Ижарачида 16 IFRS «Ижара» қандай қўлланилади

preview

2019 йилдан 16 IFRS «Ижара» стандарти кучга кирган. У ижарачида ижара шартномаларини тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва ҳисоботда очиб бериш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритди.

Вuxgalter.uz илтимосига кўра «BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ АЖ аудитори, DipIFR АССА Татьяна АНИСИМОВА ижарачилар 16 IFRS ни қандай қўллашлари юзасидан тушунтириш берди:

 

– Стандарт барча ижара шартномаларига нисбатан ягона ёндашувни талаб қилади. 12 ойдан кам муддатга қисқа муддатли ижара ва базавий активнинг қиймати паст ижара бундан мустасно (паст қиймат – фикр-мулоҳаза предмети, ҳисоботда очиб беришни талаб этади).

Мисол: корхона омбордаги хонани жорий таъмирлаш вақтида бошқа корхонадаги омборни 8 ой муддатга ижарага олиш тўғрисида шартнома тузди. Ёки корхонада йилда икки марта 30 кун муддатга омборни ижарага олиш бўйича ишлаб чиқариш зарурати юзага келди.

Бунда тўғри чизиқли ёки бошқа тизимли асосда ижара тўловларини тан олиш ҳақида сўз бормоқда, вазият фойдаланиш ҳуқуқини тан олишни талаб этмайди.

Шартномага кўра дастлабки 2 ойда ижара тўлови ундирилмаса, бу унинг мавжуд эмаслигидан далолат бермайди. 16 IFRS талабига мувофиқ бутун ижара даври учун барча тўловларни қўшиш ва ижара ойлари сонига бўлиш зарур.

Масалан, ижара муддати – жорий даврнинг 1 январидан 31 августигача. Шартнома бўйича тўловлар 1 мартдан 31 августгача амалга оширилади. Ойлик тўлов 20 000 минг сўмни ташкил этади. Бутун муддат учун тўловлар қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • 20 000 минг сўм х 6 ой = 120 000 минг сўм.

Ижара муддати – 8 ой. Ижара учун ойлик сарф-харажат қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • 120 000 минг сўм: 8 ой = 15 000 минг сўм.
Эътибор беринг

Стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

a) фойдали қазилмалар, нефть, табиий газ ва шу каби қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ёки фойдаланиш бўйича ижара шартномаларига;

b) 41 МҲХС (IAS) «Қишлоқ хўжалиги»ни қўллаш соҳаси доирасида ижарачи тасарруфида бўлган биологик активлар бўйича ижара шартномаларига;

c) 12 ХМҲТҚ (IFRIC) «Хизматларни тақдим этиш тўғрисидаги концессия келишувлари» Тушунтиришларини қўллаш соҳаси доирасида хизматларни тақдим этиш тўғрисидаги концессия келишувларига;

d) 15 МҲХС (IFRS) «Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум»ни қўллаш соҳаси доирасида ижарага берувчи томонидан тақдим этилган интеллектуал мулк учун лицензияларга;

e) предмети кинофильм, видеоёзув, пьеса, қўлёзма, патент ва муаллифлик ҳуқуқлари каби объектлар бўлган 38 МҲХС (IAS) «Номоддий активлар»ни қўллаш соҳаси доирасидаги лицензия келишувлари бўйича ижарачи эга бўлган ҳуқуқларга.

Ижарачи «e» бандида тавсифланганларидан фарқланувчи номоддий активларнинг ижара шартномаларига нисбатан мазкур стандартни қўллашга мажбур эмас, балки ҳақлидир.

Эслатиб ўтамиз

16 IFRS бўйича ижара – қоплам ўрнига муайян вақт даври мобайнида ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқи.

Назорат қуйидаги ҳуқуқни назарда тутади:

  • идентификацияланган активдан фойдаланишдан деярли барча иқтисодий нафларни олиш; 
  • фойдаланиш усулини белгилаш.

Ташкилот шартномани тузиш пайтида умуман шартнома ёки унинг айрим компонентлари ижара шартномаси ҳисобланиш-ҳисобланмаслигини баҳолаши керак. 16 IFRS B9–B31-бандлари қуйидаги саволларга жавоб топишни талаб этади:

  1. Базавий активни идентификациялаш мумкинми?
  2. Мижоз активдан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қила оладими?
  3. Мижоз фойдаланиш муддати давомида активдан фойдаланишдан иқтисодий наф олиши мумкинми?
  4. Мижоз активни ўз мақсадларига ва ундан фойдаланиш усулига мувофиқ қайта лойиҳалаштирдими?
  5. Етказиб берувчи/ижарага берувчи фойдаланиш даврида ушбу активни алмаштириши мумкинми?
  6. Етказиб берувчи/ижарага берувчи активдан фойдаланиш даврида уни эксплуатация қилиш бўйича кўрсатмалар беришга ҳақлими?

1–4-саволларга ҳа деб, 5–6-саволларга эса йўқ деб жавоб берсангиз, шартномангиз ижара шартномаси деб ҳисобланиши эҳтимол.

 

Шундай қилиб, шартномамиз ижара шартномаси эканлигини аниқлаб олдик. Энди:

  • ижара муддатини белгилаймиз;
  • ижара шартномаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқини баҳолаймиз.

 

Ижара муддати (16 IFRS 18–21-бб.В41-б.)

Ташкилот ижара муддатини белгилаётганда қуйидаги ташқи ва ички омилларни ҳисобга олиши керак:

  • ижарага берувчи ижара шартномаси муддатини узайтира оладими;

ва

  • ижарачи буни хоҳлайдими.

Ижарачида ижара муддатини ўзгартириш эҳтимолини юзага келтирадиган вазиятлар юзага келиши билан фойдаланиш ҳуқуқининг баланс қийматини ва ижара бўйича мажбуриятларни қайта баҳолаши керак.

 

Ижарачининг мажбуриятларни тан олиши                                                             

Ижарачи ижара бошланадиган санага келиб фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни, ижара бўйича мажбуриятни ва активни эксплуатациядан чиқариш учун    резервни тан олиши керак. Ижара бўйича мажбурият узоқ муддатли ёки қисқа муддатли мажбурият сифатида таснифланиши мумкин.

 

Фойдаланиш ҳуқуқини бошланғич баҳолаш

Ижарачи ижара бошланадиган санага келиб тўланмаган барча ижара бўйича тўловлар ва бошланғич тўғридан-тўғри сарф-харажатлар суммасида фойдаланиш ҳуқуқини ва ижара бўйича мажбуриятларни тан олиши керак.

Сумма фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда ҳисобланган келтирилган қийматда ифодаланиши керак. Фоиз ставкасини ижара шартномасида кўрсатиш мумкин. Шартномада фоиз ставкаси белгиланмаган бўлса, ижарачи томонидан қарз маблағларини жалб қилиш ставкаси қўлланилади.

Ижара шартномаси бўйича ижара тўловлари турли компонентлардан ташкил топиши мумкин. Ижарачи қайси компонентлар ижара сифатида, қайсилари эса жорий даврдаги сарф-харажатлар сифатида ҳисобга олинишини ҳал қилиши зарур.

Шартнома нафақат ижара тўғрисидаги келишувни, балки у билан боғлиқ бўлмаган бошқа шартларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. 16 IFRS фикр-мулоҳазага асосланган ҳолда ижарачига ушбу бошқа компонентларни қандай – ижара сифатида ёки жорий даврдаги сарф-харажатлар сифатида ҳисобга олиш ҳақида қарор қабул қилишига рухсат беради.

Эътибор беринг
Ижара тўловлари доимий ва ўзгарувчан таркибий қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Ушбу мақолада шартноманинг ушбу шартини муҳокама қилмаймиз.
Эслатиб ўтамиз

Стандарт фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган барча ижара шартномаларига нисбатан ягона ёндашув талаб этилади. Масалан, ижарачи офисни ижарага олса, ижара тўловлари тозалаш, қўриқлаш хизматлари ва коммунал хизматлар ҳақини ўз ичига олса, у қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

1) ушбу элементларни ижара тўловларидан ажратиши;

ёки

2) бутун шартномани ижара сифатида ҳисобга олиши.

Бошқа вазият: ижара шартномаси ижарага олинган активга ўзгартиришлар киритиш учун рухсатномани ва ижара муддати тугагач, киритилган барча ўзгартиришларни чиқариб ташлаш талабини ўз ичига олади. Ижарачининг қуйидагиларни амалга ошириши талаб этилади:

1) киритилган ўзгартиришларни тугатиш бўйича сарф-харажатларни баҳолаши ва уларни келтирилган қийматгача дисконтлаши;

2) фойдаланиш ҳуқуқини тан олиш вақтида ижара объектини эксплуатациядан чиқариш учун резервни тан олиши.

 

Фойдаланиш ҳуқуқини келгусида баҳолаш (16 IFRS 29–35-бб.) 

Ижара бошланган санадан кейин ижарачи бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олиш методини қўллаб, фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни баҳолайди. У 16 IAS «Асосий воситалар»да тавсифланган. Фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан бу ижара муддати давомида базавий активни амортизациялашимизни ва ҳар бир ҳисобот даври охирида уни қадрсизланиш борасида синовдан ўтказишимизни англатади.

16 IFRS 34–35-бандларида тавсифланган бошқа ҳисобга олиш моделлари бундан мустасно. Ижарага олинган актив инвестициявий кўчмас мулк бўлса ва ҳаққоний қиймат модели қўлланса, ижарачи 40 МҲХС (IAS) «Инвестициявий кўчмас мулк» стандартини қўллаши мумкин. Ёки – 16 МҲХС (IAS)га мувофиқ актив қайта баҳолаш моделини қўллаган ҳолда ҳисобга олинадиган асосий воситалар синфига кирса, қайта баҳолаш моделидан фойдаланиши.

 

Ижара бўйича мажбуриятларни келгусида баҳолаш (16 IFRS 36–43-бб.) 

Стандарт қуйидагиларни тавсия этади:

  • фойдаланиш ҳуқуқининг келтирилган қийматини ҳисоблаш учун фойдаланилган ставкада ҳисобланган фоизлар кўринишидаги харажатлар суммасига мажбуриятни оширишни;
  •  уни амалга оширилган ижара тўловлари суммасига камайтиришни.

Шунингдек у фойдаланиш ҳуқуқининг баланс қийматини ва ижара бўйича мажбуриятларни қайта баҳолашни талаб этади. Бироқ, фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг баланс қиймати нолгача камайса, бунда ижара бўйича мажбуриятнинг баҳоси қўшимча равишда камайса, ижарачи қолган қайта баҳолаш ҳажмини фойда ёки зарар таркибида тан олиши керак.

Шундай қилиб, фойдаланиш ҳуқуқининг келтирилган қийматини ҳисоблаш ва мажбуриятларни баҳолаш учун бизга қуйидаги маълумотлар керак бўлади:

1) ижара муддати;

2) ижара тўловлари (шартнома бўйича тўлов суммалари ва саналари);

3) фоиз ставкаси.

Бу – бизнинг константалар. Улар ўзгарса, фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятларни қайта баҳоланг (келтирилган қийматни белгиланг).

Масалан, сизда қуйидагилар юз берган бўлса, шундай қилиш лозим:

  • ижара шартномаси модификация қилинган;
  • ижара муддати ошган ёки камайган;
  • пул оқимлари (тўлов саналари ёки тўлов суммалари) ўзгарган;
  • фоиз ставкаси ўзгарган;
  • ижара муддати тугагач эксплуатациядан чиқариш ёки ижара сўнгида тугатиш қиймати бўйича мажбуриятлар пайдо бўлган;
  • базавий актив такомиллаштирилган, сезиларли даражада модификацияланган ёки мослаштирилган ва ҳ.к.

 

Тақдим этиш (16 IFRS 36–43-бб.) 

Стандарт Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни амалга оширишга рухсат беради:

  • фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активларни бошқа активлардан алоҳида тақдим этишга. Яъни – Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида сатрда кўрсатиш;

ёки

  • фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активларни тегишли базавий активлар мулкда бўлганда улар ифодаланадиган ўша моддага киритишга. Масалан, – асосий воситалар ёки инвестициявий мол-мулк таркибида. Мазкур тақдим этишни очиб бериш (қандай моддалар фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активларни ўз ичига олишини, амортизация қандай услуб билан ҳисобланишини тавсифлаш ва ҳ.к.) зарур;
  • ижара бўйича мажбуриятни бошқа мажбуриятлардан алоҳида тақдим этишга. Ижарачи ижара бўйича мажбуриятларни алоҳида тақдим этмаса, қайси моддалар бундай мажбуриятларни ўз ичига олиши ҳақидаги ахборотни очиб бериши керак.  

Ижарачи Фойда ва зарар тўғрисидаги ҳисоботда ҳамда бошқа жами даромадда қуйидагиларни кўрсатиши керак:

  • молиявий харажатларда фоизли харажатни;
  • фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг ҳисобланган амортизациясини.

Ижарачи Пул маблағларининг ҳаракатланиши тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагиларни тақдим этиши керак:

  • амортизация бўйича харажатлар ва фоизлар кўринишидаги харажатни – операцион фаолият таркибида алоҳида;
  • тўланган фоизлар учун фоизли харажатларни – молиявий фаолият таркибида;
  • ижара бўйича мажбуриятнинг асосий суммасига нисбатан пул тўловларини – молиявий фаолият таркибида.
Мисол
Ижарачида ижара шартномасини ҳисобга олиш

Шартнома шартлари:

60 ойга ижара шартномаси тузилган. Ижара бошланган сана 01.10.2019 йил, дастлабки тўрт ой – тўлов тўланмайди, сўнг – ҳар ойнинг 1-санасида тўлов тўланади. Ижара тўлови – ойига 25 000 000 сўм, коммунал тўловлар – 75 000 сўм, қўриқлаш ва тозалаш – 800 000 сўм.

Ижарага берувчи ҳар 12 ойда ижара тўловини 10%га оширишга ҳақли. Ижара тўловини 10%дан ортиққа ошириш қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.

Шунингдек ижарага берувчи ижарачига ижарага олинган активга конструктив ўзгартиришлар киритишга рухсат берди. Офисни реконструкция қилиш бўйича харажатлар 450 000 000 сўмни ташкил этди. Шартнома бўйича кафолатланган тугатиш қиймати (ижарага олинган мол-мулкни тиклаш) – 100 000 000 сўм.

Шартнома бўйича 36 ой мобайнида ижара даврини муддатидан аввал тугатиб бўлмайди. Ижарага берувчининг ташаббуси билан 36 ой + 1 кундан бошлаб 58 ойгача тугалланган тақдирда кафолатланган тугатиш қиймати нолга тенглаштирилади.  

 

Фойдаланиш ҳуқуқини ҳисоблашдан аввал шартнома шартларига доир тушунтиришлар:

  1. Ижара муддати ижара бошланган санада бошланади ва шартнома бўйича ижарачига бериладиган ижара тўлови тўланмайдиган даврларни ўз ичига олади.
  2. Ижарачи умумий ижара муддатини 5 йилга тенг деб белгилади ва изоҳларда ўз фикр-мулоҳазасини очиб берди. Ижарага берувчига ҳам, ижарачига ҳам ижарани муддатидан аввал тугатиш наф келтирмайди.
  3. Ижарачи соддалаштирилган ёндашув ҳуқуқидан фойдаланиб, коммунал тўловлар ҳамда қўриқлаш ва тозалаш учун харажатларни ижара тўловлари таркибида қолдирди. Шартномага кўра дастлабки 4 ой мобайнида ижарачида коммунал хизматлар, тозалаш ва қўриқлаш бўйича – қатъий белгиланган суммаларда ижарага берувчи олдида мажбуриятлар юзага келган. 

Ижара бўйича фойдаланиш ҳуқуқининг келтирилган қийматини ҳисоблаш

Ижара ойлари сони

 

Шартнома бўйича пул оқимлари (ижарага берувчига тўлов тўлаш)

Кафолатланган тугатиш қиймати учун резерв ва шартнома бўйича ижара тўловининг ошиши

Жами пул оқимлари

12 ойга бўлинган фоиз ставкаси

Дисконт коэффициенти

Келтирилган қиймат

 

 

 

 

3-устун + 4-устун

20% : 12

7-устун олдинги сатри : (1 + 6-устун сатри)

5-устун х 7-устун

1

2

3

4

5

6

7

8

0

01.10.2019

875 000

 

875 000

 

1

875 000

1

01.11.2019

875 000

 

875 000

0,0167

0,9836

860 656

2

01.12.2019

875 000

 

875 000

0,0167

0,9675

846 547

3

01.01.2020

875 000

 

875 000

0,0167

0,9516

832 669

4

01.02.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,9360

24 219 547

5

01.03.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,9207

23 822 505

6

01.04.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,9056

23 431 973

7

01.05.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,8907

23 047 842

8

01.06.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,8761

22 670 008

9

01.07.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,8618

22 298 369

10

01.08.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,8476

21 932 822

11

01.09.2020

25 875 000

 

25 875 000

0,0167

0,8337

21 573 267

12

01.10.2020

25 875 000

2 587 500

28 462 500

0,0167

0,8201

23 341 568

13

01.11.2020

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,8066

22 958 919

14

01.12.2020

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7934

22 582 544

15

01.01.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7804

22 212 338

16

01.02.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7676

21 848 201

17

01.03.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7550

21 490 034

18

01.04.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7427

21 137 738

19

01.05.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7305

20 791 218

20

01.06.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7185

20 450 379

21

01.07.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,7067

20 115 126

22

01.08.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,6951

19 785 370

23

01.09.2021

28 462 500

 

28 462 500

0,0167

0,6837

19 461 020

24

01.10.2021

28 462 500

2 846 250

31 308 750

0,0167

0,6725

21 056 185

25

01.11.2021

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,6615

20 711 002

26

01.12.2021

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,6507

20 371 477

27

01.01.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,6400

20 037 519

28

01.02.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,6295

19 709 035

29

01.03.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,6192

19 385 936

30

01.04.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,6090

19 068 134

31

01.05.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,5991

18 755 541

32

01.06.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,5892

18 448 074

33

01.07.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,5796

18 145 646

34

01.08.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,5701

17 848 176

35

01.09.2022

31 308 750

 

31 308 750

0,0167

0,5607

17 555 583

36

01.10.2022

31 308 750

3 130 875

34 439 625

0,0167

0,5515

18 994 566

37

01.11.2022

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,5425

18 683 179

38

01.12.2022

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,5336

18 376 898

39

01.01.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,5248

18 075 637

40

01.02.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,5162

17 779 315

41

01.03.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,5078

17 487 851

42

01.04.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,4995

17 201 165

43

01.05.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,4913

16 919 179

44

01.06.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,4832

16 641 815

45

01.07.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,4753

16 368 998

46

01.08.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,4675

16 100 654

47

01.09.2023

34 439 625

 

34 439 625

0,0167

0,4598

15 836 709

48

01.10.2023

34 439 625

3 443 963

37 883 588

0,0167

0,4523

17 134 800

49

01.11.2023

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4449

16 853 902

50

01.12.2023

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4376

16 577 608

51

01.01.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4304

16 305 844

52

01.02.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4234

16 038 535

53

01.03.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4164

15 775 608

54

01.04.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4096

15 516 992

55

01.05.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,4029

15 262 615

56

01.06.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,3963

15 012 408

57

01.07.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,3898

14 766 303

58

01.08.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,3834

14 524 232

59

01.09.2024

37 883 588

 

37 883 588

0,0167

0,3771

14 286 130

60

30.09.2024

Ижаранинг тугати

 

 

 

 

 

Жами

1 783 624 963

112 008 588

1 895 633 550

0,9833

 

1 070 198 914

 

Шу жумладан – кафолатланган тугатиш қиймати

01.09.2024 йилдаги сатр, 100 000 000 сўм х 0,3771

37 710 606

 

Бутун ижара даврида ҳисобланадиган фоизлар

 

 

 

725 434 636

 

 

Ижара бўйича фоизлар ва мажбуриятлар ҳисоб-китоби

Кафолатланган қолдиқ қиймат ҳисоб-китоби

 

Ижара бошланган кунга келиб фойдаланиш ҳуқуқи (мажбурият)

Ҳар ойнинг 1-санасида шартнома бўйича тўлов тўлаш

12 ойга бўлинган фоиз ставкаси

Қарз қолдиғига фоизлар ҳисобланди

Мажбурият сальдоси

Кафолатланган қолдиқ қиймат (КҚҚ)

Резерв бўйича фоизли харажатлар

Кафолатланган қолдиқ қиймат (КҚҚ) резерви

 

Давр боши

 

20,0000%

(2-устун – 3-устун) х 4-устун

2-устун – 3-устун + 5-устун   

Давр охири

Давр боши

4-устун х 7-устун

7-устун + 8-устун

Давр охири

1

2

3

4

5

6

7

8

9

01.10.2019

1 070 198 914

875 000

0,0167

17 822 065

1 087 145 980

37 710 606

628 510

38 339 116

01.11.2019

1 087 145 980

875 000

0,0167

18 104 516

1 104 375 496

38 339 116

638 985

38 978 101

01.12.2019

1 104 375 496

875 000

0,0167

18 391 675

1 121 892 171

38 978 101

649 635

39 627 736

01.01.2020

1 121 892 171

875 000

0,0167

18 683 620

1 139 700 790

39 627 736

660 462

40 288 198

01.02.2020

1 139 700 790

25 875 000

0,0167

18 563 763

1 132 389 553

40 288 198

671 470

40 959 668

01.03.2020

1 132 389 553

25 875 000

0,0167

18 441 909

1 124 956 463

40 959 668

682 661

41 642 329

01.04.2020

1 124 956 463

25 875 000

0,0167

18 318 024

1 117 399 487

41 642 329

694 039

42 336 368

01.05.2020

1 117 399 487

25 875 000

0,0167

18 192 075

1 109 716 562

42 336 368

705 606

43 041 974

01.06.2020

1 109 716 562

25 875 000

0,0167

18 064 026

1 101 905 588

43 041 974

717 366

43 759 341

01.07.2020

1 101 905 588

25 875 000

0,0167

17 933 843

1 093 964 431

43 759 341

729 322

44 488 663

01.08.2020

1 093 964 431

25 875 000

0,0167

17 801 491

1 085 890 922

44 488 663

741 478

45 230 141

01.09.2020

1 085 890 922

25 875 000

0,0167

17 666 932

1 077 682 854

45 230 141

753 836

45 983 976

01.10.2020

1 077 682 854

28 462 500

0,0167

17 487 006

1 066 707 359

45 983 976

766 400

46 750 376

01.11.2020

1 066 707 359

28 462 500

0,0167

17 304 081

1 055 548 940

46 750 376

779 173

47 529 549

01.12.2020

1 055 548 940

28 462 500

0,0167

17 118 107

1 044 204 548

47 529 549

792 159

48 321 708

01.01.2021

1 044 204 548

28 462 500

0,0167

16 929 034

1 032 671 082

48 321 708

805 362

49 127 070

01.02.2021

1 032 671 082

28 462 500

0,0167

16 736 810

1 020 945 392

49 127 070

818 784

49 945 854

01.03.2021

1 020 945 392

28 462 500

0,0167

16 541 382

1 009 024 273

49 945 854

832 431

50 778 285

01.04.2021

1 009 024 273

28 462 500

0,0167

16 342 696

996 904 469

50 778 285

846 305

51 624 590

01.05.2021

996 904 469

28 462 500

0,0167

16 140 699

984 582 669

51 624 590

860 410

52 485 000

01.06.2021

984 582 669

28 462 500

0,0167

15 935 336

972 055 505

52 485 000

874 750

53 359 750

01.07.2021

972 055 505

28 462 500

0,0167

15 726 550

959 319 555

53 359 750

889 329

54 249 079

01.08.2021

959 319 555

28 462 500

0,0167

15 514 284

946 371 339

54 249 079

904 151

55 153 230

01.09.2021

946 371 339

28 462 500

0,0167

15 298 481

933 207 320

55 153 230

919 221

56 072 451

01.10.2021

933 207 320

31 308 750

0,0167

15 031 643

916 930 213

56 072 451

934 541

57 006 992

01.11.2021

916 930 213

31 308 750

0,0167

14 760 358

900 381 821

57 006 992

950 117

57 957 108

01.12.2021

900 381 821

31 308 750

0,0167

14 484 551

883 557 622

57 957 108

965 952

58 923 060

01.01.2022

883 557 622

31 308 750

0,0167

14 204 148

866 453 020

58 923 060

982 051

59 905 111

01.02.2022

866 453 020

31 308 750

0,0167

13 919 071

849 063 341

59 905 111

998 419

60 903 529

01.03.2022

849 063 341

31 308 750

0,0167

13 629 243

831 383 834

60 903 529

1 015 059

61 918 588

01.04.2022

831 383 834

31 308 750

0,0167

13 334 585

813 409 669

61 918 588

1 031 976

62 950 565

01.05.2022

813 409 669

31 308 750

0,0167

13 035 015

795 135 934

62 950 565

1 049 176

63 999 741

01.06.2022

795 135 934

31 308 750

0,0167

12 730 453

776 557 637

63 999 741

1 066 662

65 066 403

01.07.2022

776 557 637

31 308 750

0,0167

12 420 815

757 669 702

65 066 403

1 084 440

66 150 843

01.08.2022

757 669 702

31 308 750

0,0167

12 106 016

738 466 968

66 150 843

1 102 514

67 253 357

01.09.2022

738 466 968

31 308 750

0,0167

11 785 970

718 944 188

67 253 357

1 120 889

68 374 247

01.10.2022

718 944 188

34 439 625

0,0167

11 408 409

695 912 972

68 374 247

1 139 571

69 513 817

01.11.2022

695 912 972

34 439 625

0,0167

11 024 556

672 497 903

69 513 817

1 158 564

70 672 381

01.12.2022

672 497 903

34 439 625

0,0167

10 634 305

648 692 583

70 672 381

1 177 873

71 850 254

01.01.2023

648 692 583

34 439 625

0,0167

10 237 549

624 490 507

71 850 254

1 197 504

73 047 758

01.02.2023

624 490 507

34 439 625

0,0167

9 834 181

599 885 063

73 047 758

1 217 463

74 265 221

01.03.2023

599 885 063

34 439 625

0,0167

9 424 091

574 869 529

74 265 221

1 237 754

75 502 974

01.04.2023

574 869 529

34 439 625

0,0167

9 007 165

549 437 069

75 502 974

1 258 383

76 761 357

01.05.2023

549 437 069

34 439 625

0,0167

8 583 291

523 580 735

76 761 357

1 279 356

78 040 713

01.06.2023

523 580 735

34 439 625

0,0167

8 152 352

497 293 462

78 040 713

1 300 679

79 341 392

01.07.2023

497 293 462

34 439 625

0,0167

7 714 231

470 568 067

79 341 392

1 322 357

80 663 748

01.08.2023

470 568 067

34 439 625

0,0167

7 268 807

443 397 250

80 663 748

1 344 396

82 008 144

01.09.2023

443 397 250

34 439 625

0,0167

6 815 960

415 773 585

82 008 144

1 366 802

83 374 947

01.10.2023

415 773 585

37 883 588

0,0167

6 298 167

384 188 164

83 374 947

1 389 582

84 764 529

01.11.2023

384 188 164

37 883 588

0,0167

5 771 743

352 076 320

84 764 529

1 412 742

86 177 271

01.12.2023

352 076 320

37 883 588

0,0167

5 236 546

319 429 278

86 177 271

1 436 288

87 613 559

01.01.2024

319 429 278

37 883 588

0,0167

4 692 428

286 238 118

87 613 559

1 460 226

89 073 785

01.02.2024

286 238 118

37 883 588

0,0167

4 139 242

252 493 773

89 073 785

1 484 563

90 558 348

01.03.2024

252 493 773

37 883 588

0,0167

3 576 836

218 187 022

90 558 348

1 509 306

92 067 654

01.04.2024

218 187 022

37 883 588

0,0167

3 005 057

183 308 492

92 067 654

1 534 461

93 602 115

01.05.2024

183 308 492

37 883 588

0,0167

2 423 748

147 848 653

93 602 115

1 560 035

95 162 150

01.06.2024

147 848 653

37 883 588

0,0167

1 832 751

111 797 816

95 162 150

1 586 036

96 748 186

01.07.2024

111 797 816

37 883 588

0,0167

1 231 904

75 146 133

96 748 186

1 612 470

98 360 656

01.08.2024

75 146 133

37 883 588

0,0167

621 042

37 883 588

98 360 656

1 639 344

100 000 000

01.09.2024

37 883 588

37 883 588

 

 

0

100 000 000

 

100 000 000

30.09.2024

0

 

 

 

0

100 000 000

0

100 000 000

Жами

 

1 795 633 550

0,9833

725 434 636

 

 

62 289 394

 

 

 

Проводкалар, 2019 йил:

 

Ўзбек сўми

 

1

Ижарага олинган мол-мулкни реконструкция қилиш

 

 

Дт

Асосий воситалар

450 000 000

 

Кт

Пул маблағлари, мажбуриятлар, капитал қўйилмалар ва ҳ.к.

450 000 000

 

 

Келгусида эскириш ушбу асосий воситалар гуруҳи методи билан ҳисобланади, бир чизиқли метод қўлланса, эскириш муддати камроқ, бироқ ижара муддатидан ортиқ бўлмаслиги мумкин                      

 

 

2

-сон ижара шартномаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқини тан олиш

 

 

Дт

Фойдаланиш ҳуқуқи

1 107 909 520

 

Кт

...-сон ижара шартномаси бўйича мажбурият Узоқ муддатли қисми

1 044 204 548

 

Кт

...-сон ижара шартномаси бўйича мажбурият Жорий қисми

25 994 366

 

Кт

Кафолатланган қолдиқ қиймат бўйича резерв

37 710 606

 

3

Ижара бўйича харажатларни нолга тенглаштириш

 

 

Дт

Ижара бўйича харажатлар

295 887 500

 

Кт

Ижара бўйича мажбурият

295 887 500

 

4

-сон ижара шартномаси бўйича фоизларни ҳисоблаймиз

 

 

Дт

Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича молиявий харажатлар

54 318 256

 

Кт

…-сон ижара шартномаси (ФҲ) бўйича мажбурият

54 318 256

 

5

...-сон ижара шартномаси бўйича КҚҚга фоизларни ҳисоблаймиз

 

 

Дт

Молиявий харажатлар. Кафолатланган қолдиқ қиймат (КҚҚ) резерви

1 917 130

 

Кт

Узоқ муддатли мажбуриятлар. ...-сон ижара шартномаси бўйича КҚҚ резерви

1 917 130

 

6

...-сон ижара шартномаси бўйича фойдаланиш ҳуқуқи амортизацияси

 

 

Дт

Сарф-харажатлар/харажатлар. Фойдаланиш ҳуқуқи амортизацияси

53 509 946

 

Кт

Узоқ муддатли мажбуриятлар. КҚҚ резерви

53 509 946

 

7

31.12.2020 йил учун мажбуриятларни жорий ва узоқ муддатли қисмларга дарҳол ажратганимиз сабабли, 31.12.2019 йил учун таснифланишига қараб қўшимча проводка талаб этилмайди.

Келгуси даврларда қайта таснифланган проводка талаб этилади

 

31.12.2019 йил учун молиявий ҳисоботдан фрагментлар

 

МҲҲ

Активлар:

 

 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи

1 016 688 969

 

 

Захиралар (амортизация таннарх таркибига кириши мумкин, унинг бир қисми тайёр маҳсулот захираларида, бир қисми – тугалланмаган ишлаб чиқаришда қолиши мумкин)

ххх

 

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар:

 

 

 

Ижара (ФҲ) бўйича мажбуриятлар

1 044 204 548

 

 

Кафолатланган қолдиқ қиймат бўйича резерв

39 627 736

 

 

Жорий (қисқа муддатли) мажбуриятлар:

 

 

 

Ижара (ФҲ) бўйича мажбурият

77 687 623

 

ФЗҲ ва БЖД

 

 

 

 

Таннарх ёки давр харажатлари:

 

 

 

Фойдаланиш ҳуқуқи амортизацияси

53 509 946

 

 

Молиявий харажатлар:

 

 

 

Ижара (ФҲ) бўйича ва КҚҚ резерви бўйича фоизлар

56 235 387

Ушбу мисолга оид очиб беришлар

Ҳисоботга изоҳда фойдаланиш ҳуқуқи бўйича ижара муддати, фоиз ставкаси, кафолатланган қолдиқ қиймат, ким томонидан кафолатлангани ёки ижара муддати охирида ижарага олинган мол-мулкни тиклаш бўйича резервни очиб беринг.

Фойдаланиш ҳуқуқи қайта баҳоланган бўлса, сабаблар ва ўзгартирилган константаларни ҳам очиб беринг

 

Амалий тусдаги савол-жавоблар:

1. Нима учун шартнома бўйича пул оқимларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳисоб-китобга киритдик?

Амалиётда пул оқимлари ҳақиқий тўловлардан фарқланиши мумкин. Ижарачи ўз вақтида тўловни тўламаса, ижарага берувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Бироқ бу фойдаланиш ҳуқуқини қайта баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.

Шартномага ўзгартиришлар киритилса, фойдаланиш ҳуқуқини ва ижара бўйича мажбуриятларни қайта баҳолаш керак бўлади.

Ижарачи ўз хоҳишига кўра катта вақт диапазони билан салмоқли суммада аванс тўловларини тўлаган бўлса, бу ҳатто шартномага ўзгартиришларни киритмай, фойдаланиш ҳуқуқини ва ижара бўйича мажбуриятларни қайта баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

2. Кафолатланган қолдиқ қиймат (КҚҚ)

КҚҚ шартномада назарда тутилиши мумкин, шунда уни мажбуриятларда ҳисобга олиш ва ҳисобда ажратиб кўрмаслик мумкин бўлади. Шартнома бўйича КҚҚ белгиланмаган, бироқ шартномада ижарага олинган активни тиклаш ҳақида талаб қўйилган бўлса ёки ижарачи бир томонлама тартибда ижарага олинган активни тиклашни кафолатласа, у қуйидагиларни амалга ошириши керак:

1) бундай тиклаш учун сарф-харажатларни ўзи баҳолаши (ҳисоблаши) ва келтирилган қийматда резерв яратиши. Ижарага олинган активни тиклаш учун ушбу резервдан фойдаланиши;

2) ижара даври мобайнида фоизларни ҳисоблаши ва унинг охирига келиб КҚҚнинг баҳоланган қийматини тиклаши.

Амалиётда баҳоланган (яратилган) резерв билан ҳақиқий сарф-харажатлар ўртасида фарқ юзага келиши мумкин. Ижарачи бундай тафовутларни жорий (ҳисобот) давридаги фойда ва зарарларга киритади. Сарф-харажатлар суммаси яратилган резервдан ортиқ бўлса, фарқ ҳисобот давридаги сарф-харажатлар/харажатлар деб тан олинади. Ундан кам бўлса, фарқ жорий даврдаги бошқа операцион фойда деб тан олинади.