Қандай қилиб касса техникаси хотирасидаги нотўғри МХИКни осон ва тез алмаштириш мумкин

preview

МХИК тез-тез ўзгаради, онлайн-НКМ хотирасига ўзгартиришлар киритиш эса – серташвиш ва меҳнат талаб қиладиган иш. Чекларда хатонинг олдини олиш учун онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда МХИКни tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ фаоллаштириш жараёнини қандай мақбуллаштириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “RiG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:

 

– Охирги вақтларда янги дастурий ишланмалар туфайли ўзгартирилган ва нотўғри МХИКни қидириш, шунингдек уларни фаол МХИКга алмаштириш осонлашди. Лекин ҳамма тадбиркорлик субъектлари ҳам ўз кассалари дастурий таъминотини янгилашмаган. Шу боис улар мазкур технологияларнинг афзалликларини ҳозирча баҳолай олишмайди.

 

Қандай қилиб нотўғри МХИКни топиш ва зарарсизлантириш мумкин

Хато МХИК мавжуд чекларни топишда солиқчилар ёрдам беришади:

  • улар хабарнома йўллайдилар;
  • my.soliq.uzдаги шахсий кабинетларнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматида “МХИК хатолари” иловаси мавжуд.

Хатони топиш – ишнинг ярми, кейинги чеклар тўғри МХИК билан чиқиши учун уни тузатиш керак. Бугунги кунда МХИКни қўлда қайта уриш керак эмас. Ишлаб чиқарувчилар касса аппаратининг хотирасига сизнинг товарларингиз ассортиментининг  фаол рўйхатини киритиш ва қўллаб-қувватлаш учун дастурий маҳсулотларни такомиллаштиришган. Ишлаш принципи бўйича уларни иккита гуруҳга бўлиш мумкин:

1) виртуал кассалар учун касса хотирасидаги товарлар МХИК рўйхатини tasnif.soliq.uzнинг жорий версияси билан солиштириб, касса ёқилганда эскирган кодларни автоматик тарзда алмаштирадиган дастурлар яратилган;

2) онлайн-НКМ учун – ишни бошлашдан олдин оператор компьютердаги махсус дастур орқали онлайн-НКМ хотирасига киритилган барча МХИКни tasnif.soliq.uzга мувофиқ янгилайди. Сўнгра онлайн-НКМда сақланган  рўйхатни янгиланганига алмаштириш лозим. Бу – мураккаб эмас, бир неча дақиқа талаб қилинади.

Дастурлар МХИК маълумотлар базасини тезкор тарзда янгилаш имконини берган ҳолда, онлайн-НКМ билан ишлаш учун жавобгар бўлган ходимларнинг меҳнатини сезиларли осонлаштиради.

Агар сиз ҳали бундай ДТ билан ишламаётган бўлсангиз, кассани созлаш ва мутахассисингизни янги функционал билан ишлашга ўргатиш учун ўз ТХКМга мурожаат қилинг.

Эътибор беринг

Ушбу янги технологияларни биз 2023 йил 28 январь куни соат 11:00 да ўтказиладиган “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан қандай ишлаш керак” вебинарида батафсил кўриб чиқамиз.

Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.

Бундан ташқари, дастурга қуйидаги масалалар киритилган:

  • Ким онлайн-НКТдан фойдаланиши шарт;
  • Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг узлуксиз ишини қандай таъминлаш керак;
  • Касса чекларига қандай талаблар қўйилади;
  • Чеклар маълумотлари солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади;
  • Чекда реализация қилинган товарлар қандай акс эттирилиши керак;
  • МХИК ва рақамли маркировкалаш, ўлчов бирликлари, товарнинг қиймати;
  • ҚҚС. Чакана реализация қилинган товарларга имтиёз қандай қўлланади;
  • Чекларда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган товарлар қандай акс эттирилади;
  • Чеклар ва солиқ ҳисоботларида етишмаётган маълумотлар ўрни қандай тўлдирилади;
  • Касса чекида хато қандай тузатилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади