461-моддасининг янги таҳририга мувофиқ қуйидагилар ҚҚС тўлаши шарт:

  • солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари;
  • аудиторлик ташкилотлари;
  • нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари;
  • юридик шахслар - 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари.

Ушбу тадбиркорлик субъектлари 2022 йилдан бошлаб айланманинг ҳажмларидан қатъи назар ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтадилар.

ҚҚС тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 10-бандига мувофиқ ариза ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келган кундан бошлаб 5 иш куни ичида, бироқ шахс ҚҚС тўлашга ўтиши мажбур бўлган ойнинг биринчи санасидан кечиктирмасдан солиқ органига юборилиши керак.

“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун 2022 йил 1 январдан кучга кирди. Бундан кўрсатиб ўтилган тадбиркорлик субъектлари тоифаларида ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият 2022 йил 1 январда юзага келганлиги маълум бўлади.

Ўзбекистонда 2022 йил 4 январга қадар дам олиш кунлари бўлди, бинобарин, аризани 11 январга қадар (11 январь ҳам киради) бериш зарур.

Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматининг “ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш” ойнасидан фойдаланинг.

Солиқ тўловчилар, солиқ органлари ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келган кундан эътиборан, яъни 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишларини унутманг . Аризани кўриб чиқиш учун солиқчиларга 7 кун берилади .

Пировардида янги шартномаларга қўшимча келишувлар тузиш ва солиқ бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширмаслик учун 2022 йилга шартномалар тузишни ва мижозлар билан ҳисоб-китобларни ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олгунга қадар кечиктиришни тавсия қиламан.

Агар “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида сизда “қизил белгилар” бўлмаса, гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарор ижобий бўлади  . Агарда муаммолар мавжуд бўлса, компаниянгизни хавфнинг юқори даражаси мавжуд ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича чоралар кўринг. “Қизил белги” ёнидаги “учбурчакка” босганда чиқадиган йўл-йўриқлар сизга бунда ёрдам беради.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади