2024 йил учун ер усти ва ер ости сув ҳажмлари нисбатининг қайси манбаини тўғри деб ҳисоблаш керак

preview

Корхона бухгалтери Тошкент шаҳри «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖга 2024 йил учун ер усти ва ер ости сув манбаларидан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисида маълумот беришни сўраб мурожаат қилди. Бир неча кундан кейин Солиқ қўмитаси сайтида ҳам республика бўйича қисқача маълумот эълон қилинди. Бу икки манбадан олинган маълумотлар бир-бирига мос келмайди.

Солиқ қўмитаси пойтахт туманлари кесими,  «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ эса – умуман Тошкент шаҳри бўйича (туманлар бўйича батафсил маълумот берилмаган ҳолда) нисбатни беради ва бу кўрсаткичлар турлича.

2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўғрисидаги маълумотнома тайёрлашда қайси маълумотлар манбасидан фойдаланиш керак?

Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштириш учун Солиқ қўмитасига мурожаат қилди ва батафсил жавоб олди:

 

Муҳим янгиликлар ва тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Солиқ кодексининг 444-моддасига кўра  сув ҳажмининг нисбати тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига сув етказишни амалга оширадиган юридик шахслар томонидан тақдим этилади. Қайси маълумот ишончли деб ҳисобланишини аниқлаштириш учун (Солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинган ёки «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ томонидан солиқ тўловчиларга келтирилган жавобларда) сув таъминоти ташкилотига сўров юборилди.

Сўровга солиқ тўловчиларнинг саволларига жавобан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» томонидан юборилган хатларда тўлиқ бўлмаган нотўғри маълумот келтирилганлиги ҳақида жавоб келди. Яқин вақт ичида «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ хато ҳақида хабар берувчи такрорий хатлар юборилиши кутилмоқда.

2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Маълумотномани  тайёрлашда Солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотларни қўллаш керак:

Солиқ идораси мутахассислари шунингдек қуйидагиларни эслатиб ўтишди:

Сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқ бўйича бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда 2024 йил учун ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади .

2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотнома шакллари my.soliq.uz порталида жойлаштирилган. Улар иккита. Уларни солиқ даври учун солиқ суммасига қараб танлаш керак:

  • 10608_11-сонли шакл – солиқ суммаси 200 БҲМдан кам бўлганлар учун;
  • 10608_12 шакли – солиқ суммаси 200 БҲМдан ошиқни ташкил қиладиганлар учун.

 

Бундан ташқари, солиқ тўловчилар 2023 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини (10601_13-шакл) тақдим этишлари шарт:

  • Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар – жорий йилнинг 20 январидан кечиктирмай;
  • Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) – жорий йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади