3D-моделларни импорт қилишда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади

preview

“Инвойсга асосан 3D-моделларни импорт қилишни режалаштираяпмиз, тўловни амалга оширгандан сўнг, уларни ишлаб чиқарувчининг сайтидан юклаб оламиз. Бу хизмат кўрсатиш ҳисобланадими? Фойда солиғи юзага келадими?».

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Мазкур ҳолда қуйидагиларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин:

1) норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи (битим қандай шартларда амалга оширилишига боғлиқ);

2) хизматлар импортига ҚҚС.

Агар дастурий маҳсулот буюртма бўйича яратилган ва харидор унинг мулкдори ҳисобланса, бундай битим хизмат сифатида қаралади. Бу ҳолда Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар тўлов манбаида норезидентнинг даромадлари ҳисобланмайди .

Агар норезидент мулк ҳуқуқини ўтказмаган ҳолда дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқини ўтказса, харидор роялти тўлайди . Роялтига 20% ставка бўйича солиқ солинади .

Хизматлар импортига ҚҚС ҳар қандай ҳолда юзага келади .

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text189776_3d-modellarni_import_qilishda_qanday_soliq_majburiyatlari_yuzaga_keladi