2024 йил 1 май ва 1 июндан электр энергияси ва газ учун тарифлар қандай ўзгаради

preview

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг меъёрлари жорий этилмоқда ҳамда тарифлар оширилмоқда. Бу ҳақда 16.04.2024 йилдаги янги 204-сон ВМҚда.

Buxgalter.uz ўзгартиришлар тўғрисида ахборот тайёрлади.

 

Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг

 

Электр энергияси

Юридик шахслар учун (истеъмолчиларнинг 1, 2 ва 4-гуруҳлари) бу йил электр энергияси истеъмоли учун тарифлар ўзгармайди. Тарифлар сўнгги бор 2023 йил 1 октябрда оширилган эди.

2024 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар учун – ойига 200 кВт соатгача миқдорда истеъмол учун ижтимоий меъёр жорий этилмоқда. Ушбу лимитдан ошиш тарифнинг бир неча баравар ошишига олиб келади:

 

Истеъмол ҳажми, кВт соат

Истеъмолчиларнинг I гуруҳи

Истеъмолчиларнинг II ва IV гуруҳлари

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи

Қолган истеъмолчилар

Юридик шахслар – йирик саноат корхоналари ва бюджет ташкилотлари

Бошқа юридик шахслар

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган жисмоний шахслар/маиший истеъмолчилар

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланмаган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган жисмоний шахслар/маиший истеъмолчилар

1 кВт соат қиймати

ойига 200 кВт соатгача

1 000 сўм

900 сўм

225 сўм

450 сўм

201 дан 1 000 кВт соатгача

450 сўм

900 сўм

1 001 дан 5 000 кВт соатгача

675 сўм

1350 сўм

5 001 дан 10 000 кВт соатгача

787,5 сўм

1 575 сўм

Ойига 10 000 кВт соат ва ундан юқори

900 сўм

1 800 сўм

 

 Табиий газ

 

Юридик шахслар учун

Йирик саноат корхоналари ва бюджет ташкилотлари

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

Қолган истеъмолчилар

куб метр учун 1 800 сўм

2024 йил 1 июндан: куб метр учун 1 800 сўм.

Ҳозирги вақтда (2023 йил 1 октябрдан): куб метр учун 1 800 сўм

куб метр учун 1 500 сўм

 

Жисмоний шахслар учун

1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар учун ҳам табиий газ истеъмолига нисбатан ижтимоий меъёр жорий этилади:

  • барча ҳудудлар учун мартдан октябргача бўлган даврда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса – мартдан сентябргача – 100 куб метргача;
  • барча ҳудудлар учун иситиш мавсуми вақтида ноябрдан февралгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса – октябрдан февралгача – 500 куб метргача.

 

 

Иситиш мавсумида бир ойда истеъмол

1 куб метр қиймати

Иссиқ мавсумда бир ойда истеъмол

1 куб метр қиймати

ойига 500 куб метргача

650 сўм

ойига 100 куб метргача

650 сўм

501 дан 2500 куб метргача

1 500 сўм

101 дан 2500 куб метргача

1 500 сўм

2 501 дан 5 000 куб метргача

1 950 сўм

2 501 дан 5 000 куб метргача

1 950 сўм

5 001 дан 10 000 куб метргача

2 275 сўм

5 001 дан 10 000 куб метргача

2 275 сўм

10 001 куб метр ва ундан юқори

2 600 сўм

10 001 куб метр ва ундан юқори

2 600 сўм

 

Аҳоли учун суюлтирилган газ учун тариф 1 кг учун 1 120 дан 1 600 сўмгача оширилади.

16.04.2024 йилдаги 204-сон ВМҚга асосан электр энергияси ва табиий газ учун тарифларнинг кейинги оширилиши 2025 йил 1 апрелда режалаштирилмоқда.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади