Хизматлар экспортида айланмадан олинадиган солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади

preview

“Корхона хизматлар экспортини амалга оширади. Корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёздан фойдаланадими ёки йўқми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.

 

– Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда жами даромаддан чегириб ташланади .

Хизматлар (ишлар) экспорти – бу Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан уларнинг кўрсатилиш (бажарилиш) жойидан қатъи назар, хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) .

Масалан, ҳисобот даври учун корхонанинг жами даромади 520 млн сўмни, шу жумладан хизматлар экспортидан олинган даромад – 46,8 млн сўмни ташкил этади. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси – 473,2 млн сўм (520 – 46,8).

 

 

Мутахассисларнинг жавобларини биринчилардан бўлиб ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

 

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text191812_hizmatlar_eksportida_aylanmadan_olinadigan_soliq_qanday_hisoblab_chiqariladi