2025 йил якуни бўйича маълум мезонларга эга кичик бизнес субъектлари статистика ҳисоботларини топширмайди

preview

2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб баъзи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш бекор қилинади. Бу ва бошқа янгиликлар қуйидаги янги ҳужжатларда назарда тутилган:

1) 24.02.2025 йилдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Президент Фармони;

2) 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори.

Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитасига айлантирилади. 2025 йил якуни бўйича ҳисобот даврида бошлаб йилда ўртача 5 нафардан кам ходими бўлган ва (ёки) йиллик тушуми БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботларини топшириш мажбурияти бекор қилиниб, ҳар 3 йилда бир марта статистика ҳисоботини топшириш мажбурияти ўрнатилади (давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар, шунингдек дастурларга киритилган акциз солиғи тўловчилари бундан мустасно).

Бундай микрофирмалар ва кичик корхоналар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Миллий статистика қўмитаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидан олади. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни эса – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан олади.

2026 йил 1 январдан бошлаб статистика идораси сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда интерактив хизматларни жорий этади:

1) «Маслаҳатчи» – корхона ва ташкилотларга ҳисоботларни топшириш масалалари бўйича маслаҳат беради;

2) «Таҳлилчи» – керакли статистик маълумотларни топишга ёрдам беради;

3) «Call-марказ» – телефон орқали статистик тадқиқот ўтказади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text206834_2025_yil_yakuni_buyicha_kichik_biznes_statistika_hisobotlarini_topshirmaydi